Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси ходими тадбиркорга Фарғона шаҳридаги 30-автомобиль йўналишини 1 500 доллар эвазига 3 йилга бириктириб беришни ваъда қилган. Шундан 1 000 долларини олган вақтида тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳукумат ер участкаларини хусусийлаштириш бўйча регламентни тасдиқлади. Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларига ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари ДХМ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.
Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 23-сонли мактаб ҳудудида ноқонуний равишда 7 туп қайрағоч дарахти кесилганлиги аниқланди. Ҳуқуқбузарлар 2,7 млн сўм жаримага тортилди, қолаверса, 592 минг сўмлик зарар ҳам қўлланилди.
2020 йил октябридан Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Жаҳонгир Ҳатамов Самарқанд вилояти прокурори этиб тайинланди.
Тошкентнинг Миробод туманида пневматик милтиқ ёрдамида мушук ва итларни овлаб келган эркакка МЖТКнинг ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш ва қуроллардан ноқонуний фойдаланиш моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. У 15 суткага маъмурий қамоққа олинди.
3 февраль куни пойтахтнинг Юнусобод туманида тадбиркор қурилиш учун сотиб олган ер участкасида ўсаётган дарахтларни таг қисмидан бетонлаб ташлаганди. Юнусобод туман прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди. Гумонланувчилар максимум 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Фарғона водийсида метан заправкалар 15 февраль соат 13:00 дан 16 февраль 06:00 га қадар ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатади. «Ўзтрансгаз» компанияси бундан мақсад совуқ об-ҳаво шароитида аҳоли, истеъмолчилар ва ижтимоий соҳа объектлари, стратегик аҳамиятга эга корхоналарни барқарор табиий газ билан таъминлаш эканлигини таъкидлаган.
Уч ой ичида Ўзбекистонда электромобил тармоғини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиши кутилмоқда. Президент электромобиллар учун бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, уларга техник талаб ва стандартларни ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.
Душанба куни Ўзбекистонда 302 кишининг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижани қайд этган (олдинги кун 322 та ҳолат). 57 киши пневмонияга чалинган (61 киши). Яна 3 киши коронавирусдан вафот этди.
Гулнора Каримовага нисбатан жиноят иши доирасида мусодара қилинган активларни қайтариш учун БМТнинг кўптомонлама траст жамғармаси ташкил этилади. Адлия вазирлиги маблағлар Ўзбекистон аҳолиси фаровонлигини яхшилаш учун ижтимоий соҳага сарфланишини маълум қилди. Шунингдек, Франциядан яна 10 млн доллар қайтарилди, қолаверса, 131 млн долларлик активлар Ўзбекистонга қайтарилишга тайёр.
Uzbekistan Airways компанияси узоқ масофага учувчи Airbus A321neo (LR) ҳаво кемасини қабул қилиб олди. 188 йўловчига мўлжалланган самолёт LEAP-1A двигателлари билан жиҳозланган. Йил охиригача яна тўртта самолёт етказиб берилиши режалаштирилган.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг биринчи мураббийи Рустам Акрамов 73 ёшида вафот этди. У 1992−1994 йиллардаги фаолияти давомида жамоа билан Марказий Осиё чемпионати ва 1994 йил Хиросимада ўтган Осиё ўйинларида ғалаба қозонган. Кейинги икки йилда эса Ҳиндистон терма жамоасини бошқарган.
Маданий мерос агентлиги космонавт Владимир Жанибеков ҳайкали атрофидаги мармар плиталар рухсатсиз демонтаж қилинаётганини маълум қилди. Ҳокимият топшириғига асосан уни реконструкция қилаётган «Mimar Group» компанияси эса огоҳлантириш олди. Иш тўхтатилди.
Украина атрофида содир бўлаётган энг сўнгги ҳодисалар, Россия давлат Думасининг Донбасс ва Луганск республикаларини тан олиш масаласини кўриб чиқиши, G7 давлатларининг Россия иқтисодиётига қарши санкциялар жорий этишга тайёрлигини маълум қилгани, Штайнмайернинг иккинчи муддатга Германия президенти этиб сайлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент топшириғига мувофиқ, UzAuto Motors компанияси ўз мижозларига автомобиль етказиб бериладиган аниқ сана кўрсатилган хабарнома юбориши керак.
Импорт автомобиллар учун божхона божи 2 бараварга пасайтирилиши, UzAuto Motors автомобилларига олдиндан тўлов 50 фоизгача камайтирилиши, мартда Тошкентга келадиган Туркия президенти, Андижонда узрбозлик ортидан ишдан бўшатилган туман ҳокими ўринбосари ҳамда ҳайфсан олган ҳоким, дипломлари имтиҳонсиз тан олинадиган хорижий ОТМларнинг топ-1000 талиги ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 14 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Туркманистон президентининг ўғли Сердар Бердимуҳамедов (39 ёш) март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида номзод сифатида қатнашади. Унинг номзоди Гурбангули Бердимуҳамедов раислик қилувчи «Туркманистон демократик партияси» номидан кўрсатилган.
Президент душанба кунги йиғилишда Вазирлар Маҳкамасига 3 кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга — 30 фоиздан 15 фоизгача пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берди.
Президент душанба кунги йиғилишда UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилишини маълум қилди. «Ўзавтосаноат»га 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш топшириғи берилди. Аввалроқ, «Газета.uz» депутат Расул Кушербаев билан айни шу мавзудаги интервьюни эълон қилганди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бобур кўчасида қатнов қисмини ажратиб турувчи яшил майдонлар жойига қайтариб қўйилишини маълум қилди. Ушбу яшил майдон 2016 йилда йўқ қилиниб, унинг ўрнига бетондан йўл ажратмаси бунёд этилганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг