Қирғизистон ва Европа Иттифоқи кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади. Бу, томонлар таъкидлаганидек, ҳамкорликни кенгайтириш учун «янги ҳуқуқий асос» бўлади.
2013−2017 йилларда Ўзбекистон АТК вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Ким Нам Сок мамлакатнинг IT бўйича Жанубий Кореядаги фахрий элчиси бўлди. У электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича лойиҳалар, республикада АКТни жорий этиш бўйича стандартлар ва тавсиялар ишлаб чиқишда иштирок этган.
Янгиҳаёт туманидаги заводда ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2,1 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди. Уларнинг асосий қисмини каннабис, марихуана, гашиш ва опий ташкил қилади. Фото.
Artel`дан Dual Inverter технологиясига эга совиткичларнинг иккита янги модели тақдим этилди. Ушбу ечим юқори энергия самарадорлиги билан бир қаторда узоқ хизмат муддатини ҳам таъминлайди.
Тармоқларда Шайхонтоҳур туманида эркак гул дўконидаги сотувчи қизни бўғиб, сўнгра уни тинчлантиришга ҳаракат қилган яна икки йигитни ургани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Паркент туманида юк машинаси пиёдаларни ўтказиб юбораётган иккита Cobalt, Spark ва Lacetti`нинг орқасидан келиб урди. Воқеа оқибатида ҳеч ким жароҳатланмади.
Шерзод Рахманов Самарқанд вилояти Пастдарғом туманининг янги ҳокими бўлди. У бунгача вилоятнинг Нарпай туманини 2020 йилдан буён бошқариб келаётганди.
Бу йил олий ва профессионал таълим муассасаларига киришда тестда қатнашиш учун 894 279 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Уларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида рўйхатдан ўтди. Ҳужжат топширганлар сони аввалги йилларга нисбатан анча пасайган.
Asialuxe Travel миллий туроператори нафақат катталар, балки ёш саёҳатчиларни ҳам қизиқтирадиган дам олиш меҳмонхоналари танловини тайёрлади.
Президент Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан қатор соҳа вакилларини орден ва медаллар билан мукофотлади (рўйхат).
Сенат Ўзбекистондаги йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ вазиятни яна танқид қилди. Қайд этилишича, 5 ой давомида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 65 нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган, 294 нафари жароҳатланган. 2023 йилда эса йўлларда 263 нафар бола ҳалок бўлган, 1568 нафари жароҳатланган.
Қонунчилик палатаси қўмитаси аъзоси Шербек Буранов Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани ҳокими этиб тайинланди.
Ўзбекистон президенти ва Россия ички ишлар вазири терроризм, экстремизм, наркотрафик, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, киберхавфсизлик ва миграция соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Европа Иттифоқи Украина ва Молдованинг иттифоққа қўшилиши бўйича расмий музокараларни бошлади. «Олдиндаги йўл осон бўлмайди. Аммо у улкан имкониятларга ҳам тўла», — деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
Ўзбекистондаги ҳовли уйлар жойлашган 208 та маҳаллада тажриба тариқасида ободонлаштириш ва коммунал тармоқларни таъмирлаш, чиқиндиларни саралаш ва ташиш хизматларини кўрсатувчи «Маҳалла сервис компанияси» ташкил этилади. Уларга тўлов қилиш учун ҳар ой 20 млн сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.
Президентга чорвачиликни ривожлантиришга доир таклифлар берилди. АҚШ ҳамкорлигида паррандачиликка генетик технологияларни жорий этиш, паррандачилик корхоналарини 5 йилга ер солиғидан озод қилиш, парранда гўшти экспортига рухсат бериш, аҳолини қоракўл қўйи ва эчкилар билан таъминлаш режалаштирилган.
Депутат Дониёр Ғаниев Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши, биринчи навбатда, мамлакат ўзини ўз ичидаги турли лобби гуруҳларидан ҳимоя қилиши учун кераклигини айтди. «Эркин савдодан ютадиганлар доим ютқазадиганлардан кўп бўлади», — дея қўшимча қилди у.
Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти негизида Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ташкил этилади.
Гаагадаги Халқаро жиноий суд Россия Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов ва мамлакат собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгуни ҳибсга олишга ордер берди. Улар ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятларда гумонланмоқда. Ордер учун Украинадаги фуқаролик объектларига берилган зарбалар асос бўлган.
Ўзбекистон фуқаролари Hamster Kombat ва шунга ўхшаш ўйинларда тангаларни қонуний равишда сотиб олишлари ва сотишлари мумкинми, бундай ўйинлар Ўзбекистонда қонунийми, тўпланган тангалар криптоактив саналадими? ИЛМА мазкур саволларга жавоб берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг