Қўқон шаҳрида фуқаро ИИБ ходимлари ва маҳалла вакиллари иштирокида қонунга зид равишда руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилгани аниқланди. У уч кун кўрикдан ўтказилгач, соғлом экани маълум бўлган ва уйига жавоб берилган.
Мўғулистон президенти, шунингдек, Ўзбекистон бош вазири ва ТИВ раҳбари иштирокида Мўғулистоннинг Тошкентдаги элчихонаси очилди.
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида каналга тушиб кетган Spark маҳаллий аҳоли ва ФВБ ходимлари иштирокида олиб чиқилди. Машина ҳайдовчиси орқага ҳаракатланаётганда бошқарувни йўқотган. Воқеа туфайли ҳеч ким жабрланмади.
Жанубий Кореянинг Хвасон шаҳридаги литий батареялар ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган ёнғин оқибатида 22 киши, асосан, хорижликлар ҳалок бўлди.
TBC Bank вакиллари ўз мисолида банкнинг ишончлилигини текшириш усуллари ва банк танлашда нималарга эътибор бериш кераклиги хақида гапириб берди.
Тошкентда 24 июнь куни Мўғулистон элчихонаси расман очилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг музокаралар якунлари бўйича ОАВ вакиллари учун берган баёнотида маълум қилинди.
Саудия Арабистони расмийларининг маълум қилишича, бу йил Ҳаж вақтида 1301 киши вафот этди. Уларнинг аксарияти рўйхатдан ўтмаган зиёратчилар бўлиб, жазирамада узоқ вақт қолиб кетган.
Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Давлат ташрифи давомида савдо, туризм, ҳаво қатнови, хавфсизлик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга оид жами 14 та ҳужжатга имзо чекилди.
Москванинг «Крокус сити ҳолл»идаги терактдан жабрланган оилаларнинг 100 нафар фарзанди Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Анор» болалар оромгоҳида икки ҳафта дам олади. Бундан ташқари, улар Самарқандга ҳам ташриф буюради.
Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари имтиёзли савдо ва бозорларга кириш шароитларини ўзаро енгиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашга келишиб олди. Мўғулистон Ўзбекистонга гўшт етказиб беради ва чорвачилик кластерлари яратади. Яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 5−10 баробарга ошириш режа қилинмоқда.
Халқаро сертификатланган бухгалтерлар уюшмаси «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки»га нуфузли АССА томонидан тасдиқланган иш берувчи мақомини берди.
Ўзбекистонда сешанбадан то иш ҳафтасининг охиригача ҳарорат кўтарилиб, кундузи +35…+40, жанубда ва чўл ҳудудларда +43 даражагача исиши мумкин. Ушбу кунларда фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқ ва ёмғир бўлиши, сел-сув тошқини юзага келиши кутилмоқда.
Душанба куни Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухни Кўксарой қароргоҳида кутиб олди. Фото.
Янгиҳаёт туманида фуқаро қонунга хилоф равишда майнинг фаолиятини амалга оширгани аниқланди. У 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.
Meest China ошхона анжомлари учун вариантларни йиғди, шунингдек, уларни сотиб олишда қандай қилиб пулни тежаб қолиш мумкинлигини айтиб берди. 12 июндан бошлаб у янги ҳаво тарифларини жорий қилди.
Ўзбекистон президенти Дарбанд ва Махачқалъадаги терактлар муносабати билан Россия президентига ҳамдардлик билдирди. Икки черков, иккита синагога ва йўл-патруль постига уюштирилган ҳужумлар оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва яраланди.
Лондондаги Британия музейида 26 сентябрдан «Ипак йўллари» кўргазмаси ўз ишини бошлайди. Унда Ўзбекистоннинг музей коллекцияларига мансуб 14 та экспонат, жумладан, шатранж доналарининг кўҳна тўпламларидан бири ва 6 метрлик «Элчилар хонаси» деворий сурати намойиш этилади.
Perfectum e& Group билан Ўзбекистон телекоммуникация экотизимини рақамлаштириш ва трансформация қилиш учун ҳамкорлик қилади.
«Бахти Ташкентский» ва 36 нафар айбланувчи бўйича бошланган суд мажлисини ёритаётган «Дарё» журналисти Отабек Қўлдошев ИИБга чақирилди. Журналист шикоят аризаси билан таништирилмай, тушунтириш хати ёздириб олинган. Унинг устидан судга раислик қилаётган судья шикоят қилгани айтилмоқда.
Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси Лувсандорж Болорцетцег ҳамроҳлигида Тошкентга етиб келди. Уларни аэропортда бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг