Андижонда гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳолати Сенат назоратига олинди
17 май 2021, 18:44

Андижонда гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳолати Сенат назоратига олинди

Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси Андижон туманида ёш келинчакнинг олти эркак томонидан зўрлангани ҳолатини назоратга олди.

Экология қўмитаси иккинчи қўнғир айиқ ов қилинишига рухсатни бекор қилди
17 май 2021, 18:19

Экология қўмитаси иккинчи қўнғир айиқ ов қилинишига рухсатни бекор қилди

Россиялик овчига берилган иккинчи Тянь-Шань қўнғир айиғини отиш учун берилган рухсат бекор қилинди, деди Экология давлат қўмитаси вакили. Қарор жамоатчиликнинг норозилигини инобатга олган ҳолда қабул қилинди.

«Ўзбекистон темир йўллари» 9 млн доллар фойда кўрди (аниқлаштирилди)
17 май 2021, 17:59

«Ўзбекистон темир йўллари» 9 млн доллар фойда кўрди (аниқлаштирилди)

2021 йилнинг биринчи чорагида «Ўзбекистон темир йўллари»нинг соф фойдаси пасайиб, 95,69 млрд сўмни (9 млн доллар атрофида) ташкил этди. 2020 йилда компания 352,7 миллиард сўм зарар кўрди, гарчи бир йил олдин фойда 850 миллиард сўмдан ошган бўлса.

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор кўтарилмоқда
17 май 2021, 16:12

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор кўтарилмоқда

Долларнинг расмий курси 15,27 сўмга қимматлади ва жами 10 566,11 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилган.

Руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри юритилади
17 май 2021, 15:58

Руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри юритилади

Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри юритилади. Унга фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аниқланган шахсларга ва унда сақланган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаган ҳолда кириш рухсат этилади.

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклади
17 май 2021, 15:47

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон президент Қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилади.

Президент Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этади
17 май 2021, 15:39

Президент Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этади

Президент шу ҳафта Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашади. Қолаверса, Қозоғистон президенти билан телефонда мулоқот қилиш ҳамда Жаҳон банки президентининг Европа ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Анна Бьерде билан учрашувлар ҳам режада бор.

ТАТУ талабалари ўқув йилини онлайн тарзда тугатади
17 май 2021, 15:07

ТАТУ талабалари ўқув йилини онлайн тарзда тугатади

Тошкент ахборот технологиялари университетида таҳсил ўқув йили сўнггига қадар масофавий тарзда давом эттирилади. Аввалроқ, университет 27 апрелдан 10 майга қадар 14 кунга масофавий таълим тизимига ўтган эди.

Самарқандда ИИБ бошлиғига сигнал чалган ҳайдовчининг автомобили жарима майдончасига қўйилди
17 май 2021, 14:53

Самарқандда ИИБ бошлиғига сигнал чалган ҳайдовчининг автомобили жарима майдончасига қўйилди

Самарқандда ИИБ бошлиғи Damas ҳайдовчисига сигнал чалгани учун эътироз билдиргани акс этган видео тарқалди. ЙҲХБ ходими ўзаро мулоқот вақтида муомала маданиятидан четга чиққан. Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилиб, тўлиқ бўлмаганлиги сабаб транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

«Биз фақат тинчлик бўлиши тарафдоримиз». Шавкат Мирзиёев — фаластин-исроил можароси ҳақида
17 май 2021, 14:28

«Биз фақат тинчлик бўлиши тарафдоримиз». Шавкат Мирзиёев — фаластин-исроил можароси ҳақида

«Фаластин ва Исроилдаги воқеалар, Ал-ақсо масжиди атрофидаги ҳаракатлар ҳақида гапирар эканмиз, биз фақат тинчлик бўлиши тарафдоримиз. Албатта, ҳар қандай масала бир стол атрофида ўтириб, муроса қилинсагина ҳал бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент шунингдек, АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқаётганидан келиб чиқиб, ушбу мамлакатда тинчликни сақлашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг муҳимлигини қайд этди.

«Вазиятдан чиқишнинг ягона йўли — Қуддусни икки давлатнинг ҳам пойтахти деб тан олиш» — БМТ бош котиби
17 май 2021, 14:19

«Вазиятдан чиқишнинг ягона йўли — Қуддусни икки давлатнинг ҳам пойтахти деб тан олиш» — БМТ бош котиби

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Исроил ва Фаластин томонларини жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирмоқда. Унинг сўзларига кўра, мавжуд вазиятдан чиқишнинг ягона йўли — БМТ резолюциялари ва олдинги келишувлар бўйича музокараларга қайтиш ва Қуддусни икки давлатнинг ҳам пойтахти деб тан олишдан иборат.

Ҳафтанинг бошида иссиқ об-ҳаво кузатилади
17 май 2021, 13:54

Ҳафтанинг бошида иссиқ об-ҳаво кузатилади

Ҳафтанинг биринчи ярми ёзги кўрсаткичларга яқин ҳарорат билан жуда иссиқ бўлади. Қозоғистон ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши билан ҳафта охирида ҳарорат пасайиши кутилмоқда.

Хорижий ташрифлар якунида меморандумлар эмас, англашув келишувлари имзоланади — президент матбуот котиби
17 май 2021, 13:49

Хорижий ташрифлар якунида меморандумлар эмас, англашув келишувлари имзоланади — президент матбуот котиби

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи якунида ҳадли меморандумлар ўрнига, аниқ вазифаларни ўзида мужассам этган ўзаро англашув келишувлари имзоланади. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда давлат раҳбари мутасаддиларга битимларни молиялаштириш манбалари, ижрочи ва аниқ муддатларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берганини таъкидлади.

Фарғонада Malibu уриб юборган велосипедчи вафот этди
17 май 2021, 12:13

Фарғонада Malibu уриб юборган велосипедчи вафот этди

Фарғона вилоятида Malibu автомашинаси йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди.

Термиздаги мактабда ёнғин содир бўлди
17 май 2021, 11:21

Термиздаги мактабда ёнғин содир бўлди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги умумтаълим мактабида ёнғин юзага келди. Ҳодиса оқибатида бино 2-қаватининг тахминан 120 кв.м майдони ички ва том қисми ёниб зараланган. Тан жарохати олганлар йўқ.

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташрифи давомида Хўжандга ҳам боради — ОАВ
17 май 2021, 10:36

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташрифи давомида Хўжандга ҳам боради — ОАВ

Президентнинг июнь ойининг биринчи ярмида Тожикистонга ташрифи кутилмоқда. Қўшни давлат ОАВларининг ёзишича, икки мамлакат етакчилари Хўжандда Сўғд ва унга чегарадош ҳудудлар раҳбарлари билан биргаликда музокаралар олиб бориши режа қилинмоқда.

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосарлари тайинланди
17 май 2021, 10:03

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосарлари тайинланди

Шухрат Назаров Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди. Бундан ташқари, кўмита раисига яна икки ўринбосар ва бош муҳандис тайинланди.

Муддатидан илгари пенсия тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
17 май 2021, 09:51

Муддатидан илгари пенсия тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Пенсия тайинлаш тартибига киритилган ўзгартиришларга кўра, расман ишсиз деб эътироф этилган ва зарур меҳнат стажига эга бўлган тақдирда эркакларга 58 ёшда, аёлларга 53 ёшда муддатидан илгари пенсия тайинланиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
17 май 2021, 09:31

Шавкат Мирзиёев Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти, атоқли режиссёр, Баҳодир Йўлдошевнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди. Санъаткор 2009 йилда «Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студиясини ташкил этиб, умрининг охирига қадар унга раҳбарлик қилиб келди. Ушбу студия фаолияти орқали кўплаб иқтидорли ёшларни кашф этди.

Тошкентда иссиқ ва совуқ сув ўчирилади (жадвал)
17 май 2021, 02:36

Тошкентда иссиқ ва совуқ сув ўчирилади (жадвал)

17 майдан Тошкентда совуқ сувни ўчириш ва сув таъминоти тармоқларида босимни пасайтириш режалаштирилмоқда (жадвал). Мирзо Улуғбек туманининг баъзи кўчаларида бир неча кун давомида иссиқ сув бўлмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг