Фарғонада соғлом фуқаро мажбуран руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилгани аниқланди
24 июнь 2024, 22:03

Фарғонада соғлом фуқаро мажбуран руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилгани аниқланди

Қўқон шаҳрида фуқаро ИИБ ходимлари ва маҳалла вакиллари иштирокида қонунга зид равишда руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилгани аниқланди. У уч кун кўрикдан ўтказилгач, соғлом экани маълум бўлган ва уйига жавоб берилган.

Ўзбекистонда Мўғулистон элчихонаси очилди
24 июнь 2024, 18:19

Ўзбекистонда Мўғулистон элчихонаси очилди

Мўғулистон президенти, шунингдек, Ўзбекистон бош вазири ва ТИВ раҳбари иштирокида Мўғулистоннинг Тошкентдаги элчихонаси очилди.

Чирчиқда каналга тушиб кетган Spark олиб чиқилди (видео)
24 июнь 2024, 17:44

Чирчиқда каналга тушиб кетган Spark олиб чиқилди (видео)

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида каналга тушиб кетган Spark маҳаллий аҳоли ва ФВБ ходимлари иштирокида олиб чиқилди. Машина ҳайдовчиси орқага ҳаракатланаётганда бошқарувни йўқотган. Воқеа туфайли ҳеч ким жабрланмади.

Жанубий Кореяда заводдаги ёнғин оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
24 июнь 2024, 17:27

Жанубий Кореяда заводдаги ёнғин оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореянинг Хвасон шаҳридаги литий батареялар ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган ёнғин оқибатида 22 киши, асосан, хорижликлар ҳалок бўлди.

TBC Bank банклар ишончлилигини қандай текшириш мумкинлиги хақида ўртоқлашди
24 июнь 2024, 17:00

TBC Bank банклар ишончлилигини қандай текшириш мумкинлиги хақида ўртоқлашди

TBC Bank вакиллари ўз мисолида банкнинг ишончлилигини текшириш усуллари ва банк танлашда нималарга эътибор бериш кераклиги хақида гапириб берди.

Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилади
24 июнь 2024, 15:32

Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилади

Тошкентда 24 июнь куни Мўғулистон элчихонаси расман очилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг музокаралар якунлари бўйича ОАВ вакиллари учун берган баёнотида маълум қилинди.

Саудия Арабистонида Ҳаж вақтида 1300 дан ортиқ зиёратчи вафот этди
24 июнь 2024, 14:22

Саудия Арабистонида Ҳаж вақтида 1300 дан ортиқ зиёратчи вафот этди

Саудия Арабистони расмийларининг маълум қилишича, бу йил Ҳаж вақтида 1301 киши вафот этди. Уларнинг аксарияти рўйхатдан ўтмаган зиёратчилар бўлиб, жазирамада узоқ вақт қолиб кетган.

Ўзбекистон-Мўғулистон ўртасида 14 та ҳужжат имзоланди
24 июнь 2024, 14:13

Ўзбекистон-Мўғулистон ўртасида 14 та ҳужжат имзоланди

Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Давлат ташрифи давомида савдо, туризм, ҳаво қатнови, хавфсизлик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга оид жами 14 та ҳужжатга имзо чекилди.

Россиялик 100 нафар бола Тошкент вилоятидаги ёзги оромгоҳда дам олади
24 июнь 2024, 14:01

Россиялик 100 нафар бола Тошкент вилоятидаги ёзги оромгоҳда дам олади

Москванинг «Крокус сити ҳолл»идаги терактдан жабрланган оилаларнинг 100 нафар фарзанди Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Анор» болалар оромгоҳида икки ҳафта дам олади. Бундан ташқари, улар Самарқандга ҳам ташриф буюради.

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўзаро савдо ҳажмини 5−10 баробарга оширмоқчи
24 июнь 2024, 14:00

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўзаро савдо ҳажмини 5−10 баробарга оширмоқчи

Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари имтиёзли савдо ва бозорларга кириш шароитларини ўзаро енгиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашга келишиб олди. Мўғулистон Ўзбекистонга гўшт етказиб беради ва чорвачилик кластерлари яратади. Яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 5−10 баробарга ошириш режа қилинмоқда.

«Ўзмиллийбанк» аккредитацияланган иш берувчи мақомини қўлга киритди
24 июнь 2024, 13:00

«Ўзмиллийбанк» аккредитацияланган иш берувчи мақомини қўлга киритди

Халқаро сертификатланган бухгалтерлар уюшмаси «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки»га нуфузли АССА томонидан тасдиқланган иш берувчи мақомини берди.

Сешанбадан ҳаво исиб, ҳарорат +40…+43 даражагача етиши кутилмоқда
24 июнь 2024, 12:09

Сешанбадан ҳаво исиб, ҳарорат +40…+43 даражагача етиши кутилмоқда

Ўзбекистонда сешанбадан то иш ҳафтасининг охиригача ҳарорат кўтарилиб, кундузи +35…+40, жанубда ва чўл ҳудудларда +43 даражагача исиши мумкин. Ушбу кунларда фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқ ва ёмғир бўлиши, сел-сув тошқини юзага келиши кутилмоқда.

Мўғулистон президенти Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олинди (фото)
24 июнь 2024, 11:48

Мўғулистон президенти Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олинди (фото)

Душанба куни Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухни Кўксарой қароргоҳида кутиб олди. Фото.

Тошкентда 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
24 июнь 2024, 11:11

Тошкентда 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

Янгиҳаёт туманида фуқаро қонунга хилоф равишда майнинг фаолиятини амалга оширгани аниқланди. У 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.

Ошхона учун жиҳозлар: Meest China танлов таклиф қилмоқда
24 июнь 2024, 11:00

Ошхона учун жиҳозлар: Meest China танлов таклиф қилмоқда

Meest China ошхона анжомлари учун вариантларни йиғди, шунингдек, уларни сотиб олишда қандай қилиб пулни тежаб қолиш мумкинлигини айтиб берди. 12 июндан бошлаб у янги ҳаво тарифларини жорий қилди.

Мирзиёев Доғистондаги терактлар муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
24 июнь 2024, 09:23

Мирзиёев Доғистондаги терактлар муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Дарбанд ва Махачқалъадаги терактлар муносабати билан Россия президентига ҳамдардлик билдирди. Икки черков, иккита синагога ва йўл-патруль постига уюштирилган ҳужумлар оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва яраланди.

Ўзбекистон музейларида сақланаётган 14 та экспонат Британия музейида намойиш этилади
24 июнь 2024, 09:09

Ўзбекистон музейларида сақланаётган 14 та экспонат Британия музейида намойиш этилади

Лондондаги Британия музейида 26 сентябрдан «Ипак йўллари» кўргазмаси ўз ишини бошлайди. Унда Ўзбекистоннинг музей коллекцияларига мансуб 14 та экспонат, жумладан, шатранж доналарининг кўҳна тўпламларидан бири ва 6 метрлик «Элчилар хонаси» деворий сурати намойиш этилади.

Perfectum ва e& ҳамкорлик ҳақида битим тузди
24 июнь 2024, 09:00

Perfectum ва e& ҳамкорлик ҳақида битим тузди

Perfectum e& Group билан Ўзбекистон телекоммуникация экотизимини рақамлаштириш ва трансформация қилиш учун ҳамкорлик қилади.

«Дарё» нашрининг «Бахти Ташкентский» судини ёритаётган журналисти ИИБга чақирилди
23 июнь 2024, 18:12

«Дарё» нашрининг «Бахти Ташкентский» судини ёритаётган журналисти ИИБга чақирилди

«Бахти Ташкентский» ва 36 нафар айбланувчи бўйича бошланган суд мажлисини ёритаётган «Дарё» журналисти Отабек Қўлдошев ИИБга чақирилди. Журналист шикоят аризаси билан таништирилмай, тушунтириш хати ёздириб олинган. Унинг устидан судга раислик қилаётган судья шикоят қилгани айтилмоқда.

Мўғулистон президенти рафиқаси билан Тошкентга етиб келди
23 июнь 2024, 17:45

Мўғулистон президенти рафиқаси билан Тошкентга етиб келди

Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси Лувсандорж Болорцетцег ҳамроҳлигида Тошкентга етиб келди. Уларни аэропортда бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг