Жаҳон тиллари университетининг 20 ёшли талабаси Бўрижар каналида чўкиб вафот этди. У курсдошлари билан чўмилмоқчи бўлган, бироқ сув оқими тезлиги ҳамда совуқ бўлгани оқибатида оқиб кетган.
Япония ҳукумати дастури доирасида Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт ташкилотларига 195 минг долларлик тиббиёт жиҳозлари топширилди. Кўз жарроҳлиги учун факоэмулсификатор, ультратовуш диагностик ускунаси, видеоэндоскоп, жарроҳлик аспиратори шулар жумласидан.
ФВВ ходимлари пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидан ўтган Чирчиқ дарёсида ҳушсиз ҳолда оқиб кетаётган эркакни қутқарди. У балиқ овига боргач, сувга тушиб кетган оёқ кийимини олмоқчи бўлган ва мувозанатни йўқотиб, ўзи ҳам оқиб кетган.
Тошкент вилояти божхоначилари томонидан чегарада умумий қиймати салкам 2 млрд сўмлик 1696 грамм заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлган икки шахс ушланди.
АҚШ фуқаролари билан оила қурган ҳамда мамлакатда камида 10 йил яшаган ноқонуний иммигрантлар мамлакат фуқаролигини олиш учун ариза топшириши мумкин. Янги дастур 500 мингдан ортиқ кишини қамраб олиши кутилмоқда.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистонда айни вақтда ноткоин криптоактиви билан қонуний тарзда савдо қилиш имконияти йўқлигини маълум қилди. Агентлик лицензияга эга хизмат провайдерларига ўз савдо саватларига янги чиққан, оммалашаётган криптоактивларни ҳам қўшиш бўйича таклиф берган.
Энди давлат мулкини ижарага бериш бўйича қонунчиликни бузганлик учун жарима белгиланди. Ижарага бериш шартномасини бузган мансабдор шахслар 3,4 млн сўмгача жарима тўлайди. Ҳолат бир йил ичида яна такрорланса, жарима суммаси 5,1 млн сўмгача ошади.
Nvidia Microsoft ва Apple`ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат компанияга айланди. Унинг бозор қиймати рекорд даража — 3,335 трлн долларгача кўтарилди. Nvidia қийматининг тез ўсиши инвесторларнинг сунъий интеллект технологиялари ривожланиши бўйича оптимизми билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари Бўстонлиқ туманидаги тоғларда адашиб қолган тўрт нафар фуқарони пастга туширишга ёрдам берди.
Тошкентдаги «Чорсу» бозори олдида қора рўмол кийган, шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсиб юрган 22 ёшли йигит ушланди. Унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик расмийлаштирилди.
UzAuto Motors 21 июнь куни соат 10:00 да 25 минг дона Cobalt учун контрактацияни очади. Компания шартномалар бўйича тўлов 7 календарь кунида амалга оширилиши лозимлигини эслатиб ўтди.
Ўзбекистоннинг 8 та вилоятидаги тоғли жойларда 20−24 июнь кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги саккизта маҳалла пайшанба куни соат 9:00 дан 17:00 гача электр таъминотисиз қолади.
Nemolchi.uz лойиҳасига мурожаат қилган аёл қўшниси беш ёшли қизига нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилгани, аммо профилактика инспектори унинг аризасини қабул қилмаганини айтди. БП эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва ходимнинг хатти-ҳаракатлари устидан ички текширув ўтказилишини маълум қилди.
Ўзбекистоннинг тез ривожланаётган 38 та туманида етарли миқдорда уй-жой, ижтимоий муассасалар, истироҳат боғлари қуриш зарур. Президент 14 та туман ва шаҳар бош режалари тақдимотида буни алоҳида таъкидлади. Давлат раҳбари қулай инфратузилма яратишни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.
Президентга Ўзбекистон заргарлик саноатини ривожлантириш, жумладан, ҳунармандлар учун имтиёзларни ЯТТларга ҳам қўллаш, асбоб-ускуналар учун божхона божини ноль қийматда белгилаш, шунингдек, заргарлик буюмларини АҚШга GSP тизими асосида экспорт қилиш бўйича таклифлар тақдим этилди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси РФга киришда ёки Москванинг «Шереметьево» аэропорти орқали транзит ўтишда кўпга чўзилаётган текширувлар туфайли фуқаролардан қийинчиликлар юзага келаётганига доир мурожаатлар кўпайганини билдирди. Элчихона вазиятга ойдинлик киритиш учун РФ ТИВга мурожаат юборди.
Қирғизистонда соат 17:09 да содир бўлган зилзила кучи Наманган вилояти туманларида ҳам сезилди (2−3 балл). Шу вақтда Тошкент шаҳри аҳолиси ҳам ер силкинишини сезгани ҳақида хабарлар берди.
Чуст туманида сел вақтида 16 ва 14 ёшли қизларни уй девори босиб қолди. Уларнинг кичиги воқеа жойида ҳалок бўлди, каттаси эса оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Саудия Арабистонидаги Ҳаж вақтида жазирама туфайли камида 550 нафар зиёратчи ҳалок бўлди. 17 июнь куни Макка шаҳрида ҳаво ҳарорати +52 даражагача кўтарилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг