Ғарб «янгича» диктаторлар билан қандай муомала қилиши керак? Иқтисодчи Сергей Гуриев жавоб берди
26 октябр 2023, 13:56

Ғарб «янгича» диктаторлар билан қандай муомала қилиши керак? Иқтисодчи Сергей Гуриев жавоб берди

Сергей Гуриев иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовга берган интервьюсида диктаторларнинг замонавий тури — манипулятив диктаторлар билан Ғарб қандай муомала қилиши кераклигини тушунтирди. Унинг қўшимча қилишича, «кўплаб етакчилар демократияни манипулятив диктатурага айлантиришни истайди».

Мэн штатидаги оммавий отишмада камида 22 киши ҳалок бўлди
26 октябр 2023, 13:48

Мэн штатидаги оммавий отишмада камида 22 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Мэн штатидаги Люистон шаҳрида бир эркак бар ва боулинг залидаги одамларга қарата ўт очди, оқибатда камида 22 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланди. Эркак ҳозирча қўлга олинмаган.

Шаҳрам Аҳадов дзюдо бўйича «Катта дубулға» таснифига кирувчи турнирда олтин медал олди
26 октябр 2023, 13:28

Шаҳрам Аҳадов дзюдо бўйича «Катта дубулға» таснифига кирувчи турнирда олтин медал олди

Ўзбекистонлик дзюдочи Шаҳрам Аҳадов Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган «Катта дубулға» турнирида илк олтин медалини қўлга киритди.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
26 октябр 2023, 12:11

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Асосий ставканинг жорий даражаси йил охирига қадар инфляциянинг прогноз кўрсаткичлари доирасида шаклланиши учун зарурий пул-кредит шароитларини таъминлашга хизмат қилади, дейилади регулятор баёнотида.

Ойига $10 000 топишни ўргатишни ваъда қилган Ислом Иброҳимов қидирувга берилди
26 октябр 2023, 12:08

Ойига $10 000 топишни ўргатишни ваъда қилган Ислом Иброҳимов қидирувга берилди

ИИВ тармоқларда «бизнес-тренер»лиги билан танилган Ислом Иброҳимовни қидирувга бергани маълум бўлди. У жуда кўп миқдордаги фирибгарликда гумонланмоқда. Аввалроқ «Subyektiv» уни ўзи ҳақида ёлғон маълумот тарқатиш орқали мижоз йиғишда айблаганди.

Пара Осиё ўйинлари: 3-кунда ўзбекистонликлар яна 16 та медаль олди
26 октябр 2023, 11:14

Пара Осиё ўйинлари: 3-кунда ўзбекистонликлар яна 16 та медаль олди

Пара Осиё ўйинларининг 3-кунида Ўзбекистон терма жамоаси 16 та медаль олиб, умумий медаллари сонини 54 тага етказди. Энг кўп совринларни пара енгил атлетика, пара таэквондо ва пара дзюдочилар қўлга киритди. Жамоа турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Ўзбекистон қонун устуворлиги рейтингида 78-ўринни эгаллади
26 октябр 2023, 11:03

Ўзбекистон қонун устуворлиги рейтингида 78-ўринни эгаллади

Ўзбекистон World Justice Project`нинг қонун устуворлиги бўйича йиллик рейтингида 142 давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Рейтинг муаллифларининг фикрича, мамлакат ҳуқуқ тизимидаги энг ёмон ҳолат давлат ваколатларини чеклаш ва ҳокимиятнинг очиқ эмаслиги билан боғлиқ.

Тошкентда юқори тезликдаги Weltmeister 5 та автомобиль билан тўқнашди
26 октябр 2023, 10:31

Тошкентда юқори тезликдаги Weltmeister 5 та автомобиль билан тўқнашди

Миробод туманида орқага ҳаракатланаётган Hyundai автомобилига юқори тезликдаги Weltmeister электромобили урилиб, сўнг яна 4 та машина билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида 3 киши жароҳат олди.

Яшнобод, Яккасарой ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида газ ўчирилади
26 октябр 2023, 09:53

Яшнобод, Яккасарой ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида газ ўчирилади

Пойтахтнинг Яшнобод, Яккасарой ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида 26 октябрь соат 10:00 дан 17:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.

Президент ички ишлар ходимларини орден ва медаллар билан тақдирлади
26 октябр 2023, 09:45

Президент ички ишлар ходимларини орден ва медаллар билан тақдирлади

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан соҳанинг бир қанча ходимлари «Мардлик», «Дўстлик» орденлари ва «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медаллари билан мукофотланди.

Ўзбекистон фермерларига кластерларни ўзи танлаш ва ортиқча ҳосилни эркин сотишга рухсат берилиши мумкин
25 октябр 2023, 20:53

Ўзбекистон фермерларига кластерларни ўзи танлаш ва ортиқча ҳосилни эркин сотишга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонда фермерларга ўз фаолиятида қисман эркинлик берилиши мумкин. Президент фермерларга кластерларни ихтиёрий танлаш ва ортиқча ҳосилни сотиш ҳуқуқини бериш масаласи муҳокама қилинаётганини билдирди. Шунингдек, у яйловлар деградацияси муаммосига тўхталиб, уни ҳал қилиш йўлларини кўрсатди.

Ўзбекистон бош вазири Қирғизистонга ташриф буюрди
25 октябр 2023, 20:14

Ўзбекистон бош вазири Қирғизистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 25−26 октябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган ШҲТ, МДҲ ва ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишларида иштирок этади.

АҚШнинг ўнлаб штатлари Meta компаниясини болаларда қарамликни келтириб чиқаришда айблади
25 октябр 2023, 20:08

АҚШнинг ўнлаб штатлари Meta компаниясини болаларда қарамликни келтириб чиқаришда айблади

АҚШда ўнлаб штатлар Facebook ва Instagram эгаси ҳисобланган Meta компаниясини даромадини ошириш мақсадида ўсмирлар ва болаларни ижтимоий тармоқларга қарам қилиш учун «кучли ва мисли кўрилмаган технология»дан фойдаланганликда айблаб судга берди.

Тошкентдаги янги уйлардан бирида ичида одамлари бўлган лифт тушиб кетди. Тафсилотлар
25 октябр 2023, 18:37

Тошкентдаги янги уйлардан бирида ичида одамлари бўлган лифт тушиб кетди. Тафсилотлар

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйда ичида одамлари бўлган лифт тушиб кетди ва 4-қаватга етгандагина тормоз тизими ишга тушди. Ҳокимлик уй давлат қабулидан ўтмаса ҳам уч йил олдин топширилганини маълум қилди. Қурувчи эса қабулдан ўтганини айтиб, бошқарув компаниясини айблади.

Барча давлатлар бошқалар уларга ҳужум қила олмаслигидан манфаатдор — Саманта Пауэр
25 октябр 2023, 17:27

Барча давлатлар бошқалар уларга ҳужум қила олмаслигидан манфаатдор — Саманта Пауэр

АҚШ «Икки халқ учун икки давлат» режасига мувофиқ Яқин Шарқда тинчликка эришиш тарафдори, деди Самарқандга келган USAID раҳбари Саманта Пауэр. У, шунингдек, АҚШнинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги поймол этилишини қоралаш бўйича чақириқларидан ажабланмаслик кераклигини таъкидлади.

Ижарага олинган мулкни қайта ижарага бериш тартиби белгиланди
25 октябр 2023, 17:13

Ижарага олинган мулкни қайта ижарага бериш тартиби белгиланди

«Ижара тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, энди ижара муносабатларининг объектлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ижарага берувчининг розилиги билан ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкин.

Шаҳрисабз аэропортида парвозлар қайта йўлга қўйилади
25 октябр 2023, 15:40

Шаҳрисабз аэропортида парвозлар қайта йўлга қўйилади

Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз аэропортида авиақатновлар қайта тикланишини маълум қилди. Аэропортга янги ATR самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади.

Қашқадарёдаги Тахтақорача довонида туннель қурилади
25 октябр 2023, 15:30

Қашқадарёдаги Тахтақорача довонида туннель қурилади

Президент Қаршида ўтказаётган йиғилишида Тахтақорача довонидан ўтиш талабларини енгиллаштиришни топширди. Келгуси йилда мазкур довонда узунлиги 7 км бўлган туннель қурилиши бошланади. Қолаверса, Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 км йўл хитойлик инвесторлар билан бирга таъмирланади.

UZTELECOM ICTWeek 2023 ҳафталигида янги тариф ва инновацияларни тақдим этди
25 октябр 2023, 15:00

UZTELECOM ICTWeek 2023 ҳафталигида янги тариф ва инновацияларни тақдим этди

ICTWeek 2023 ҳафталиги доирасида UZTELECOM инновацион ечимлар, интернет, мобил алоқа, телевизор ва уй телефонини ўз ичига олган янги ноёб тарифни тақдим этди.

Yandex Go Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
25 октябр 2023, 14:52

Yandex Go Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди

Yandex Go Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилди. «1 декабрга қадар Yandex Go ахборот хизмати мамлакатда маҳаллийлаштирилишини тасдиқлаймиз», — деди компаниянинг МДҲдаги раҳбари Кирилл Свинцов. Хизмат шу кунларда Тошкентдаги ICTExpo кўргазмасида иштирок этмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг