Ўзбекистон ТИВ Исроил-Фаластин можароси иштирокчиларини зўравонликка чек қўйиш, Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини — статус-квога риоя этилишини таъминлашга чақирди.
Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди. Томонлар «Марказий Осиё + Япония» форматидаги амалий ҳамкорликни муҳокама қилишди. Суҳбат сўнгида Шавкат Мирзиеёв Ёсехидэ Сугани Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилди.
Президент биринчи ярим йилликда экспорт ҳажмини 5,2 млрд долларга етказиш бўйича топшириқ берди. Шухрат Ғаниев ва Жамшид Ходжаевга январь-апрель ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича бажарилмаган 169 млн доллар ўрнини тўлиқ қоплаши кераклиги айтилди. Маҳаллий маҳсулотлар экспортини ошириш учун эса халқаро стандартларни кенг жорий этиш зарурлиги таъкидланди.
Президент видеоселекторда гўшт ва ўсимлик ёғининг нархлари 1 йилдан буён тўхтовсиз ўсаётгани барча раҳбарларни зарур чора-тадбирларни кўришга ундаши кераклигини таъкидлади. «Озиқ-овқатнинг уч ойлик захираси ҳар бир ҳудудда бўлиши шарт», — деди у. Қолаверса, ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари камайиши уларнинг нархи ошишига олиб келгани айтилди.
Долларнинг расмий курси 8 сўмга қимматлади ва жами 10 550 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.
2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 1,99 млрд долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 663 млн долларга ошди.
Хоразмда 10-синф ўқувчиси Lacetti автомашинасида қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Damas русумли автомашинага бориб урилган. Натижада уч киши вафот этди. Lacetti бошқарган ўқувчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган.
Ўзбекистон муқаддас Рамазон Ҳайити — Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди. Муборак кунларда ўт очишнинг тўхталиши Афғонистонда сиёсий тинчлик жараёнини илгари суриш бўйича зарур шарт-шароитларни яратишига умид билдирилди.
Focus санъат мактаби кинооператор Умид Маликов бадиий раҳбарлигида кино-операторлари устахонасига қабул бошланганини эълон қилди.
Президент республикадаги мактаблар шароитининг ёмон аҳволдалиги масаласи долзарблигича қолаётганини таъкидлади. «Мактабдаги аҳволларни кўрса, одам тавба деб юборади. Камчиликларни 27 йил кўриб-кўрмасликка олганмиз. Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанддаги мактабларнинг аҳволини яхши биламан», — деди у.
Telegram, Facebook, TikTok, Google ва Yandex каби ижтимоий тармоқлар ва интернет-компаниялар 16 апрелдан бошлаб Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакат ичида жойлашган серверларда қайта ишлашга мажбур. Тегишли хатлар аллақачон уларга юборилган, деди Давлат персоналлаштириш маркази раҳбари Улуғбек Тошхўжаев.
12 май куни президент видеоселекторда 3 йилда ҳудудий дастурлар доирасида 16 трлн сўмлик 4,2 мингта лойиҳанинг 50 фоизи, жорий йилдаги 11,5 трлн сўмлик 2,6 мингта лойиҳа бўйича эса 80 фоиз пул тушумлари банкдан ташқарида айланаётганини айтди. «Демак, бу лойиҳалар фақатгина кредит олиш мақсадида, „кўзбўямачилик“ учун амалга оширилаяпти дегани эмасми?», — деди Шавкат Мирзиёев.
Тошкент шаҳридаги 1-сонли туғруқхонада Янгийўл туманида рўйхатда бўлган ҳомиладор аёлни қабул қилишмади. Вазият ўрганилгач, пойтахт соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва туғруқхона комплексининг бош шифокори ишдан бўшатилди.
ДХХ ва прокуратура ходимлари Жиззах шаҳар молия бўлими бошлиғи, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Ойбек Нурматовни қўлга олишди. У шаҳардаги ижтимой соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш бўйича ўтказиладиган тендер савдоларини олиб бериш эвазига тадбиркордан 2000 доллар талаб қилгани айтилмоқда.
AҚШ Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм AҚШ учун Ўзбекистон қандай стратегик аҳамиятга эгалиги тўғрисида фикр билдирди. «Ўзбекистон AҚШ учун муҳим мамлакат саналади», — дейди у. AҚШ элчиси бу фикрини асослаш учун учта сабабни келтириб ўтди.
Экология қўмитаси раисининг рухсати билан «Қизил китоб»га киритилган Тяншан қўнғир айиғи россиялик овчи томонидан ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Экология қўмитаси рухсатнома бериш жараёни қонунчиликка тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилганлигини таъкидламоқда.
AҚШ Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм октябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, AҚШ ЕХҲТнинг мониторинг ишида қатнашади ва сайловларни яқиндан кузатиб боради. Шунингдек, унинг айтишича, сайловларда рақобатлашмоқчи бўлганларга имкон ва барча шароитлар бўлиши жуда муҳим. «Aгар кимдир сиёсий партия тузмоқчи бўлса, унинг йўлига қўйиладиган тўсиқлар бўлмаслиги керак», — дейди у.
Mening Fikrim онлайн-петиция порталида шаҳарларда транспортнинг рухсат этилган тезлигини 50 км/соатгача ва ижтимоий аҳамиятга эга объектлар яқинида 30 км/соатгача камайтириш бўйича петиция эълон қилинди. Бундай қоидалар барча ривожланган мамлакатларда амал қилади.
Йирик шаҳарларда, вилоят ва туман марказларида 1 сентябрга қадар савдо ва кўнгилочар кўчалар яратилади. Тадбиркорлар уларда кун-у тун фолият олиб боришлари мумкин бўлади.
Президент чоршанба кунги видеоселектор йиғилишида қурилиш соҳасида муаммолар, шу жумладан, тендерларда рейтингда йўқ қурилиш компаниялари иштирок этмаслиги кераклигига тўхталиб ўтди. «Тадбиркор тадбиркорлиги, қурувчи қурилиши билан шуғуллансин», — деди Шавкат Мирзиёев. У шунингдек, тадбиркор қурилиш билан шуғулланса Жиззахдаги уй қулаши каби оқибатларга олиб келиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг