«Ўзмиллийбанк» АЖ юридик мижозлари энди банк мобил иловаси орқали масофавий ҳисобрақам очиш имкониятига эга.
Қурбон ҳайити муносабати билан 16 июнь куни Тошкентдаги метро ва автобуслар соат 03:00 дан иш бошлайди. Улар соат 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
АҚШ жорий ҳафтада Россияга қарши иккиламчи санкцияларни сезиларли даражада кенгайтиради. Бунда Россия мудофаа компаниялари билан тўғридан-тўғри ишлайдиган РФ ташкилотлари билан операцияларни амалга оширувчи ҳар қандай хорижий банк иши кўриб чиқилади.
АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай Тошкентда қатор вазирлар билан учрашувлар ўтказди. Элчи АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш ва GSP тизими доирасида савдо имтиёзларини беришни қайта тиклаш ниятини тасдиқлади.
16 июнда Тошкент шаҳридаги 121 та масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилиши кутилмоқда. Шу куни соат 00:00 дан 7:00 гача айрим кўча ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади (рўйхат).
Қурбон ҳайити муносабати билан 16 июнь куни соат 00:00 дан 10:00 га қадар Тошкентда барча турдаги юк транспорт воситаларининг ҳаракати (кириш-чиқиш, шаҳар ичида ҳаракатланиш) тўлиқ тўхтатилади.
Кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида 12−13 июнь кунлари сел-сув тошқини кузатилиши мумкин. Ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.
Мусулмонлар идораси 16 июнь, якшанба куни Қурбон ҳайити намозининг ҳудудлардаги ўқилиш вақтларини эълон қилди. Шу куни Тошкент метрополитени 03:00 да иш бошлайди ва маълум муддат бепул бўлади.
1 июлдан маҳаллий йўналишлардаги «Насаф», «Шарқ», «Ўзбекистон» поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга ошади. Бундан аввал нархлар 20 январдан 20 фоизга кўтарилганди.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида аҳоли ва тадбиркорлар янгича ёндашув асосида тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилмоқда.
Qanot Sharq авиакомпанияси Қарши ва Намангандан Истанбулга мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйди. Намангандан парвозлар ҳафтанинг сешанба кунлари, Қаршидан эса пайшанба кунлари амалга оширилади.
Япония ҳукумати Бухоронинг Ромитан ва Пешку туман тиббиёт бирлашмаларига умумий қиймати тахминан 182 минг долларлик тиббиёт жиҳозларини топширди. Шифохоналарга рентген диагностика ускунаси ва операция учун мўлжалланган ускуналар етказиб берилди.
Май ойида Ўзбекистонда 21,6 мингта уй-жой сотилди, бу апрель ойига нисбатан 9 фоизга кўпроқ ҳисобланади. Икки ойлик ўсишга қарамай, фаоллик даражаси ҳали ҳам бир йил олдинги даражадан паст бўлиб қолмоқда.
ОТМлар учун давлат буюртмаси нима дегани? Унда хусусий ОТМлар ҳам қатнашадими? «Аввал тест, сўнг танлов» тизими қандай ишлайди? Ижтимоий-рағбатлантирувчи ва таълим гранти кимларга берилади? «Газета.uz» тизимдаги ўзгаришлар бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакили билан суҳбатлашди.
Учтепа туманида «Зил» йўлдан ўтаётган 3 ёшли болани уриб кетди. Воқеа оқибатида бола вафот этди.
Май ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси апрелга нисбатан бироз тезлашиб, 14 фоизни ташкил қилди. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида кузатилди (17,4 фоиз). Ой давомида аҳоли энг кўп дорилар, бензин ва ёнилғи, шунингдек, қурилиш моллари нархи кўтарилганини сезди.
Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан 15−18 июнь кунлари қўшимча маҳаллий авиақатновларни йўлга қўяди. Парвозлар Тошкент ва 6 та вилоят ўртасида амалга оширилади.
Uzum Market миллий маркетплейси сотувчиларга қулайлик яратиш мақсадида 15 та маҳсулот гуруҳи учун комиссия ставкаларини пасайтирди.
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси ўзаро тил бириктириб, фуқародан 7 минг доллар пора олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Шунингдек, ДХХ прокурор, адвокат ҳамда бошқаларни пора олганликда гумонлаб қўлга олинганини маълум қилди.
Самарқанд шаҳрида ИИБ ходими келишмовчилик сабабли бир эркак ва ҳомиладор аёлга куч ишлатди. У фуқароларга «биринчи буйруқ бажарилиши, кейин муҳокама қилиниши»ни айтганини эшитиш мумкин. Вилоят ИИБ профилактика инспектори ишдан бўшатилганини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг