Павел Дуров ёзда Марказий Осиёга келишни режалаштирмоқда
10 июнь 2024, 20:55

Павел Дуров ёзда Марказий Осиёга келишни режалаштирмоқда

Telegram асосчиси Павел Дуров ёзда Марказий Осиёга келишни режалаштирмоқда. Унинг сўзларига кўра, саёҳатдан мақсад — одамлар Telegram`дан қандай фойдаланиши ва уларнинг рақамли эҳтиёжлари қандай эканини ўрганиш.

«Саидазиз медгородок» ва яна 28 кишига нисбатан суд бошланади
10 июнь 2024, 20:33

«Саидазиз медгородок» ва яна 28 кишига нисбатан суд бошланади

11 июнь куни «Саидазиз медгородок» номи билан танилган Саидазиз Саидалиев, шунингдек, яна 28 кишига нисбатан суд жараёни бошланади. Улар Жиноят кодексининг товламачилик, фирибгарлик, безорилик, жиноий уюшма ташкил этиш каби жами 14 та моддаси бўйича айбланмоқда.

Ўзбекистонда электромобилни уйда қувватлашни рағбатлантирувчи тунги тариф жорий қилинади
10 июнь 2024, 19:55

Ўзбекистонда электромобилни уйда қувватлашни рағбатлантирувчи тунги тариф жорий қилинади

Ўзбекистонда электромобилни хонадонда қувватлантириш учун рағбатлантирувчи тунги тариф жорий этилади. Бунда қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатганлар машинасини тунги вақтда қувватлантиргани учун электр энергиясига арзон тарифда ҳақ тўлайди.

«Яшил макон» лойиҳаси доирасида 1 миллиондан ортиқ экилмаган кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланди
10 июнь 2024, 18:06

«Яшил макон» лойиҳаси доирасида 1 миллиондан ортиқ экилмаган кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланди

Бош прокуратура «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 541 та ҳолатда амалда экилмаган 1 миллиондан зиёд кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилганини аниқлади. Шунингдек, 441 та ҳолатда 580 минг туп кўчатлар суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилган.

Тошкент шаҳри Транспорт бош бошқармасига бошлиқ тайинланди
10 июнь 2024, 18:04

Тошкент шаҳри Транспорт бош бошқармасига бошлиқ тайинланди

Фазлиддин Бахромов Тошкент шаҳри Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

ITPU талабалари Испанияда амалиёт ўташ борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди
10 июнь 2024, 17:00

ITPU талабалари Испанияда амалиёт ўташ борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди

IT Park University`нинг аълочи талабалари май ойида Испанияда амалиёт ўтади. Улар ўз тажрибалари ҳақида сўзлаб берди, шунингдек, бир қатор тренинг ҳамда семинарлардан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон Туркия тажрибаси асосида тоғ-адирларни ўзлаштиради
10 июнь 2024, 16:55

Ўзбекистон Туркия тажрибаси асосида тоғ-адирларни ўзлаштиради

Президент ҳузурида Туркия ва Саудия Арабистони билан иқтисодий ҳамкорлик режалари кўриб чиқилди. Биринчи давлат билан тўқимачилик, чарм ва электротехника маҳсулотларига божларни пасайтириш, иккинчиси билан транспорт, рақамлаштириш ва энергетика соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Россиянинг Харьковдаги ҳужуми «боши берк кўчага кириб қолди» — Bloomberg
10 июнь 2024, 16:21

Россиянинг Харьковдаги ҳужуми «боши берк кўчага кириб қолди» — Bloomberg

Россиянинг Харьков вилоятида янги фронт очишга уриниши «боши берк кўчага кирди» ва Украинага қурол-яроғ етказиб бериш қайта тикланиши фонида «Россия ютуғи учун ойналар ёпилиб бормоқда», — деб ёзмоқда Bloomberg нашри.

Қозоғистонда ноқонуний миграция бўйича рейдларда 27 нафар ўзбекистонлик ушланди
10 июнь 2024, 15:10

Қозоғистонда ноқонуний миграция бўйича рейдларда 27 нафар ўзбекистонлик ушланди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ноқонуний миграция бўйича рейдларда 27 нафар ўзбекистонлик ушланди. Улардан 3 нафарига маъмурий жавобгарлик тайинланди, қолганлари иш жойига қайтарилди. Мамлакат бўйлаб миграция ҳуқуқбузарликларини аниқлаш мақсадида «Нелегал-2024» рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

«Менинг боғим» лойиҳасига старт берилди
10 июнь 2024, 14:16

«Менинг боғим» лойиҳасига старт берилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Менинг боғим» лойиҳасига старт берилганини маълум қилди. Бу орқали бюджетдан «Яшил макон» лойиҳасига ажратиладиган маблағларнинг камида ярми жамоатчилик фикри асосида шаклланган лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Тошкентда кабель тармоғидаги ёнғин сабаб айрим давлат хизматларини кўрсатишда узилишлар юзага келди
10 июнь 2024, 12:39

Тошкентда кабель тармоғидаги ёнғин сабаб айрим давлат хизматларини кўрсатишда узилишлар юзага келди

Ички ишлар вазирлиги биноси яқинида ерости кабелида юз берган ёнғиндан сўнг паспорт ва манзил билан боғлиқ хизматларни кўрсатишда узилишлар кузатилмоқда, деб хабар қилди Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ. Шунингдек, яқин атрофдаги аҳоли пунктларида электр энергияси вақтинча узилган.

Тошкент вилоятида 14 ёшли йигит сувга чўкиб, ҳалок бўлди
10 июнь 2024, 12:35

Тошкент вилоятида 14 ёшли йигит сувга чўкиб, ҳалок бўлди

Бекобод туманидаги «Дўстлик» каналидан Сирдарё вилоятида туғилган 14 ёшли йигитнинг жасади топилди. Терговга қадар текширув кетмоқда.

Май ойида ҳам Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кўпайди
10 июнь 2024, 12:09

Май ойида ҳам Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кўпайди

Май ойида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 36,6 млрд долларга етди. Захирадаги олтиннинг физик ҳажми 3,1 тоннага камайди. Захиралар таркибида биринчи марта 35 млн долларлик қимматли қоғозлар пайдо бўлди.

2024 йилнинг майи энг нам май ойлари бешлигига кирди — Ўзгидромет
10 июнь 2024, 11:58

2024 йилнинг майи энг нам май ойлари бешлигига кирди — Ўзгидромет

Ўзбекистонда ўтган май ойида ҳатто энг иссиқ кунларда ҳам ҳарорат ўзининг рекорд қийматларига яқинлашмади, +25…+30 даража атрофида бўлди. Кўплаб ҳудудлар бўйича ой энг нам май ойлари бешлигига кирди, ёғингарчилик меъёрдан 1,3−2,8 марта кўп бўлди.

Ҳафта бошида ҳарорат +41 даражагача исийди
10 июнь 2024, 11:18

Ҳафта бошида ҳарорат +41 даражагача исийди

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат +41 даражагача кўтарилади. Сўнгра +32…+35 даражагача пасайиши кутилмоқда. Бундай ҳарорат июнь ойи иқлимий меъёридан 1−2 даражага юқори. Айрим тоғли ҳудудларда кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, жойларда чаг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

АҚШ савдо вакили Ўзбекистонга келади
10 июнь 2024, 11:01

АҚШ савдо вакили Ўзбекистонга келади

АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай 11−12 июнь кунлари Тошкент ва Самарқандга ташриф буюради. У Ўзбекистон президенти ва бошқа расмийлар билан учрашади. Шундан сўнг Остонада бўлиб ўтадиган АҚШ ва минтақа давлатлари ўртасидаги Савдо ва инвестициявий ҳадли битим йиғилишида иштирок этади.

Ўзбекистонда мактабларнинг биринчи синфига қабул 20 июндан бошланади
10 июнь 2024, 10:50

Ўзбекистонда мактабларнинг биринчи синфига қабул 20 июндан бошланади

20 июндан янги ўқув йили учун 1-синфга қабул жараёнлари бошланди. Жараёнлар икки босқичда амалга оширилади. Мактаб таълими вазирлигининг эслатишича, бу йил биринчи синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Ўзбекистон ва Хитой ташаббуси билан 10 июнь Цивилизациялар ўртасидаги мулоқот куни деб эълон қилинди
10 июнь 2024, 10:04

Ўзбекистон ва Хитой ташаббуси билан 10 июнь Цивилизациялар ўртасидаги мулоқот куни деб эълон қилинди

БМТ Бош ассамблеяси 10 июнни Халқаро цивилизациялар ўртасидаги мулоқот куни деб эълон қилиш тўғрисида Хитой ва Ўзбекистон ишлаб чиққан резолюцияни маъқуллади. Мақсадлар цивилизациялар хилма-хиллиги қадриятини англаш, мулоқот, ўзаро ҳурмат ва глобал бирдамликни ривожлантиришдан иборат.

ИИВ биноси яқинидаги ерости туннелида ёнғин содир бўлди (фото, видео)
10 июнь 2024, 09:59

ИИВ биноси яқинидаги ерости туннелида ёнғин содир бўлди (фото, видео)

ИИВ биноси яқинидаги ерости туннелида ёнғин содир бўлди. «Электр симлари туташи»га 9 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди ва у 1 соатда бартараф этилди. Тошкент метрополитени ёнғиннинг метро тизимига боғлиқмаслиги, қурилмалар нормал ҳолатда ишлаётганини қўшимча қилди.

Тожикистонда бўлган кучсиз зилзила Ўзбекистон жанубида ҳам сезилди
10 июнь 2024, 08:35

Тожикистонда бўлган кучсиз зилзила Ўзбекистон жанубида ҳам сезилди

Душанба куни эрталаб Тожикистонда содир бўлган зилзила Сурхондарё вилоятида ҳам сезилди. Вилоят туманларида сезилиш кучи 2 баллни ташкил қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг