Тошкентнинг Сергели туманидаги машина бозори яқинида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида қуруқ ўт ва шох шабба ҳамда 1 та носоз ҳолда турган юк автомобили ёниб кетган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Ставкани ўзгартирмаслик бўйича қарор энергия тарифлари ўзгаришининг инфляцион кутилмаларга таъсирини жиловлаш мақсади билан изоҳланган.
Ўзбекистонда бир ойда криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузган камида 12 нафар шахс жавобгарликка тортилди. Улар, асосан, Ўзбекистонда лицензияга эга бўлмаган Binance онлайн биржаси орқали криптовалюта олди-сотдиси билан шуғулланган.
Қурбон ҳайити муносабати билан 15, 16, 17 июнь кунлари Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади. Қолаверса, 14−20 июнь кунлари Тошкентдан Хива, Термиз, Шовот ва Қўнғиротга борадиган поездлар вагонлари сони оширилади.
Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль Ўзбекистонга ташрифи олдидан берган интервьюсида мамлакатни минтақадаги «асосий ҳамкор» деб атади. У ўз давлати «ижтимоий, иқтисодий ва демократик ривожланишда яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этишини» айтиб, ташрифдан амалий натижалар кутаётганини билдирди.
Олмаота шаҳрида ўтган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 4 та кумуш медалга эга бўлди.
Жаҳон банки Ўзбекистонга энерготарифлар ислоҳотининг аҳолининг ижтимоий заиф қатламига таъсирини юмшатиш мақсадида 7,5 млн доллар миқдоридаги 1-транш маблағини ажратди. Грант халқаро иссиқхона газлари савдоси симуляцияси сифатида иссиқхона газлари эмиссияси қисқартирилгани учун берилган.
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида фуқароларни Ҳаж зиёратига ноқонуний юбормоқчи бўлганларни қўлга олди. Бир ҳолатда Тошкентда ака-ука 2 нафар фуқарони 12 минг доллар эвазига Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилган.
Чилонзор туманида Malibu 2, Lacetti ва Lada тўқнашди. Оқибатда бир ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди.
Ўзбекистон Тошкент дунёдаги энг кўп мозаик панноларга эга шаҳар сифатида тан олиниши учун Гиннеснинг рекордлар китоби комиссиясига ариза топширмоқчи. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда пойтахт ҳокимлиги маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида 440 дан ортиқ мозаика бўлиши мумкин.
МАГАТЭ Ўзбекистонни атом энергетикаси, хусусан, кам қувватли реакторларни жорий этиш режаларида қўллаб-қувватлашга тайёр, деди агентлик раҳбари Рафаэль Гросси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан учрашувда.
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида ҳаракатдаги Lacetti`нинг салонида ёнғин юзага келди. Уни ўчиришга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Ҳеч ким жароҳатланмади.
БМТ мустақил комиссияси ҲАМАС ҳам, Исроил ҳам 2023 йил октябрь ойидан бери уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган, деган хулосага келди.
Google Build with AI for Sustainable Growth дастури доирасида бир қатор ҳакатон ва семинарлар ўтказиб, дастурчиларни барқарор ривожланиш муаммоларини, жумладан, экология, сув ва ер ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда ҳаво сифатини яхшилашда ўз маҳсулотлари билан иштирок этишга таклиф қилади.
29 ва 30 июнь кунлари Бўстонлиқ туманида Sky Camp Bo‘stonliq тоғ фестивали бўлиб ўтади. Бу велопойга, трейл югуриш, скайраннинг, йога ва медитацияни ўз ичига олади. Ўзбекистонда биринчи марта трейл югуриш трассасига югурувчиларга шахсий ҳисоб учун очколар олиш имконини берувчи гувоҳнома берилди.
Ўзбекистонда чет эл фуқароларини номақбул деб топиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бунга мамлакат суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига таҳдид солувчи, давлатлараро ва миллий адоватни қўзғатувчи, халқ шаъни, қадр-қиммати ёки тарихини камситувчи чиқиш ва ҳаракатлар сабаб бўлиши мумкин.
«Ўзмиллийбанк» АЖ юридик мижозлари энди банк мобил иловаси орқали масофавий ҳисобрақам очиш имкониятига эга.
Қурбон ҳайити муносабати билан 16 июнь куни Тошкентдаги метро ва автобуслар соат 03:00 дан иш бошлайди. Улар соат 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
АҚШ жорий ҳафтада Россияга қарши иккиламчи санкцияларни сезиларли даражада кенгайтиради. Бунда Россия мудофаа компаниялари билан тўғридан-тўғри ишлайдиган РФ ташкилотлари билан операцияларни амалга оширувчи ҳар қандай хорижий банк иши кўриб чиқилади.
АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай Тошкентда қатор вазирлар билан учрашувлар ўтказди. Элчи АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш ва GSP тизими доирасида савдо имтиёзларини беришни қайта тиклаш ниятини тасдиқлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг