Ташкилот, ҳудуд ва бинолар учун энергия самарадорлиги рейтингини жорий этиш таклиф қилинмоқда
30 май 2024, 20:32

Ташкилот, ҳудуд ва бинолар учун энергия самарадорлиги рейтингини жорий этиш таклиф қилинмоқда

Президентга иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдим этилди. Энергия аудитини ўтказишнинг янги тартиби йўлга қўйилади, раҳбарларга энергия самарадорлиги бўйича KPI`лар ўрнатилади, ташкилотлар, ҳудудлар ва бинолар учун энергия истеъмоли рейтинги жорий этилади.

Давлат органларига хорижий экспертларни жалб этиш шаффоф ва самарали бўлиши керак
30 май 2024, 20:08

Давлат органларига хорижий экспертларни жалб этиш шаффоф ва самарали бўлиши керак

Давлат органлари турли соҳалар бўйича 50 дан ортиқ хорижий консультантларни жалб қилган. Таҳлилга кўра, одатда улар учун KPI белгиланмайди, тизимли таҳлил, тавсияларни амалга ошириш тартиби ва очиқ ҳисобот мавжуд эмас. Президентнинг янги қарори мана шу муаммоларни ҳал этишга қаратилган.

2023 йилда Ўзбекистонга 30 та давлатдан салкам 200 млн долларлик гуманитар ёрдам юклари келди
30 май 2024, 19:31

2023 йилда Ўзбекистонга 30 та давлатдан салкам 200 млн долларлик гуманитар ёрдам юклари келди

2023 йилда Ўзбекистонга 30 та давлатдан умумий қиймати 197 млн 842 минг доллар миқдоридаги гуманитар ёрдам юклари кириб келди. У асосан Германия, Хитой, Швейцария, АҚШ ва Бельгиядан юборилган ва катта қисми соғлиқни сақлаш соҳасига тўғри келади.

Хоразмда «шикоятчи фуқаролар» рўйхати тузилди — ОАВ
30 май 2024, 19:11

Хоразмда «шикоятчи фуқаролар» рўйхати тузилди — ОАВ

Хоразм вилоятида «шикоятчилар» рўйхатлари шакллантирилиб, унга «ариза ташкиллаштиришни одат қилиб олган ва норози кайфиятни кучайтиришга ҳаракат қиладиган» 44 нафар фуқаро киритилди, деб ёзди Kun.uz. Бундай рўйхатлар қонунчиликка зид ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Тошкентдаги собиқ МХХ биносидаги дарахтларни кўчиришга масъул компания раҳбари фотографга тўсқинлик қилиб, энергетик ичимлик сепди
30 май 2024, 18:43

Тошкентдаги собиқ МХХ биносидаги дарахтларни кўчиришга масъул компания раҳбари фотографга тўсқинлик қилиб, энергетик ичимлик сепди

Экология вазирлиги собиқ МХХ биноси ҳудудидаги эман дарахтларини Улуғбек қишлоғига кўчиришга рухсат бермаган (бундай тартиб йўқ). Жараёнга масъул компания раҳбари кўчирилган дарахтларни суратга олмоқчи бўлган фотографга тўсқинлик қилди. У ўзини агрессив тутиб, фотографга энергетик ичимлик сепди.

Жаҳонгир Азимов Масс-медиа фонди директори бўлди
30 май 2024, 17:25

Жаҳонгир Азимов Масс-медиа фонди директори бўлди

Жаҳонгир Азимов Миллий масс-медиа фонди директори этиб тайинланди. У аввал «Дунё» ахборот агентлиги ва «Газета.uz» нашрида ишлаган ҳамда Тошкентдаги Вебстер университетида дарс берган. Акрамжон Фозилов мазкур фонднинг васийлик кенгаши раиси бўлди.

ЮНИСЕФ Қашқадарёга кислород ускуналарининг биринчи партиясини етказиб берди
30 май 2024, 15:14

ЮНИСЕФ Қашқадарёга кислород ускуналарининг биринчи партиясини етказиб берди

ЮНИСЕФ Қашқадарё вилоятига 150 минг она-болага тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш учун кислород ускуналарининг биринчи партиясини етказди. Улар ёрдамида янги туғилган чақалоқларнинг омон қолиш кўрсаткичлари ошиши таъкидланди.

Ўзбекистон 2026 йилгача ЖСТга аъзо бўлмоқчи
30 май 2024, 13:38

Ўзбекистон 2026 йилгача ЖСТга аъзо бўлмоқчи

«Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ўз мажбуриятларида собит, бунга эришиш учун барча имкониятларни ишга соламиз», — деди бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев. ЖСТнинг расмийга таяниб билдиришича, Ўзбекистон 2026 йилгача ташкилотга аъзо бўлишни режа қилмоқда.

ДХХ Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган 78 кг гиёҳвандлик воситасини мусодара қилди (видео)
30 май 2024, 12:47

ДХХ Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган 78 кг гиёҳвандлик воситасини мусодара қилди (видео)

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида жами 78 кг гиёҳвандлик воситаларини мусодара қилди. Гиёҳванд моддалар Тожикистон ва Афғонистондан олиб келингани аниқланди. Видео.

Иссиқлик қувурини алмаштириш ишлари туфайли Сергелидаги айрим йўллар камида бир ойга ёпилди
30 май 2024, 11:40

Иссиқлик қувурини алмаштириш ишлари туфайли Сергелидаги айрим йўллар камида бир ойга ёпилди

Тошкент шаҳри Сергели туманида узунлиги 510 метр бўлган эскирган иссиқлик қувурини янгилаш ишлари бошланди. Шу муносабат билан ҳудуддаги айрим йўлларда транспорт ҳаракати камида бир ойга чекланди (харита).

Президент Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади
30 май 2024, 10:56

Президент Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади

Президент Солиқ кодексининг 227−1-моддасига ўзгартириш киритиш бўйича қонунни имзолади. Бу модда бўйича жарима чораклик соф тушумнинг 100 фоизидан 2 фоизигача камаяди.

Янги ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш 5 июндан бошланади
30 май 2024, 10:06

Янги ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш 5 июндан бошланади

2024−2025 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш 5 июнда бошланиб, 25 июнга қадар давом этади. Давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилади.

Тошкент вилоятида 6 кг синтетик наркотик модда айланмасига чек қўйилди (видео)
30 май 2024, 09:34

Тошкент вилоятида 6 кг синтетик наркотик модда айланмасига чек қўйилди (видео)

Бўстонлиқ туманида автомобиль эҳтиёт қисми ичидан тахминий нархи 4,8 млрд сўм бўлган 6 кг синтетик гиёҳвандлик воситаси топилди. Моддалар Telegram бот ёрдамида Қирғизистондан етказиб берилгани аниқланди.

«Асакабанк» 2024 йилда тадбиркорликни ривожлантиришга 2,1 млрд доллар, БРБ эса 1,5 млрд доллар жалб қилмоқчи
30 май 2024, 09:28

«Асакабанк» 2024 йилда тадбиркорликни ривожлантиришга 2,1 млрд доллар, БРБ эса 1,5 млрд доллар жалб қилмоқчи

«Асакабанк» бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 2024 йилда 2,1 млрд доллар жалб қилишни, «Бизнесни ривожлантириш банки» эса инвестиция лойиҳаларига 1,5 млрд доллар ажратишни режа қилмоқда. Банк фақат кредит берадиган марказ эмас, замонавий инвестиция-тижорат тузилмаси бўлиши керак, деди президент.

IT`даги қизлар: Тошкентдаги Women in Tech Talks учрашувлари қандай ўтмоқда?
30 май 2024, 09:00

IT`даги қизлар: Тошкентдаги Women in Tech Talks учрашувлари қандай ўтмоқда?

Қизларга технология соҳасида ўз йўлини топишга ёрдам бериш Women in Tech Tashkent жамиятининг асосий мақсадидир.

Учта давлат банкининг Tashkent City`даги кўп қаватли бизнес марказлари сотилади
30 май 2024, 00:09

Учта давлат банкининг Tashkent City`даги кўп қаватли бизнес марказлари сотилади

Давактивга кўра, «Ўзсаноатқурилишбанк» (SQB), «Асакабанк» ва «Алоқабанк»нинг Tashkent City`даги янги бинолари инвесторларга сотилади. Банклар ушбу «премиум тоифа»даги лойиҳаларга камида 339 млн доллар маблағ киритган. SQB филиалларидан бири ўрнида 21 қаватли бино қурмоқчилигини маълум қилганди.

Сирдарёда машинасини қасддан одамлар устига ҳайдаб борган ҳайдовчи қамоққа олинди (+видео)
29 май 2024, 23:41

Сирдарёда машинасини қасддан одамлар устига ҳайдаб борган ҳайдовчи қамоққа олинди (+видео)

Сирдарёда Captiva ҳайдовчиси машинасини қасддан бир гуруҳ одамлар орасида кескин бошқариб, уларни босиб кетишга ҳаракат қилди. ИИБ унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

«Насаф» Ўзбекистон Суперкубоги ғолибига айланди (+видео)
29 май 2024, 22:58

«Насаф» Ўзбекистон Суперкубоги ғолибига айланди (+видео)

Қаршининг «Насаф» клуби пойтахтнинг «Пахтакор»ини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, уч карра Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди (видео, фото).

Тошкентда автобус ва тепловоз тўқнашди
29 май 2024, 22:22

Тошкентда автобус ва тепловоз тўқнашди

Тошкент шаҳри Сергели туманида King Long автобуси тепловоз билан тўқнашди. Ҳодисада жароҳатланганлар йўқ. ЙТҲга темирйўл кесишмасининг назоратчи ходими воқеа жойида бўлмагани сабаб қилиб кўрсатилди.

Халқ банкининг Қатортол бозори ёнидаги бош офиси салкам 120 млрд сўмга сотилди
29 май 2024, 21:41

Халқ банкининг Қатортол бозори ёнидаги бош офиси салкам 120 млрд сўмга сотилди

Тошкентдаги Қатортол бозори ёнида жойлашган Халқ банки бош офиси биноси салкам 120 миллиард сўмга сотилди. Аукционда ягона таклиф Oazis Samarkand умумий овқатланиш корхонаси томонидан тақдим этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг