Тошкентда ноқулай об-ҳаво сабаб юқори кучланишли электр қурилмасида ёнғин юзага келди
14 октябр 2024, 19:08

Тошкентда ноқулай об-ҳаво сабаб юқори кучланишли электр қурилмасида ёнғин юзага келди

Тошкент шаҳрида ноқулай об-ҳаво, ёмғир ёғиши ва дарахт шохлари синиши оқибатида Водил-1 тармоғига қарашли электр узатиш қурилмасида авария юз берди. Электр таъминотидаги 1 соатлик узилишдан сўнг носозлик бартараф этилди.

Кўчки, сел, сув тошқини ва қор кўчиши содир бўлганда нима қилиш керак?
14 октябр 2024, 17:56

Кўчки, сел, сув тошқини ва қор кўчиши содир бўлганда нима қилиш керак?

БМТТД, ФВВ ва Ўзгидромет томонидан тайёрланган инфографика Ўзбекистоннинг табиий офат хавфи юқори бўлган ҳудудлари аҳолисига хавф туғилганда ҳаракатланишда ёрдам беради.

Янги пайдо бўлган чиқинди зоналари аэрокосмик технологиялар ёрдамида аниқланади
14 октябр 2024, 17:50

Янги пайдо бўлган чиқинди зоналари аэрокосмик технологиялар ёрдамида аниқланади

Президент фармони билан иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологиялар жорий этилади. Ҳужжат билан давлат космик мониторингининг устувор йўналишлари белгиланди.

«Ўз уйимизда БААни ҳозирча мағлуб этмаганмиз. Бу анъанага чек қўйишга ҳаракат қиламиз» — мураббий Владо Радманович
14 октябр 2024, 17:41

«Ўз уйимизда БААни ҳозирча мағлуб этмаганмиз. Бу анъанага чек қўйишга ҳаракат қиламиз» — мураббий Владо Радманович

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 октябрда БААга қарши ўйнайди. Шу вақтгача терма жамоа ўз уйида рақибни мағлуб этолмаган. Мураббий Владо Радманович бўлажак ўйинда жамоа салбий анъанага чек қўйиш ниятида эканини айтди. Футболчилар тайёр, ижобий натижа учун майдонга тушамиз, деди у.

Тошкент метрополитени тирбандлик муаммосини қандай ҳал қилмоқчи?
14 октябр 2024, 17:31

Тошкент метрополитени тирбандлик муаммосини қандай ҳал қилмоқчи?

Кунига 1 миллионга яқин йўловчи фойдаланадиган Тошкент метросида охирги пайтларда тирбандликлар ва носозлик ҳолатлари тез-тез кузатилиб, тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Метрополитен расмийлари бу каби муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича режасини маълум қилди. Батафсил.

Ўзбекистонда ипотека бозори совимоқда: уй-жой сотиб олиш учун ажратилган кредитлар ҳажми қисқарди
14 октябр 2024, 17:03

Ўзбекистонда ипотека бозори совимоқда: уй-жой сотиб олиш учун ажратилган кредитлар ҳажми қисқарди

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ипотека кредитлари ҳажми 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4,1%га — 11,7 трлн сўмга, олувчилар сони эса қарийб 20%га камайди. Шунингдек, ажратилаётган ипотекаларнинг ўртача миқдори 19,9%га — 274 млн сўмга, банкларнинг фоиз ставкалари эса 23,8%дан 25%га ошди.

«Ўзмиллийбанк» АЖ ва Mastercard янги акция йўлга қўймоқда
14 октябр 2024, 17:00

«Ўзмиллийбанк» АЖ ва Mastercard янги акция йўлга қўймоқда

«Ўзмиллийбанк» АЖ Mastercard Europe SA билан ҳамкорликда «Харидлар учун кешбэк» содиқлик дастурини ишга туширди.

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик пасайишда давом этмоқда
14 октябр 2024, 15:50

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик пасайишда давом этмоқда

Сентябрь ойида ҳам Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик пасайди. Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой бозори ўртача нархларида пасайиши кузатилмоқда. Пойтахт ижара нархларида барқарор тенденция кузатилмоқда.

Тошкентда ўзгаларнинг автомобилларни олиб қочган йигитлар ушланди
14 октябр 2024, 15:36

Тошкентда ўзгаларнинг автомобилларни олиб қочган йигитлар ушланди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида икки нафар 20 ёшли йигит ўзгаларга тегишли бўлган иккита Damas автомашинасини олиб қочди. Улар қўлга олиниб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Иқтисодиёт бўйича Нобель Дарон Ажемўғли, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга берилди
14 октябр 2024, 15:01

Иқтисодиёт бўйича Нобель Дарон Ажемўғли, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга берилди

Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти Дарон Ажемўғли, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга берилди. Олимлар институтлар қандай шаклланиши ва уларнинг фаровонликка таъсирини ўрганиш йўналишидаги ишлари учун мукофотланди.

Президент Тошкент туманининг янгиланган марказини бориб кўрди (фото, видео)
14 октябр 2024, 14:55

Президент Тошкент туманининг янгиланган марказини бориб кўрди (фото, видео)

Тошкент вилоятининг Келес йўли кенгайтирилган ҳолда қайта қурилди. Унинг икки тарафида Давлат хизматлари маркази, Ёшлар маркази, маданият саройи, амфитеатр, универсал спорт мажмуаси, хотира майдони ва сайилгоҳлар барпо этилди. Президент тумандаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Тошкентда икки блогер юмористик клипи учун қамалди
14 октябр 2024, 14:46

Тошкентда икки блогер юмористик клипи учун қамалди

Юнусобод тумани суди икки блогер ва brbalo мусиқий гуруҳи артистларини юмористик клипи учун 15 суткага ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Судга ариза билан мурожаат қилган маҳалла раиси видео одоб-ахлоқ меъёрлари ва анъаналарга зид экани, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётганини айтди.

Тошкентдаги айрим сайлов участкаларида электрон овоз бериш синовдан ўтказилади
14 октябр 2024, 14:40

Тошкентдаги айрим сайлов участкаларида электрон овоз бериш синовдан ўтказилади

Марказий сайлов комиссияси депутатлар сайлови куни Тошкентдаги 10 та сайлов участкасида электрон овоз беришни синовдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Сайловчилар анъанавий ёки электрон овоз беришни танлаш имкониятига эга бўлади.

Пойтахт ҳокимлиги фуқароларни совуқ кунларда бошпанасиз ҳайвонларга ёрдам беришга чақирди
14 октябр 2024, 13:59

Пойтахт ҳокимлиги фуқароларни совуқ кунларда бошпанасиз ҳайвонларга ёрдам беришга чақирди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги совуқ кунларда бошпанасиз ҳайвонларга ёрдам сўраб шаҳар аҳолисига мурожаат қилди. «Имконингиз ва хоҳишингиз бўлса бошпанасиз жониворга бошпана ёки озуқа беринг. Шундай қилиб, сиз кичик, аммо жуда муҳим бўлган ҳаётни сақлаб қолишингиз мумкин», — дейилади мурожаатда.

Жанубий Кореяда ўзбекистонликлар учун 14 мингга яқин иш ўрнига квота олинди
14 октябр 2024, 13:52

Жанубий Кореяда ўзбекистонликлар учун 14 мингга яқин иш ўрнига квота олинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 2024 йилда Жанубий Кореяда 13 700 иш ўрнига квота олди. Ойлик иш ҳақи ўртача 2000 АҚШ долларини ташкил қилади.

Тошкент вилояти ЙҲХБга янги бошлиқ тайинланди
14 октябр 2024, 11:52

Тошкент вилояти ЙҲХБга янги бошлиқ тайинланди

Полковник Азиз Садиров ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ҳафтанинг биринчи ярмида ёғингарчилик кутилмоқда
14 октябр 2024, 11:49

Ҳафтанинг биринчи ярмида ёғингарчилик кутилмоқда

Урал ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво кириб келиши сабабли чоршанба кунигача Ўзбекистонда ёғингарчилик ва ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда. Пайшанбадан эса ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради
14 октябр 2024, 11:24

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради

Президент душанба куни Тошкент вилоятига ташриф буюриб, у ерда саноат корхоналари фаолияти билан танишади, янги лойиҳалар қурилишига старт берилади.

Ўзбекистон Халқаро космос шартномасига қўшилди
14 октябр 2024, 11:15

Ўзбекистон Халқаро космос шартномасига қўшилди

Ўзбекистон Космосни, шу жумладан, Ой ва бошқа осмон жисмларини тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлар фаолияти принциплари тўғрисидаги шартномага қўшилди. Бу космосни ўрганиш, халқаро лойиҳаларда иштирок этиш, ресурслар ва билимлар алмашинуви учун имкониятлар очиши кутилмоқда.

Наманганда йигит манёврлар оқибатида машина юкхонасидан йиқилиб, вафот этди
14 октябр 2024, 11:03

Наманганда йигит манёврлар оқибатида машина юкхонасидан йиқилиб, вафот этди

Наманганнинг Косонсой туманида 21 ёшли ҳайдовчи «Жигули»да турли хавфли манёврлар қилиб ҳаракатланди. Бунинг оқибатида машина «багажи» устида ўтирган йигит йиқилиб тушган ва шифохонада вафот этган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг