Конимех туманидаги табиий сув ҳавзасида 5000 метрлик синтетик тўр ёрдамида ноқонуний равишда 218 бош балиқ овлагани аниқланди. Таъкидланишича, ушбу ҳаракат оқибатида табиатга 1 млрд 240 млн сўм зарар етказилган.
2025 йил 1 январдан жисмоний шахсларнинг фуқаролик ҳолати ва уларнинг шахсига доир бошқа маълумотлар бўйича Аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади. Ундан давлат хизматларини кўрсатиш, нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш, банк, коммунал, суғурта ва бошқа хизматларни кўрсатишда фойдаланилади.
Олмалиқ шаҳрида маст ҳолдаги ҳайдовчи бошқарувидаги Damas каналга тушиб кетди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчининг соғлиғига зиён етмади, машина техник шикастланди.
Тошкентда ўтказилган югуриш марафонида 100 дан ортиқ бола, жумладан, 60 нафар ногиронлиги бўлган бола иштирок этди. Тадбирнинг мақсади ногиронлиги бор болаларга нисбатан стигма ва дискриминацияга барҳам бериш ҳамда барча соҳаларда инклюзивликни таъминлаш зарурлигини таъкидлаш саналади. Фото.
Тошкентга келган Россия президенти Ўзбекистон президенти ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди. Владимир Путин Мустақиллик монументи пойига гул қўйиб, Янги Тошкент меъморий ансамбли ва қурилиш лойиҳаси билан танишди. Фото.
Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Уни аэропортда Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Бу Владимир Путиннинг март ойида қайта сайланганидан кейинги иккинчи давлат ташрифи ҳисобланади. Фото.
Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилмоқда, у ядро энергетикаси ва ядро технологиялари объектлари, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфсизлик сиёсати учун масъул бўлади.
Uzbekistan Airways 27 май куни Тошкентдан Наманганга қўшимча авиақатнов амалга оширади.
Chevrolet Lacetti автомобилларини ишлаб чиқариш давом этмоқда, деб хабар берди «Ўзавтосаноат». Таъкидланишича, бунга сабаб ишлаб чиқариш учун зарур эҳтиёт қисмлари ҳали ҳам мавжуд экани.
Тадбиркорларга субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда тақдим этилади. Тадбиркорларнинг рейтинг даражаси пасайган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш 3 ой давомида сақлаб қолинади.
26−27 май кунларида Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати чекланмайди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.
Уй-жой нархлари кескин ошиши туфайли аҳолининг харид қобилияти пасайиб, кўчмас мулкнинг бозор ва фундаментал нархлари ўртасидаги тафовут 24 фоизга етди, дея қайд этди Марказий банк. Квартиралар асосий эҳтиёжларни қондириш учун эмас, балки инвестиция объекти сифатида кўпроқ сотиб олина бошлаган.
Ўзбекистонлик Дамир Мусаев АҚШнинг Йель университетида генетика йўналиши бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, фан доктори бўлди. Унинг тадқиқотлари генетик касалликларни даволашнинг янги усулларини топишга қаратилган.
Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида Атом энергияси агентлиги ташкил этилмоқда, у Энергетика вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтади. Агентлик компаниялар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш, хўжалик жамиятлари ташкил этиш, иқтисодиётдаги лойиҳаларни молиялаштириш ҳуқуқини олади.
26−27 май кунлари Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади. Ҳайдовчиларга шу кунларда пойтахтга келмаслик тавсия этилмоқда. Автомобиллар ҳаракати чекланиши режалаштирилган кўчалар рўйхати келтирилмади.
Visit Shymkent сайёҳлик агентлиги Қозоғистоннинг Чимкент ва Туркистон каби шаҳарларидаги қизиқарли жойлар ҳақида ўртоқлашди.
Янги ўқув йилидан ОТМларда давлат гранти ижтимоий-рағбатлантирувчи ва таълим гранти сифатида ажратилади. Таълим гранти фақат биринчи йил учун берилади, кейинчалик юқори рейтингга эга талабалар ўртасида тақсимланади. Грантда ўқиганларнинг 3 йилгача ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.
Иқтисодчи Ботир Қобилов АҚШдаги Гарвард бизнес мактабида докторлик даражасини олган биринчи ўзбекистонлик бўлди. «Газета.uz» колумнисти сифатида у иқтисодиёт, экология ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга мавзуларда 10 дан ортиқ мақолалар ёзган.
Шароф Рашидов туманида Lacetti автобус билан тўқнашиши оқибатида 2 киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Енгил машинанинг 21 ёшли йўловчиси воқеа жойида вафот этди. Жиззах вилояти ИИБ фуқаролар тармоқларда айтилгани каби мактаб битирувчилари эмаслиги, улар тўйга кетаётган бўлганини билдирди.
18−19 май кунлари Humo Arena муз саройида бўлиб ўтган VI халқаро Makon Marketing форумида Pure Milky ферментланган сут маҳсулотлари компанияси нуфузли «2023 йил бренди» мукофотига сазовор бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг