Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Россия президенти Владимир Путинни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Римда машҳур мода фотографи Марио Тестинонинг кўргазмаси очилди. Ундан Ўзбекистонда олинган, жумладан, қорақалпоқ, сурхондарёлик ва бухоролик келинлар ҳамда курашчининг суратлари ўрин олган.
Перу давлатида ўтган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 4 нафар ўзбекистонлик спортчи 12 та медаль олди.
Литвада ўтган сайловда 74,43 фоиз овоз тўплаган Гитанас Науседа мамлакат президенти сифатида қайта сайланди.
Ҳафта давомида Ўзбекистонда қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиб ўтиши мумкин. Кундузи ҳарорат +23…+33 даража бўлади, жанубда ва чўл ҳудудларда +37 даражагача кўтарилади.
Жаҳон банки Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳимоялашга қаратилган «Инсон» лойиҳаси учун 100 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратди. Лойиҳа, жумладан, 50 мингдан ортиқ аҳолига сифатли ижтимоий ва реабилитация хизматларидан фойдаланиш имконини беради.
2024 йил якунига қадар фуқаролар шахсни биометрик идентификация қилиш (Face ID) орқали давлат хизматларини олиши мумкин бўлади. Бунда фойдаланувчилар шахсни тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиши шарт эмас.
Конимех туманидаги табиий сув ҳавзасида 5000 метрлик синтетик тўр ёрдамида ноқонуний равишда 218 бош балиқ овлагани аниқланди. Таъкидланишича, ушбу ҳаракат оқибатида табиатга 1 млрд 240 млн сўм зарар етказилган.
2025 йил 1 январдан жисмоний шахсларнинг фуқаролик ҳолати ва уларнинг шахсига доир бошқа маълумотлар бўйича Аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади. Ундан давлат хизматларини кўрсатиш, нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш, банк, коммунал, суғурта ва бошқа хизматларни кўрсатишда фойдаланилади.
Олмалиқ шаҳрида маст ҳолдаги ҳайдовчи бошқарувидаги Damas каналга тушиб кетди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчининг соғлиғига зиён етмади, машина техник шикастланди.
Тошкентда ўтказилган югуриш марафонида 100 дан ортиқ бола, жумладан, 60 нафар ногиронлиги бўлган бола иштирок этди. Тадбирнинг мақсади ногиронлиги бор болаларга нисбатан стигма ва дискриминацияга барҳам бериш ҳамда барча соҳаларда инклюзивликни таъминлаш зарурлигини таъкидлаш саналади. Фото.
Тошкентга келган Россия президенти Ўзбекистон президенти ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди. Владимир Путин Мустақиллик монументи пойига гул қўйиб, Янги Тошкент меъморий ансамбли ва қурилиш лойиҳаси билан танишди. Фото.
Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Уни аэропортда Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Бу Владимир Путиннинг март ойида қайта сайланганидан кейинги иккинчи давлат ташрифи ҳисобланади. Фото.
Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилмоқда, у ядро энергетикаси ва ядро технологиялари объектлари, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфсизлик сиёсати учун масъул бўлади.
Uzbekistan Airways 27 май куни Тошкентдан Наманганга қўшимча авиақатнов амалга оширади.
Chevrolet Lacetti автомобилларини ишлаб чиқариш давом этмоқда, деб хабар берди «Ўзавтосаноат». Таъкидланишича, бунга сабаб ишлаб чиқариш учун зарур эҳтиёт қисмлари ҳали ҳам мавжуд экани.
Тадбиркорларга субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда тақдим этилади. Тадбиркорларнинг рейтинг даражаси пасайган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш 3 ой давомида сақлаб қолинади.
26−27 май кунларида Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати чекланмайди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.
Уй-жой нархлари кескин ошиши туфайли аҳолининг харид қобилияти пасайиб, кўчмас мулкнинг бозор ва фундаментал нархлари ўртасидаги тафовут 24 фоизга етди, дея қайд этди Марказий банк. Квартиралар асосий эҳтиёжларни қондириш учун эмас, балки инвестиция объекти сифатида кўпроқ сотиб олина бошлаган.
Ўзбекистонлик Дамир Мусаев АҚШнинг Йель университетида генетика йўналиши бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, фан доктори бўлди. Унинг тадқиқотлари генетик касалликларни даволашнинг янги усулларини топишга қаратилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг