«Ўзатом» агентлиги қайта ташкил этилиб, Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўтказилмоқда
25 май 2024, 18:58

«Ўзатом» агентлиги қайта ташкил этилиб, Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўтказилмоқда

Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида Атом энергияси агентлиги ташкил этилмоқда, у Энергетика вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтади. Агентлик компаниялар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш, хўжалик жамиятлари ташкил этиш, иқтисодиётдаги лойиҳаларни молиялаштириш ҳуқуқини олади.

Ҳайдовчиларга 26−27 май кунлари Тошкентга келмаслик тавсия этилади — ЙҲХХ
25 май 2024, 17:57

Ҳайдовчиларга 26−27 май кунлари Тошкентга келмаслик тавсия этилади — ЙҲХХ

26−27 май кунлари Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади. Ҳайдовчиларга шу кунларда пойтахтга келмаслик тавсия этилмоқда. Автомобиллар ҳаракати чекланиши режалаштирилган кўчалар рўйхати келтирилмади.

Visit Shymkent Чимкент ва Туркистонда нималарни кўриш кераклигини айтиб берди
25 май 2024, 15:00

Visit Shymkent Чимкент ва Туркистонда нималарни кўриш кераклигини айтиб берди

Visit Shymkent сайёҳлик агентлиги Қозоғистоннинг Чимкент ва Туркистон каби шаҳарларидаги қизиқарли жойлар ҳақида ўртоқлашди.

ОТМларда давлат гранти икки хил шаклда ажратилади
25 май 2024, 14:48

ОТМларда давлат гранти икки хил шаклда ажратилади

Янги ўқув йилидан ОТМларда давлат гранти ижтимоий-рағбатлантирувчи ва таълим гранти сифатида ажратилади. Таълим гранти фақат биринчи йил учун берилади, кейинчалик юқори рейтингга эга талабалар ўртасида тақсимланади. Грантда ўқиганларнинг 3 йилгача ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Иқтисодчи Ботир Қобилов Гарвард бизнес мактабида докторлик даражасини олган биринчи ўзбекистонлик бўлди
25 май 2024, 12:35

Иқтисодчи Ботир Қобилов Гарвард бизнес мактабида докторлик даражасини олган биринчи ўзбекистонлик бўлди

Иқтисодчи Ботир Қобилов АҚШдаги Гарвард бизнес мактабида докторлик даражасини олган биринчи ўзбекистонлик бўлди. «Газета.uz» колумнисти сифатида у иқтисодиёт, экология ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга мавзуларда 10 дан ортиқ мақолалар ёзган.

«Мактаб битирувчилари эмас». Жиззахда Lacetti автобус билан тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди
25 май 2024, 12:13

«Мактаб битирувчилари эмас». Жиззахда Lacetti автобус билан тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди

Шароф Рашидов туманида Lacetti автобус билан тўқнашиши оқибатида 2 киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Енгил машинанинг 21 ёшли йўловчиси воқеа жойида вафот этди. Жиззах вилояти ИИБ фуқаролар тармоқларда айтилгани каби мактаб битирувчилари эмаслиги, улар тўйга кетаётган бўлганини билдирди.

Pure Milky Makon Marketing Forum`да «Йилнинг энг яхши бренди 2023» мукофотига сазовор бўлди
25 май 2024, 11:00

Pure Milky Makon Marketing Forum`да «Йилнинг энг яхши бренди 2023» мукофотига сазовор бўлди

18−19 май кунлари Humo Arena муз саройида бўлиб ўтган VI халқаро Makon Marketing форумида Pure Milky ферментланган сут маҳсулотлари компанияси нуфузли «2023 йил бренди» мукофотига сазовор бўлди.

ОТМлар қабулидаги «аввал тест, сўнг танлов» тамойили қандай ишлайди?
25 май 2024, 10:44

ОТМлар қабулидаги «аввал тест, сўнг танлов» тамойили қандай ишлайди?

2024−2025 ўқув йилидан давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида «аввал тест, сўнг танлов» тамойили кучга киради. Абитуриентлар тўплаган балидан келиб чиқиб, ўз танловига кўра таълим муассасасини танлайди. Бакалавриатга қабул икки босқичда амалга оширилади. Батафсил.

Энди давлат буюртмаси параметрлари ОТМлар кесимида тақсимланмайди
25 май 2024, 10:27

Энди давлат буюртмаси параметрлари ОТМлар кесимида тақсимланмайди

2024−2025 ўқув йилидан давлат буюртмаси параметрларини давлат ОТМлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилинади. Параметрлар бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқланади.

Навоий вилоятида 6-синф ўқувчиси чўкиб кетиб вафот этди
25 май 2024, 10:02

Навоий вилоятида 6-синф ўқувчиси чўкиб кетиб вафот этди

Кармана туманидаги 30-мактабнинг 6-синф ўқувчиси чўкиб кетиб вафот этди. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкентда тупроқ босиб қолган ишчи қутқариб қолинди
25 май 2024, 09:48

Тошкентда тупроқ босиб қолган ишчи қутқариб қолинди

Яккасарой туманида янги қурилаётган турар жой чуқурида пайвандлаш ишларини олиб бораётган ишчини тупроқ босиб қолди. ФВВ қутқарувчилари унинг ҳаётини сақлаб қолди.

БМТ Халқаро суди Исроилга Рафаҳдаги операцияни тўхтатишни буюрди
24 май 2024, 21:58

БМТ Халқаро суди Исроилга Рафаҳдаги операцияни тўхтатишни буюрди

БМТ Халқаро суди Исроилга Рафаҳдаги ҳарбий амалиётини зудлик билан тўхтатишни буюрди. Суд, шунингдек, Исроилдан гуманитар ёрдам учун чегара пунктини очиш ва терговчиларга Ғазога киришга рухсат беришни талаб қилди.

Путин Украинадаги урушни ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб тугатишга тайёр, лекин у жанг қилишга ҳам қарши эмас — Reuters
24 май 2024, 21:13

Путин Украинадаги урушни ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб тугатишга тайёр, лекин у жанг қилишга ҳам қарши эмас — Reuters

Россия президенти Владимир Путин ҳозирги фронт чизиғини сақлаб қолувчи сулҳ тузиш орқали Украинадаги урушни тўхтатишга тайёр, деб ёзди Reuters. Агар Украина ва Ғарб бунга рози бўлмаса, Путин урушни давом эттиришга ҳам тайёр.

Футзал бўйича ЖЧ қуръаси ўтказилиши сабаб Самарқанддаги Регистон майдони вақтинча ёпилади
24 май 2024, 21:07

Футзал бўйича ЖЧ қуръаси ўтказилиши сабаб Самарқанддаги Регистон майдони вақтинча ёпилади

Самарқанд шаҳрида футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг қуръа ташлаш маросими ўтказилиши муносабати билан Регистон ансамблига кириш 24−25 май кунлари чекланади, 26 май куни эса майдон ёпилади.

Президент битирувчиларга: «Ҳеч қачон эзгу мақсадингиздан ортга чекинманг»
24 май 2024, 20:00

Президент битирувчиларга: «Ҳеч қачон эзгу мақсадингиздан ортга чекинманг»

Президент мактаб битирувчиларига йўллаган табригида уларнинг ҳар бири ўзига хос эканини таъкидлаб, орзу қилишдан тўхтамасликка, хатолардан сабоқ олишга чақирди. У янги ғоялар ва иштиёқ нафақат уларнинг, балки бутун Ўзбекистоннинг ҳаётини ўзгартириши мумкинлигини айтди.

Ўзбекистон банклари валюта курсининг ўзгарувчанлигини молия тизими учун асосий хавф деб ҳисобламоқда
24 май 2024, 19:33

Ўзбекистон банклари валюта курсининг ўзгарувчанлигини молия тизими учун асосий хавф деб ҳисобламоқда

Марказий банк томонидан банклар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, валюта курсининг ўзгарувчанлиги Ўзбекистон молия тизими учун асосий тизимли хавф ҳисобланади. Бундан ташқари, инфляциянинг тезлашиши, геосиёсий вазиятнинг кескинлашиши ва бошқалар ҳам келтирилган.

Фарғона вилоятида 18 ёшли йигит бошқа бир йигитга ўткир тиғли жисм билан ҳужум қилди
24 май 2024, 18:16

Фарғона вилоятида 18 ёшли йигит бошқа бир йигитга ўткир тиғли жисм билан ҳужум қилди

Марғилон шаҳрида 2006 йилда туғилган йигит ўзидан 6 ёш катта фуқарога ўткир тиғли жисм билан ҳужум қилди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланди. Жароҳатланган йигитнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (25−26 май)
24 май 2024, 17:48

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (25−26 май)

4 та кинопремьера, «Сўнгги қўнғироқ» муносабати билан бепул концертлар, Жалолиддин Аҳмадалиев концерти, ярмаркалар, спектакллар, чегирмалар, кўргазмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Ўзбекистоннинг Россия билан савдоси ўсиши тезлашди, қўшни давлатлар билан савдо ҳажми пасайишда давом этмоқда
24 май 2024, 17:36

Ўзбекистоннинг Россия билан савдоси ўсиши тезлашди, қўшни давлатлар билан савдо ҳажми пасайишда давом этмоқда

Январь-апрель оралиғида Ўзбекистоннинг Россия билан савдоси ҳажми 29,3 фоизга ошди, бунинг натижасида Россия мамлакатнинг яна асосий савдо ҳамкорига айланиши мумкин. Қўшни давлатлар, шунингдек, Туркия, Жанубий Корея ва Германия билан товар айланмаси камаймоқда. Францияга экспорт 2,2 баробар ошди.

Самарқанддан Тошкентга 27 ва 28 май кунлари қўшимча «Афросиёб» поездлари йўлга қўйилди
24 май 2024, 17:33

Самарқанддан Тошкентга 27 ва 28 май кунлари қўшимча «Афросиёб» поездлари йўлга қўйилди

27 ва 28 май кунлари Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг