ИИВ ота-оналарни болалар ўртасида тарқалаётган квадроберликдан огоҳлантирди
13 октябр 2024, 17:57

ИИВ ота-оналарни болалар ўртасида тарқалаётган квадроберликдан огоҳлантирди

ИИВ ота-оналарни болалар ўртасида ўзини ҳайвонларга қиёслаб, ўша жонзотнинг хатти-ҳаракатларига тақлид қилиш (квадроберлар) учраётганидан огоҳлантирди. Хусусан, Тошкентда 2 та шундай ҳолат аниқланди. Вазирлик фарзанд тарбиялаш бўйича мажбуриятларини бажармаганлар жавобгарликка тортилишини эслатди.

Умра лицензиясини олиш учун янги талаблар эълон қилинди
13 октябр 2024, 16:24

Умра лицензиясини олиш учун янги талаблар эълон қилинди

Ҳукумат қарори билан, эндиликда «умрачи» турфирмалар 1 млн долларни махсус жамғармага захира қилиши, хизматларни учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслиги, Саудиядаги ҳамкор ширкатга фақат банк орқали тўлов қилиши ҳамда 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга авиакомпаниялардан фойдаланиши керак бўлади.

Иқлимга бардошлиликни шакллантириш: коммуникация кучи ва аҳоли тайёргарлиги
13 октябр 2024, 10:13

Иқлимга бардошлиликни шакллантириш: коммуникация кучи ва аҳоли тайёргарлиги

Замонавий технологиялар табиий офатлар ҳақида эрта огоҳлантириш тизимларини ўзгартирди. Лекин айнан инсон омили — таълим, хабардорлик ва тайёргарлик жамият барқарорлигининг асосидир, деб ёзади БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Акико Фужии Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш кунида.

Ўзбекистонликларнинг валюта курсидаги ўзгаришларга нисбатан инфляцион кутилмалари ортди
13 октябр 2024, 09:24

Ўзбекистонликларнинг валюта курсидаги ўзгаришларга нисбатан инфляцион кутилмалари ортди

Марказий банкнинг сентябрь ойидаги сўровига кўра, Ўзбекистон аҳолиси ва тадбиркорлик вакиллари йиллик инфляцияни прогноз қилишда валюта курсининг ўзгариши билан боғлиқ хавотирлари кучайди. Шунингдек, улар коммунал хизматлар, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошишини тахмин қилмоқда.

Сергелидаги омбор портлашида айбдор деб топилганлар 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
12 октябр 2024, 12:03

Сергелидаги омбор портлашида айбдор деб топилганлар 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

2023 йилнинг сентябрь ойида Сергели туманидаги «Қурувчилар» даҳасида содир бўлган портлашда айбдор деб топилган 4 киши 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларга 282 миллиард сўм маблағ солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

Аёллар судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кўпинча етарли даражада юридик ёрдам олмаяпти — БМТТД
12 октябр 2024, 10:28

Аёллар судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кўпинча етарли даражада юридик ёрдам олмаяпти — БМТТД

БМТТД ўтказган тадқиқотда таъкидланишича, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва ажрашишдан кейин уй-жойга бўлган ҳуқуқларни таъминлашга оид суд ишларида аёллар кўпинча адвокатларсиз ўзларини ҳимоя қилишга мажбур бўлмоқда. Бу эса улар учун қўшимча молиявий ва ҳуқуқий қийинчиликлар туғдирмоқда.

«Биз икки очко йўқотдик, лекин бу фожиа эмас». Элдор Шомуродов — Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйини ҳақида
11 октябр 2024, 22:40

«Биз икки очко йўқотдик, лекин бу фожиа эмас». Элдор Шомуродов — Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйини ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Эронга қарши ўйин ёмон ўтмаганини таъкидлади. «Умуман олганда, икки очко йўқотдик, лекин бу жуда катастрофа деб айта олмайман. Чунки гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолдик», — деди у.

Ўзбекистонда Hyundai Rotem поездлари ишлаб чиқарилиши мумкин
11 октябр 2024, 22:27

Ўзбекистонда Hyundai Rotem поездлари ишлаб чиқарилиши мумкин

Hyundai Rotem компанияси Ўзбекистонда электропоездлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Транспорт вазирлигида бу борада музокаралар бўлиб ўтди. Аввалроқ Корея компанияси билан «Тошкент-Хива» тезюрар йўналиши бўйича олтита поезд етказиб бериш бўйича шартнома тузилган эди.

Наманганда АҚШ кўмагида органик минерал ўғитлар заводи ишга тушди
11 октябр 2024, 21:13

Наманганда АҚШ кўмагида органик минерал ўғитлар заводи ишга тушди

Наманган вилоятида «Ифода Агро Кимё Ҳимоя» корхонаси гранулали органоминерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширди. Лойиҳа учун USAID’нинг ўғитлардан самарали фойдаланиш жамғармаси 460 минг доллар миқдорида грант ажратди.

Ўзбекистон электр ва газ улгуржи бозорига ўтишни 2027−2028 йилларда якунлашни режалаштирмоқда — Жамшид Қўчқоров
11 октябр 2024, 21:04

Ўзбекистон электр ва газ улгуржи бозорига ўтишни 2027−2028 йилларда якунлашни режалаштирмоқда — Жамшид Қўчқоров

Ўзбекистонда электр энергияси улгуржи бозорига 2027 йилда, газ бозорига эса 2028 йилда тўлиқ ўтиш режалаштирилган, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров. «Биз Ўзбекистон қазиб олиш бозорига кўпроқ компаниялар киришини истаймиз», — таъкидлади у.

НКМК биринчи марта 1 млн долларлик евробондлар чиқарди. Маблағ қандай мақсадда ишлатилади?
11 октябр 2024, 19:35

НКМК биринчи марта 1 млн долларлик евробондлар чиқарди. Маблағ қандай мақсадда ишлатилади?

Навоий кон-металлургия комбинати илк марта, икки траншда 4 ва 7 йил муддатга умумий қиймати 1 млрд долларлик дебют еврооблигацияларни чиқарди. НКМК маблағдан капитал қўйилмалар бўйича дастурларни молиялаштириш, мавжуд қарзни тўлаш ёки муддатидан олдин сўндириш ва бошқа мақсадларда фойдаланмоқчи.

«Адолат» тарғибот кампанияси ўтказмоқда: «Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари»
11 октябр 2024, 19:00

«Адолат» тарғибот кампанияси ўтказмоқда: «Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари»

Сайлов арафасида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси адолатли ва барқарор жамият қуришга қаратилган фаол тарғибот кампаниясини олиб бормоқда.

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти билан учрашди
11 октябр 2024, 18:41

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти билан учрашди

Ашхобод форуми доирасида Ўзбекистон ва Эрон президентлари учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар Имтиёзли савдо битими маҳсулотлари рўйхатини кенгайтириш, кооперацияларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.

«Худо хоҳласа, 2025 йилда энерготарифлар ислоҳотининг асосий босқичи якунланади» — бош вазир ўринбосари
11 октябр 2024, 18:23

«Худо хоҳласа, 2025 йилда энерготарифлар ислоҳотининг асосий босқичи якунланади» — бош вазир ўринбосари

2025 йилда электр энергияси ва газ тарифлари ислоҳотининг асосий босқичини якунлаш режалаштирилмоқда, деди Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров. Унинг сўзларига кўра, бу ҳам аҳоли, ҳам корхоналар томонидан энергия ресурсларидан рационал фойдаланилишига хизмат қилади.

Тошкентда фавқулодда чақирув тугмаси ва мультимедиа тизимига эга автобус бекатлари ўрнатилади
11 октябр 2024, 17:40

Тошкентда фавқулодда чақирув тугмаси ва мультимедиа тизимига эга автобус бекатлари ўрнатилади

Пойтахтда металл конструкцияли автобус бекатлари ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Улар Wi-Fi, USB портлари, реклама баннерлари учун экранлар, фавқулодда чақирув тугмалари ва видеокузатув камераси билан жиҳозланади.

Ўзбекистонда қайси автомобиллар энг кўп сотилмоқда?
11 октябр 2024, 17:37

Ўзбекистонда қайси автомобиллар энг кўп сотилмоқда?

Ўзбекистонда йил бошидан буён маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг 300 мингдан зиёд автомобили сотилди. UzAuto Motors`нинг бу бозордаги улуши 89,4 фоизни ташкил этмоқда. Машиналари энг кўп сотилаётган брендлар ўртасида Chevrolet`дан кейинги ўринларни Kia, BYD ва Chery эгаллади.

Мирзиёев Бердимуҳамедовга Махтумқулининг ўзбек тилидаги асарлари тўпламини совға қилди
11 октябр 2024, 17:33

Мирзиёев Бердимуҳамедовга Махтумқулининг ўзбек тилидаги асарлари тўпламини совға қилди

Шавкат Мирзиёев Ашхободда Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Унга Махтумқулининг ўзбек тилидаги асарлари тўпламини совға қилди.

Тошкентда мушук боласини деразадан улоқтирган мактаб ўқитувчиси ишдан бўшатилди
11 октябр 2024, 17:30

Тошкентда мушук боласини деразадан улоқтирган мактаб ўқитувчиси ишдан бўшатилди

Тошкентда еттинчи синф ўқувчилари кўз ўнгида мушук боласини иккинчи қават деразасидан улоқтирган ўқитувчи ишдан бўшатилди. Мактаб директори «ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани учун» интизомий жазога тортилди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (12−13 октябрь)
11 октябр 2024, 17:08

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (12−13 октябрь)

Еттита кинопремьера, қўл меҳнати маҳсулотлари ярмаркаси, «Браво» ва Конста концертлари, фотокўргазма, ижодий маҳорат дарслари, театр томошалари, болалар учун кўнгилочар дастурлар, дўконлардаги чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Шавкат Мирзиёев Ашхободда Махтумқули таваллудининг 300 йиллигига бағишланган форумда нутқ сўзлади
11 октябр 2024, 17:03

Шавкат Мирзиёев Ашхободда Махтумқули таваллудининг 300 йиллигига бағишланган форумда нутқ сўзлади

Президент Шавкат Мирзиёев Ашхободда Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форумда иштирок этди. У туркман шоири мероси шарқ шеърияти ва жаҳон адабиётини бойитганини таъкидлади. «Махтумқули ўзбек халқи учун ҳам ғоят ардоқли ва суюкли сиймо», — деди давлат раҳбари.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг