Муроджон Абдураҳимов Чирчиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифада ишлаган. Шаҳарнинг собиқ ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши сабаб озод этилганди.
Пойтахтнинг Учтепа туманида 15 ёшли мактаб ўқувчиси келишмовчилик сабаб уйдан чиқиб кетиб, бошқа бир фуқаронинг машинасини миниб қочиб кетди. Маълум бўлишича, ўсмир бундан аввал ҳам 2 марта машина олиб қочган. Суд унинг бу ҳаракатлари учун 3 йилга озодликдан маҳрум этди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди. Шанбадан якшанбага ўтар кечаси жойларда бироз совуқ сақланиб туради. Ҳарорат +8…+20 даража атрофида бўлади. Фақат якшанба куни Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ўзбекистонда экспортни қўллаб-қувватлаш учун давлат бераётган субсидия ва преференциялар Тарифлар ва савдо бўйича бош битим (GATT) ҳамда Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимга (ASCM) мувофиқлаштирилади. Ҳудудларда Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади.
Президент қарори билан Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ ташкил этилди. Ундаги ва «Ўзбекэкспертиза»даги давлат улушини бошқариш функцияси Савдо-саноат палатасига берилди.
Эрталаб Тошкент аҳолиси шаҳарнинг айрим ҳудудларида қуюқ тутуннинг гувоҳи бўлди. IQAir рейтингида Ўзбекистон пойтахти яна ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон етакчилари қаторига кирди. 1 мартдан аҳолини ҳаво ифлосланиши ҳақида хабардор қилиш тизими ишга тушиши керак эди, бироқ у ҳозирча эълон қилинмади.
Бекзот Мавлонов президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлди. У бунга қадар Президент администрациясида департамент раҳбари, президентнинг давлат маслаҳатчиси ўринбосари ва бош прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Чоршанба куни Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳридаги меҳмонхонада 27 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди. Элчихона ҳозирда шаҳар полиция вакиллари билан вазиятни назоратга олди. Марҳумнинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.
Тошкент шаҳри Олмазор туманида Lacetti, King Long ва 3 та Cobalt автомобили тўқнашди. 3 нафар ҳайдовчи шифохонага ётқизилди. Терговга қадар суриштирув ҳаракатлари бошланди.
Дания ҳукумати мажбурий ҳарбий хизмат муддатини узайтириш ва аёллар учун муддатли ҳарбий хизматни жорий этиш ниятида. Ҳукумат шу йўл билан «жинслар ўртасида тўлиқ тенгликка» эришмоқчи.
Бутун дунё бўйлаб электромобиллар атрофидаги ажиотаж аста-секин сусаймоқда — энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилари ўз ишлаб чиқариш режаларини қисқартирмоқда ёки кейинга қолдирмоқда, деб ёзди CNBC. Кўпгина компаниялар гибрид моделларни ишлаб чиқаришга интилмоқда.
Президент Сайхунобод туманидаги «Иттифоқ» маҳалласида бўлиб, томорқа эгалари билан суҳбатлашди. Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ҳудудни томорқа ва уй хўжаликлари имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш намунасига айлантириш лойиҳаси ҳақида айтган эди.
Қирғизистон парламенти Россиянинг хорижий агентлар ҳақидаги қонунига ўхшаш «хорижий вакиллар тўғрисида»ги резонансли қонун лойиҳасини муҳокамасиз маъқуллади. Лойиҳа халқаро ташкилотлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар томонидан танқид қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди Тошкент халқаро аэропортидаги Авиация хавфсизлик хизматининг собиқ назоратчисини 2 йилга озодликдан маҳрум қилди. У 2000 доллар эвазига фуқарони ушбу хизматга ишга жойлаштиришга ваъда берган.
Февраль якунига кўра, Ўзбекистонда барча турдаги автомобиллар савдоси ой давомида 20,4 фоизга, йиллик ҳисобда эса 6,3 фоизга қисқарди. Енгил автомобилларга бўлган талаб 14 фоизга камайди.
Тошкент вилояти депутатлари вилоятнинг икки тумани ҳудудининг бир қисмини пойтахтнинг «Янги Тошкент» туманига ўтказишни маъқуллади. Белгиланганидан 8,51 гектар кўпроқ ер ажратилди.
Ўзбекистонда февраль ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари пасайди. Аҳоли ва тадбиркорлар энг кўп валюта курси ўзгариши ҳамда ёқилғи ва энергетика нархи ошишидан хавфсирамоқда.
Экология вазирлиги томонидан Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди. Табиатга етказилган зарар миқдори жами 41,5 миллиард сўмдан ортиқ деб баҳоланмоқда.
WBA чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримовга президент совғаси — нархи 1,04 млрд сўм бўлган Tahoe автомобили топширилди.
Uzum Media командаси фирибгарлардан қандай ҳимояланиш ва омонатлар, карталар ва бошқа банк сервисларидан тўғри фойдаланиш бўйича қатор материаллар чиқарди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг