Сурхондарё вилоятининг Ангор тумани ҳокими «Аёллар дафтари» маблағлари ҳисобидан Captiva 5 машинасини сотиб олгани айтилмоқда. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди.
UzAuto Motors Damas, Labo ва Cobalt нархларни ошириш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини таъкидлади. «Контрактация жараёни олиб борилмаётганини инобатга олиб, chevrolet.uz сайтидаги нархлар 2024 йилнинг 4-чораги учун прогноз кўрсаткичлари асосида ҳисоблаб чиқилган», — дейилади хабарда.
Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасидаги агентлик ва жамғармалар ўрнига Савдони ривожлантириш компанияси ташкил этилади. У чет элдан мутахассислар жалб этиб, экспортчилар янги бозорларга чиқишига кўмаклашиш, миллий брендларни хорижда тарғиб қилиш билан шуғулланади.
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари нархини 3,5−6,7 фоиз оралиғида оширди. Компания, шунингдек, босқичма-босқич дилерларга кейинчалик сотиш учун автомобиль сотиб олиш имконини берадиган «ривожланган мамлакатларда қабул қилинган сотув тизими»ни жорий қилади.
Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар, жумладан, Meta, Google, Apple, Netflix Ўзбекистондаги даромадларини икки баробарга ошириб, 635 млрд сўмга етказди. 2023 йилда улар 2022 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп солиқ тўлади.
Ўрта Чирчиқ туманида темирйўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 31 ёшли эркакни поезд уриб юборди. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлди. Марҳум фарзандли бўлгани учун аёлини туғруқхонадан олиб чиқишга тайёргарлик кўргани кетаётган бўлган.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқи ишламаслиги туфайли санъаткорлар тўйдан манфаатдор бўлаётгани ва тўй учун ижод қилаётганини айтди. «Муаллифлар ўз ҳуқуқини таниши — энг катта ечим, бу соҳани тезроқ ишлашига сабаб бўлади», деди у.
Наврўз байрами муносабати билан Тошкентдан Нукус, Бухоро, Урганч, Фарғона ва Наманганга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.
Олтинкўл туманида мактаб ёнидаги ошхонада ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Ҳодиса оқибатида бинонинг 85 квадрат метр том қисми зарарланган, тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги «Ўқув таълим-таъминот» муассасасининг «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида бюджет пули ўзлаштирилган бўлиши мумкин. Ташкилот билан шартнома тузган корхона керакли электрон қурилмаларни етказиб бермай, 919 млн сўмни талон-торож қилганликда гумонланмоқда.
1 майдан Сирдарё дарёси ўзанидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади. Бундан ташқари, ноқонуний қазиб олиш ишлари натижасида табиатга етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилади.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков хорижлик хонандаларнинг Ўзбекистондаги концерти тадбиркорлар томонидан ташкил этилишини айтди. У россиялик қўшиқчиларнинг Ўзбекистонда концерт бериши ҳақида гапираркан, «улар учун дунёда майдонлар қисқариб кетди, шу сабаб бўш майдон қидиришга маҳкум», деди у.
Нью-Йорк шаҳрида Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг сессиясида қатнашмоқда. Ташриф давомида ташкилот тузилмалари раҳбарлари, президентлар ва ҳукумат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши ҳам режа қилинган.
Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уй қурилишида ишлаётган 23 ёшли йигит бошига 14-қаватдан қолип тушиб кетиши оқибатида вафот этди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.
Шавкат Мирзиёев табригида ушбу ойда «халқ манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаб-қувватлаш» ишлари янада кўпроқ бўлишини айтди. «Юртимиз мусулмонларининг ибодат амалларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар яратилди», — деди у.
Февраль ойида сезилган инфляция даражаси 12,7 фоизга тушди. Газ танқислиги туфайли метан «заправка»лар ёпилиши фонида МБ ўтказган сўровномада бензин нархи ва йўлкира харажатлари кескин ошганини таъкидлаган респондентлар улуши ортди.
Тошкент шаҳри Бектемир туманига аввал Чилонзор тумани ҳокимининг «Гавҳар» маҳалласидаги ёрдамчиси бўлиб ишлаган Нурилла Абдурахманов ҳоким этиб тайинланди.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2,37 млрд долларга қисқариб, 32,2 млрд долларни ташкил этди, бу ўтган йил сентябридан бери энг кам кўрсаткич. Олтиннинг физик ҳажми ўзгармаган, аммо олтин ва валюта захираларининг қиймати пасайган. Маблағлар ҳисобидан 500 млн долларлик евробондлар сўндирилган.
Ўзбекистонлик дипломатлари ва Буюк Британия бизнес ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи Луис Колвелл ўртасидаги музокараларда Британия томони Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги қадамларини олқишлаб, бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди.
Миллий гвардия ахборот хизмати 6−8 февраль кунлари дарсларга 188 минг ўқувчи сабабсиз келмаганини аниқлади. Шунингдек, инспектор-психолог ва маҳалла еттилиги кўраётган чора-тадбирлар сабаб ўқувчилар давомати ижобий томонга ўзгараётганини, ҳозир давомат 97,7 фоизга етганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг