Шайхонтоҳур туманида 1 та МЧЖ табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани оқибатида 3 млрд 838 млн сўмлик зарар етди. Бу ҳажмдаги газ 29 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил этади. Корхонанинг, шунингдек, электрдан 3 млрд сўмдан зиёд қарзи борлиги маълум бўлди.
Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларининг дастлабки кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза — жами 7 та медал билан тақдирланди. Мусобақадаги илк олтинни дзюдо бўйича -52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова қўлга киритди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Отабековнинг айтишича, кўкйўтал касаллиги мавсумий бўлиб, асосан эмланмаганлар орасида тарқалади. «Шу боис кўкйўтал кам миқдорда бўлса-да, аҳоли ўртасида қайд этиб турилиши табиий ҳол», — деди у.
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарфнинг янги шакли лойиҳасини жамоатчилик турлича қарши олди: бунинг «ҳаммага керакли ўзгариш» экани айтилаётган бир пайтда «ўзгартириш учун мантиқий сабаб топа олмаётган»лар ва «тўрт ҳарфнинг ўзгариши ислоҳот эмас» дегувчилар бор. Муносабатлар.
Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Ёжеф Рожа ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
ЎзЛиДеП фракциясида Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколатларини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришга оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Унга кўра, парламент палаталарига ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколатини бериш, қуйи палата спикери ўринбосарларини 7 тадан 2 тагача қисқартириш кутилмоқда.
Тошкентнинг Чилонзор туманида қуриган 29 туп дарахт кесиб ташланди. 2021 йил баҳорида «ободонлаштириш» доирасида ушбу ҳудуддаги 55 туп дарахт тагига полиэтилен плёнка тўшалиб, керамзит сепилганди. Оқибатда 33 та дарахтда қуриш белгилари аниқланган.
Ўзбекистонда ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечалари ва эрталаб ҳарорат +12…+17 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари +30 даражагача исийди. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Қаршидаги жамоат саломатлиги техникуми ва Фарғонадаги ТАТУ филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олишда гумонланганлар қўлга олинди.
Чилонзор, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларидаги айрим ҳудудлар 25 сентябрь куни электр таъминотидан вақтинча узилади.
Akfa университетининг собиқ ректори Бехзод Жалилов ОТМ янги раҳбарияти қўйган айбловларни рад этди. У ОТМ кузатув кенгаши раиси Абдужаббор Абдувоҳидовни обрўсига доғ тушириш ва таҳдидларда айблаб, олийгоҳ ривожига эътибор қаратишини маслаҳат берди ва президентдан хавфсизлигини таъминлашни сўради.
Шавкат Мирзиёев Италиянинг собиқ президенти, сенатор Жоржо Наполитано вафоти муносабати билан мамлакат президенти ва халқига таъзия йўллади.
Якшанба куни Мудофаа вазирлигига қарашли олий ҳарбий таълим муассасаларида биринчи босқич курсантларининг қасамёд қабул қилиш маросимлари бўлиб ўтди. Фото.
Тошкентдаги «Ҳамза» темирйўл бекатида поезд устига чиқиб, селфи тушмоқчи бўлган 18 ёшли йигитни 27 минг вольтли ток урди. Ҳозирда унинг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
ДХХ Сирдарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида қалбаки валюталарнинг муомалага чиқарилишига чек қўйди. Хусусан, бир ҳолатда қалбаки 10 минг долларни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар, яна бирида эса сохта 14 минг долларни ўтказмоқчи бўлганлар ушланди.
Central Asian University университетида (собиқ Akfa) талабалар — икки йиллик тайёргарликдан сўнг иккинчи босқичга ўқишга қабул қилинган мактаб битирувчиларига ўқишни давом эттира олмасликлари айтилди. Улар ОТМга киритилмаяпти. Университет собиқ раҳбарият қонунни бузганини даъво қилмоқда.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистонда болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Айни пайтда иш Наманган вилоят прокуратурасидан Бош прокуратурага ўтказилган.
Тошкентда 25−27 сентябр кунлари Automotive Industry Tashkent 2023 кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда меҳмонлар автомобилсозлик саноатининг сўнгги технологиялари билан танишиш имкониятига эга бўлишади.
Наманган вилоятида 2 кун давомида 450 нафар боланинг соғлиғи юзасидан шикоятлар келиб тушган бўлса, шундан 306 нафари Чуст туманига тўғри келади, деди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова. Унинг қайд этишича, болаларнинг соғлиғи ёмонлашишига заҳарланиш эмас, ОРВИ сабаб бўлиши мумкин.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш прогнозини 5 фоиздан 5,5 фоизга яхшилади. Банк иш ҳақи ва пенсиялар ошишига қарамай, аҳолининг реал даромадлари камайгани сабабли истеъмолнинг секинлашишига ишора қилмоқда. Инфляция кутилмалари эса МБ прогнозидан анча юқорилигича қолмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг