Гулжаной Наимова Паралимпия ўйинларида таэквондо бўйича кумуш медални қўлга киритди. Буюк Британия вакилига қарши кечган финалда у юзидан зарба қабул қилиб олди ва жангни давом эттира олмади. Уни замбилда олиб чиқиб кетишди. Жангдан кейин у ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди.
Ўзбекистон вакили Ёрқинбек Одилов пара енгил атлетика бўйича Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди. У найза улоқтириш баҳсларида 50,32 метр натижани қайд этди.
Таэквондочи Асадбек Тоштемиров Паралимпия ўйинларида барча рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистоннинг турнирдаги тўртинчи «олтин»и ҳисобланади.
Президент Ўзбекистон фуқароларини октябрь ойида ўтадиган Қонунчилик палатаси ва кенгашлар депутатлари сайловида фаол бўлишга чақирди. Улар кучли рақобат муҳитида, халқаро сайлов стандартларига мос равишда ўтишига ишонч билдирди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. «Барча ислоҳотларимизнинг руҳи ва мазмунига „Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!“ деган ғоя чуқур кириб бормоқда», — деди у.
Қонун ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларининг ҳудудий принцип бўйича товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларининг эркин ҳаракатланишини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлашга қарши қўшимча киритилди. Бу норма аввалроқ Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилганди.
Паралимпиячи Моҳигул Ҳамдамова диск улоқтириш баҳсларида 32,75 метр натижа билан бронза медали соҳибига айланди.
Шавкат Мирзиёев Паралимпия ўйинлари ғолиблари Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан телефон орқали гаплашиб, уларни табриклади. Президент Маъруфхўжаевга «ярим тунда олиб келган олтин медали учун» раҳмат айтди (видео).
Тошкентда 28 август санасида халқаро Maple Bear Canadian School очилиш маросими бўлиб ўтди. Меҳмонлар мактаб шартлари, чет эллик ўқитувчилар ва ўқув режаси билан танишди.
Ядро улоқтириш баҳсларида 16.45 метр натижа қайд этган Элбек Султонов олтин медални қўлга киритди.
Сентябрнинг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат ҳукм суради. Кечаси ва тонгда +12…+17 даражали тетиклантирувчи салқинлик сезилади. Ҳаво кундузи +28…+33, баъзи жойларда 35 даражагача исийди. Кейин ойнинг охиригача ҳарорат пасайиб боради. Сўнгги ўнкунликда қисқа муддатли ёмғирлар кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев ва бошқа расмийлар Тошкент шаҳридаги Шаҳидлар хотираси хиёбонида ўтган хотира маросимида иштирок этди. «Адолат синмайди, ҳақиқат барибир тантана қилади», — деди у бир неча сиёсий қатағон қурбонларининг номи оқланганини эслаб.
Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг учинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 14 нафар аъзоси спортнинг 6 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.
Пара енгил атлетиканинг ядро улоқтириш дастурида Қудратуллахон Маъруфхўжаев олтин, Толиббой Йўлдашев эса бронза медалини олди. Ўзбекистон медаллар жадвалида 8-ўринда бормоқда.
Германия ҳукумати уч йилдан сўнг афғонистонлик маҳкумларни ватанига депортация қилишни тиклади. Аввалроқ ОАВ Берлин Ўзбекистон ва Кобулнинг бошқа қўшнилари билан афғонистонликларни улар орқали депортация қилиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида ёзган эди.
Рақобат қўмитаси хизматларини реклама қилишда қонунчилик талабларини бузгани учун Universalbank’ни жаримага тортди. Бу «Реклама тўғрисида»ги қонунни бузаётган 2 ой ичидаги 5-банк.
Ўзбекистон Маданий бойликларни асраш ва тиклаш халқаро тадқиқот марказининг (ИККРОМ) 138-аъзоси бўлди.
Ўзбекистонда шаҳарни янгилаш бўйича мисли кўрилмаган лойиҳалар амалга оширилмоқда, бу учун эса баъзан бутун мавзелар бузиб ташланмоқда. Кўпинча бу етарли қонуний асоссиз содир бўляпти. БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси мамлакатга ташрифи якунлари бўйича шундай хулосага келди.
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида «Зарчоб-1A» кичик ГЭСи фойдаланишга топширилди. Лойиҳа қиймати — 3,3 млн доллар. Станция йилига 13 млн кВт соат электр ишлаб чиқаради ва 4750 та хонадонни таъминлайди.
Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган ва қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган 522 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилди, 303 нафари шартли озод қилинди. Афв этилганлар орасида 19 нафар чет эл фуқароси, 27 нафар тақиқланган ташкилотлардаги шахслар мавжуд.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг