Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низом тасдиқланди ва уларнинг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилди. Дарахт кесиш, қум-шағални ноқонуний қазиб олиш каби ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ аниқланган ҳолатлар учун экология назоратчилари пул мукофотлари билан тақдирланади.
«Миллий тикланиш» партияси пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқовнинг Тошкентда 500 гектар жой реновацияга тушгани ҳақидаги хабарига муносабат билдирди. Партия дастур мулкдорлар розилигига асосланиши, жамоатчилик муҳокамаларидан ўтиши ва реновация тўғрисида қонун бўлиши кераклигини таъкидлади.
Гидрометеорология хизмати агентлиги ва «Замин» фондининг қўшма лойиҳаси асосида ҳаво сифатини мониторинг қилувчи 8 та станция олиб келинди. Улар Тошкент шаҳри ҳамда Андижон, Наманган, Навоий, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига ўрнатилади.
Бухорода туристик марказ қуриш учун шаҳар ҳокимлиги ва санъат мактаби биноларини бузишга киришилди. Мактаб-интернат ўқувчилари шароити бўлмаган собиқ пахта заводи ётоқхонасига вақтинча кўчирилди. Мотамсаро она ҳайкалини Когонга кўчиришга қарор қилишди.
Президент имзолаган қонун билан микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача оширилди. Шунингдек, кредитни ундириш бўйича суд қарори чиқарилганда фоиз ва неустойка ҳисоблаш тўхтатилади.
27 февраль куни Ўзбекистонда электр энергиясини етказиб беришдаги чекловлар 700 МВтгача оширилди. Бундан аввали кунлари чекловлар 600 МВтдан ошмаганди. Метан ёқилғи қуйиш шохобчалари учун газ етказиб бериш камайган, бензин етказиб бериш эса кўпайган.
Франциянинг Безье шаҳрида мактаб формасини кийиш бўйича ҳукумат тажрибаси бошланди. Расмийлар бу тенгсизликни камайтиришга ёрдам берадими ёки йўқ, шуни текширмоқчи. 1968 йилдан бери француз мактабларида форма кийиш мажбурий эмас.
Ҳиндистонда ўтган велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медаль: 4 та кумуш ва 2 та бронзани қўлга киритди.
Аёлларга йўловчилари сони 14 кишидан ортиқ автобусларни бошқариш ҳуқуқи берилгач, Тошкент шаҳрида ҳайдовчиликка номзод аёллар учун амалиёт дарслари ўтилмоқда. Уларга йўналишларда устоз ҳайдовчилар ҳамроҳлик қилади. «Тошшаҳартрансхизмат» жараён қандай кетаётгани бўйича видеолавҳа эълон қилди.
Украина элчиси Николай Дорошенко мамлакатнинг Россия босқинига кўрсатган 2 йиллик қаршилигини сарҳисоб қилди. У Россияда «сунъий равишда яратилган давлат» ҳақидаги риторика фақат унинг давлатига қаратилмаганини таъкидлади. «Россиянинг агрессив режалари Украинадан анча узоққа чўзилади», деди у.
Украина элчиси Николай Дорошенко Ўзбекистон билан 2024 йилги ҳамкорлик ҳақида гапирди. Мамлакатлар иқтисодий «йўл харитаси»ни шакллантириш ниятида, Тошкентда Украина фармацевтика компаниялари лойиҳалари давом этмоқда, Киевда эса украиналик рассомларнинг Ўзбекистон ҳақидаги суратлари намойиш этилади.
Жиззах вилояти Транспорт бошқармасининг бош мутахассиси 6,6 минг доллар, Чиноз тумани ҳокимлиги ходими 6 минг доллар пора олишда гумонланиб қўлга олинди.
Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети 2024−2025 ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилишни бошлади. Абитуриентларга ўқиш учун 100% тўловни ичига оладиган грант дастури таклиф этилмоқда.
Тошкент вилоятида ўқувчиларга ҳам, ўқитувчиларга ҳам телефондан фойдаланишни тақиқлаган мактабларга 300 млн сўм ваъда қилинди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг фикрича, телефон болаларни ҳам, катталарни ҳам бузади. «Қўлда телефон деган бало бор экан, ҳамма нарса бўлиши мумкин», — деди у.
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан 2027 йилни «Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили» деб эълон қилиш бўйича резолюцияни бир овоздан маъқуллади.
Тошкентда 500 гектардан ортиқ майдондаги уй-жойлар реновация дастурига киритилган, дея маълум қилди пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов. Унинг сўзларига кўра, гап «талабга жавоб бермайдиган, кўп йиллар олдин қурилган икки қаватли бинолар ва вақтинча қурилиб кетган уйлар» ҳақида кетмоқда.
Марказий банк 2023 йил 11 ойи давомида 11,4 млрд долларга етган валютани сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги фарқ ошиб бораётган бир пайтда валюта бозоридаги савдолар ҳақидаги маълумотларни қисман яширишни бошлади. Регулятор олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотларни эълон қилишни ҳам кечиктирмоқда.
Юқори Чирчиқ туманидаги АГТКШда навбат талашиш ортидан жанжал келиб чиқди. ИИББ ҳодиса оқибатида ўлим рўй берганини рад этиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Президент Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 664,5 гектар майдонда «Янги авлод» махсус саноат зонаси ташкил этиш лойиҳасини тасдиқлади. Унинг бошқалардан фарқи шундаки, эгаллаб турган майдонидан келиб чиқиб, иштирокчилар учун маҳсулот ишлаб чиқаришда алоҳида шартлар белгиланади.
Антарктида материгида H5N1 парранда гриппи хавфли штамми билан касалланишнинг биринчи ҳолатлари қайд этилди. Олимлар касаллик энди пингвинларнинг йирик колониялари орасида тарқалиши мумкинлигидан хавотирда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг