Qatar Airways 2 июндан Доҳа — Тошкент — Доҳа йўналишида парвозларни йўлга қўяди. Рейслари ҳафтасига 4 марта — душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади. «Биз учун бу даражадаги йирик авиакомпаниянинг Тошкент аэропортига парвоз қилиши жуда муҳим» дея таъкидлади Uzbekistan Airports.
Январь ойида ҳудудларда 94 млрд 542 млн сўмлик электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Ҳолатлар бўйича мингга яқин маъмурий иш расмийлаштирилди.
Афғонистон энергетика компанияси Ўзбекистон олдидаги электр энергияси бўйича икки йиллик қарзини тўлиқ қайтарди, деди ташкилот вакили. Ўзбекистон томони қарзнинг катта қисми тўланганини, яна қарийб 1,2 миллион доллар тўланиши кераклигини тасдиқлади.
АҚШ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги мамлакатдаги ҳаво сифати стандартларини кучайтирди. PM2,5 нинг рухсат этилган ўртача йиллик концентрацияси 12 мкг/м3 дан 9 мкг/м3 гача камайтирилди. Янгиланган стандарт минглаб бевақт ўлим ва йўқотилган иш кунларининг олдини олишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига қуруқликдаги қўшинлар бошлиғи Александр Сирский тайинланди. Президент Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари раҳбарияти тўлиқ янгиланишини маълум қилди.
Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида Ўзбекистон «ажойиб суръатларда» ривожланаётганини айтди. У товар айирбошлаш ҳажми етарли эмаслигини билдириб, давлат раҳбарлари ўртасида келишув мавжуд экан, алоқаларни ривожлантиришга чақирди. «Ҳокимиятга ёшлар келади — улар бошқача».
Пойтахт марказида катта тезликда ҳаракатланган Zeekr автомашинаси Matiz ва Kia автомобилларига бориб урилди. Тўқнашув оқибатида Zeekr пиёдалар йўлакчасига, Kia эса майсазорга чиқиб кетди. Учала ҳайдовчи ва Zeekr машинасидаги бир нафар йўловчи касалхонага ётқизилди.
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида қарийб 60 йилдан бери мавжуд ёғоч уйлар ўрнида илгари режа қилинганидек уй-жойлар эмас, Хитой инвесторлари иштирокида яшил боғ қурилади. «Яқинда президент Сергели ва Янгиҳаётда ҳам Янги Ўзбекистонга ўхшаган истироҳат боғи қуринглар деди», — дея таъкидлади туман ҳокими.
Технопаркка ташриф буюрган Александр Лукашенкога корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маиший техника, электрон ҳисоблагичлар, лифт ва эскалаторлар, саноат қозонхоналари кўрсатилди. Давлат раҳбарлари тажриба алмашишни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Фото.
Шавкат Мирзиёев Беларусь раҳбари Александр Лукашенко билан музокаралар чоғида Ўзбекистонда мисни бойитиш фабрикалари қуриш учун БелАЗ билан ҳамкорликда кон самосваллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича қўшма корхона ташкил этиш зарурлигини айтди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти битта университетга бирлаштирилади. Унга Тўлқин Тешабаев раҳбарлик қилади.
Ўзбекистон ва Беларусь президентлари ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд доллардан ошириш, Жанубий Осиёга элтувчи савдо коридорларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, озиқ-овқат ва енгил саноат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.
Ўзбекистон ва Беларусь ҳукуматлари илм-фан ва ишлаб чиқариш, энергетика, интеллектуал мулк, агросаноат, туризм ва бошқа соҳаларни ўз ичига олган жами 14 та ҳужжатни имзолади. Давлатлар раҳбарлари қўшма баёнот қабул қилди.
Россия Марказий сайлов комиссияси урушга қарши ягона номзод Борис Надеждиннинг Россия президентлик сайловларида иштирок этишига рухсат бермади. МСК қайд этишича, уни қўллаб-қувватлаган учун йиғилган имзоларнинг бир қисми яроқсиз деб топилган. Сиёсатчи бу бўйича Россия Олий судига мурожаат қилмоқчи.
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи, «Тошшаҳартрансхизмат» раиси Анвар Жўраев мансаб сохтакорлиги ва растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятларида гумонланиб қамоққа олинди.
Озарбайжоннинг амалдаги раҳбари Илҳом Алиев навбатдан ташқари президентлик сайловларида 92,05 фоиз овоз олди. Бу унинг бешинчи президентлик муддати бўлади, у 20 йилдан буён мамлакатни бошқармоқда.
Ўзбекистон 2023 йилнинг 11 апрелидан бошлаб шаҳвоний шилқимлик қилиш моддаси билан 666 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 233 нафарига жарима жазоси, 433 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
Янгиҳаёт тумани ҳокими Minerva city мажмуасини қураётган ҳиндистонлик тадбиркор устидан судда ютиб чиқилгани ва 100 гектар майдон давлатга қайтарилганини маълум қилди. «Тадбиркорнинг ўзи уйга тўлов қилганларга пулларини қайтариб берди», деди у. Мажмуа ўрнида яна уй-жой қурилиши режалаштирилмоқда.
Аброр Мухтор Алий тахаллуси билан танилган блогер Аброр Абдуазимов 15 суткага қамалди. У ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаганликда айбланди.
Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида ерости ва ерусти пиёдалар йўлаклари қурилиши режалаштирилмоқда. Бу объектлар орқали бозорлар олдидаги ЙТҲлар ва тирбандликнинг олдини олиш мақсад қилиняпти. Вилоят ҳокими қурилиш ишлари 3−4 млрд сўм билан битиб кетишини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг