Озарбайжоннинг амалдаги раҳбари Илҳом Алиев навбатдан ташқари президентлик сайловларида 92,05 фоиз овоз олди. Бу унинг бешинчи президентлик муддати бўлади, у 20 йилдан буён мамлакатни бошқармоқда.
Ўзбекистон 2023 йилнинг 11 апрелидан бошлаб шаҳвоний шилқимлик қилиш моддаси билан 666 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 233 нафарига жарима жазоси, 433 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
Янгиҳаёт тумани ҳокими Minerva city мажмуасини қураётган ҳиндистонлик тадбиркор устидан судда ютиб чиқилгани ва 100 гектар майдон давлатга қайтарилганини маълум қилди. «Тадбиркорнинг ўзи уйга тўлов қилганларга пулларини қайтариб берди», деди у. Мажмуа ўрнида яна уй-жой қурилиши режалаштирилмоқда.
Аброр Мухтор Алий тахаллуси билан танилган блогер Аброр Абдуазимов 15 суткага қамалди. У ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаганликда айбланди.
Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида ерости ва ерусти пиёдалар йўлаклари қурилиши режалаштирилмоқда. Бу объектлар орқали бозорлар олдидаги ЙТҲлар ва тирбандликнинг олдини олиш мақсад қилиняпти. Вилоят ҳокими қурилиш ишлари 3−4 млрд сўм билан битиб кетишини таъкидлади.
«Кўксарой» қароргоҳида Беларусь президенти Александр Лукашенкони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди. Фото.
Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко Тошкентнинг «Ҳумо» клуби Остонанинг «Номад»ини мағлуб этган ўйинни Humo Arena`дан туриб томоша қилди. «Бунга Александр Григорьевич айбдор! У келиши билан: «Ўзбеклар, агар қозоқларга ютқазсангиз…» деганди», — дея ғалабага изоҳ берди Мирзиёев.
ДХХ томонидан Мингбулоқ туман суди раиси ва Наманган давлат университетининг 3-босқич докторанти фуқаролардан пора олишда гумонланиб қўлга олинди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора олиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги тез тиббий ёрдам хизматларига 30 та Volkswagen Caddy автомобили топширилди. 2023 йилда Республика тез тиббий ёрдам марказига 685 та шундай автомобиль етказиб берилган, 2024 йил мартига қадар марказ автопарки яна 170 та машина билан тўлдирилади.
Ўзбекистонда ОАВни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқиш муддати 15 кундан 10 кунга камайтирилди. Шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш ёки давлат рўйхатидан ўтказишда тўловлар тўлангани ҳақидаги ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш талаби бекор қилинди.
Тошкент вилоятидаги давлат телеканалларидан бирида ўз ходимасини иш жойига алдаб чақириб, унга тегажоғлик қилган бош муҳаррир ўринбосари 3 суткага қамалди.
Самарқандда фуқародан жиноят ишини ҳал қилиб бериш учун 1500 доллар олишда гумонланаётган Миллий гвардия ходими ушланди. Шунингдек, 600 доллар эвазига қамоқ жазосини бекор қилиб бермоқчи бўлган адвокат қўлга олинди.
Навоий вилояти ИИБ жиноят содир этганларнинг суратлари туширилган «шарманда доскаси» маҳаллаларда жорий этилишига йўл қўйилмаслигини билдирди. Аввалроқ омбудсман бу амалиёт инсон ҳуқуқларига зид эканини баён қилганди. Бундай суратларни жойлаштириш 2021 йилда ҳукумат томонидан тасдиқланган.
«Кулол ва хурмача», «Чинор остидаги дуэль», «Суюнчи», «Абдуллажон» ва бошқа кўплаб фильмларда роль ижро этган актёр ва режиссёр Аброр Турсунов вафот этди.
2023 йилда Uzcard ва Humo тизимларида амалга оширилган картадан картага пул (P2P) ўтказмалари ҳажми 224,3 трлн сўмни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 80,8 трлн сўмга ёки 56 фоизга кўпроқ бўлди. QR-кодлардан фойдаланиб амалга оширилган тўловлар суммаси 2,5 баробарга ошди.
Қалин қор ёққани сабабли 8 февраль куни Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Ҳудуд махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланмоқда (видео).
ҲАМАС Исроилга Ғазо секторида 135 кунлик ўт очишни тўхтатиш режасини таклиф қилди. Бу давр мобайнида гуруҳ гаровга олинганларни озод қилади, Исроил аскарлари эса Ғазони тарк этиши керак бўлади.
Ўзбекистонда қимор ўйинлари ва букмекерликни қонунийлаштириш масаласи жамиятнинг ўзида мунозарали, шу боис Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳозир бу борадаги позициясини кўриб чиқмоқда, деди агентлик директорининг биринчи ўринбосари.
Қатар терма жамоаси Эронни мағлубиятга учратиб, Осиё кубоги финали йўлланмасини қўлга киритди. Энди улар чемпионлик учун Иордания билан баҳслашади. Ўйин 10 февраль куни бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко озарбайжонлик ҳамкасблари Илҳом Алиевга қўнғироқ қилиб, президентлик сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклади. Exit-poll натижаларига кўра, у сайловда 93,9 фоиз овоз билан ғалаба қозонмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг