Конституциявий суди тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланади (илгари биринчи марта 5 йилга, иккинчи марта 10 йилга сайланган).
Маккажўхорили товуқ шўрва, «Харчо», фрикаделкали туркча шўрва, қайнатма шўрва, ясмиқли туркча крем-шўрва ва бошқалар — Zira.uz турли хил суюқ таомлар рўйхатини тақдим этади.
«Банк 4.0. Доим сиз билан — ҳозир ва шу ерда» китоби молия соҳаси учун Asaxiy Books нашриёти томонидан ўзбек тилига таржима қилинди ва нашр этилди. Китобда яқин келажакда кутилаётган молиявий манзара қандай эканини Бретт Кинг аниқ ва асосли тасвирлаган.
Божхоначилар Тошкент халқаро аэропортида 1,8 млрд сўмлик олмосларни олиб киришга уринган ҳиндистонлик шахсларни тўхтатиб қолди.
Президент қарори билан электротехника саноатида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 2024−2026 йилларда тижорат банкларига, уларнинг буюртмасига асосан 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга, йиллик 5 фоиз ставкада 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади.
Zira.uz бу гал тефтеллар ва фрикаделькали таомларни севувчилар учун рецепт тайёрлади. Ундан пишлоқли тефтеллар, Осиёча лапшали фрикаделькалар, фрикаделькали тоблатма, помидорли қайлада пиширилган фрикаделька ва бошқалар ўрин олган.
Миробод туманида жойлашган кафеда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 3 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Ёнғин сабаб кафенинг 150−200 кв. метр майдонида том ва шифт қисми зарарланди.
USAID «Энергия» мувофиқлаштириш ва диспетчерлик марказига энергетика секторини бошқариш бўйича 1,4 млн долларлик асбоб-ускуналар ва дастурий таъминот топширди. Мазкур технологиялар марказ диспетчерларига минтақадаги энергия режимини сақлаш учун долзарб маълумотларни намойиш қилиш имконини беради.
Ҳукумат қарори билан бегона шахсларни уй доимий рўйхатидан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш бекор қилинди. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири тасдиқланди.
Юнусобод туманида Matiz бутунлай ёниб кетди. Ёнғин келиб чиқишига қисқа туташув сабаб бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчилардан автомобилнинг техник созлигига эътиборли бўлишни сўради.
Россиянинг Пенза вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси жасадлари махсус рейс билан Урганчга олиб келинди. Барча вафот этганлар Хоразм вилоятидан бўлган.
Тадбиркорлар томонидан саккиз турдаги ўзаро такрорланувчи ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш талаби бекор қилинди. Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисоботлар ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланди.
Президент Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизимини такомиллаштириш, армияни ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий-маъмурий сектор ва мудофаа саноати фаолиятини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
2023 йил якунларига кўра, Қозоғистондан Ўзбекистонга кўмир импорти 1,4 млн тоннага ошиб, 3,1 млн тоннага (+82,3 фоиз) етган. Қирғизистон кўмири эса 10 ойда икки баробар кўпайган — деярли 900 минг тоннагача. Январь-ноябрь ойларидаги етказиб бериш ҳажми қиймат жиҳатдан 189,2 млн долларга баҳоланмоқда.
Истанбулда 2017 ва 2018 йиллардан буён одам савдосида айбланиб қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бир неча кун аввал «Мадам Клод» номи билан танилган яна бир ўзбекистонлик аёл қўлга олингани хабар қилинган эди.
Шанба куни Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массаси, якшанба куни эса антициклон кириб келиши бошланади. Дам олиш кунлари баъзи жойларда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +10…+15 даража бўлади.
Ўтган 2023 йил давомида Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимида кенг кўламли янгиликлар киритилиб, фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёни янада енгиллашди. Асосий эътибор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилди.
6 та кинопремьера, «Мен ғолиб» югуриш мусобақаси, ўзбек тилига бағишланган кўргазма, спектакллар, ҳаваскорлар ўртасидаги шахмат турнири, «Саҳна» стендап клубдаги юмористик тадбирлар, дўконлардаги чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Ички ишлар вазири ўринбосари, Тергов департаменти раҳбари Яхёжон Абдулхаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Тошкентдан Истанбулга учган Uzbekistan Airways самолётида фуқаро вафот этди. Парвоз чоғида сурункали касалликка чалинган йўловчи юрак хуружини бошдан кечирган. Туркиядаги элчихона марҳумнинг жасади Ўзбекистонга жўнатилганини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг