Суд Қибрайда 13 ёшли қизни зўрлаган эркакнинг апелляция аризасини қаноатлантирмади
22 декабрь 2023, 20:39

Суд Қибрайда 13 ёшли қизни зўрлаган эркакнинг апелляция аризасини қаноатлантирмади

Суд ҳайъати 2019 йилда Қибрай туманида 13 ёшли қизни зўрлаган Миллий гвардия хавфсизлик бошқармаси собиқ ходимининг апелляция шикоятини қаноатлантирмади. 15 йилга қамалган эркакнинг жазоси ўзгаришсиз қолдирилди.

Давлат идоралари раҳбар ва ходимлари театрларга бориши керак — президент
22 декабрь 2023, 20:34

Давлат идоралари раҳбар ва ходимлари театрларга бориши керак — президент

Президент давлат идоралари ходимлари ва раҳбарлар театрларга ташриф буюриши учун ҳар ойнинг бир кунини «Театр куни» деб эълон қилишни таклиф этди. Музейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича 7 йиллик дастурни қабул қилиш ва Франция билан бирга Миллий реставрация марказини ташкил этиш режа қилинмоқда.

Маҳсулот ва хизматлар ҳақидаги шарҳ эвазига рағбатлантириладиган «Sharh» хизмати ишга туширилди
22 декабрь 2023, 19:00

Маҳсулот ва хизматлар ҳақидаги шарҳ эвазига рағбатлантириладиган «Sharh» хизмати ишга туширилди

«Sharh» Ўзбекистон фуқароларига бошқа фойдаланувчиларнинг фикрига асосланган яхши компаниялар, хизматлар ва ҳатто яхши ошни топишга ёрдам беради, шунингдек, шарҳлар орқали даромад олиш мумкин.

«Click миллиард ўйнамоқда» акцияси давом этмоқда
22 декабрь 2023, 17:00

«Click миллиард ўйнамоқда» акцияси давом этмоқда

«Click`дан миллиард» ютуқли ўйинининг биринчи босқичи якунланди. Иккинчи босқич 28 декабрь куни бўлиб ўтади ва ҳар қайси иштирокчи ғолибга айланиши мумкин.

«Жадидлар ғоялари янги Ўзбекистон стратегияси билан ҳамоҳангдир» — Шавкат Мирзиёев
22 декабрь 2023, 16:51

«Жадидлар ғоялари янги Ўзбекистон стратегияси билан ҳамоҳангдир» — Шавкат Мирзиёев

Президент Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мафкуравий соҳада рақобатга тайёрми, деган саволни берди. Унинг айтишича, мамлакат маданий дипломатияни кучайтиради. Шунингдек, ўзбек халқи жадидлар кўрсатган йўлдан оғишмай бориши кераклиги таъкидланди.

Тошкент вилоятидаги АГТКШ 1,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
22 декабрь 2023, 16:41

Тошкент вилоятидаги АГТКШ 1,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Юқори Чирчиқ туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаласи 1 млрд 258 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Тошкент вилоятида Cinema Park эркин иқтисодий киноҳудуди ташкил этилади — президент
22 декабрь 2023, 15:55

Тошкент вилоятида Cinema Park эркин иқтисодий киноҳудуди ташкил этилади — президент

Телевидениеда «прайм-тайм»да кўпроқ хорижий сериаллар намойиш этилмоқда, деди Шавкат Мирзиёев. У маҳаллий ижодкорларни қўллаб-қувватлашни таклиф этиб, Миллий сериаллар ишлаб чиқариш концепциясини яратиш бўйича топшириқ берди. Тошкент вилоятида Cinema Park киноҳудуди ташкил этилади.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (23−24 декабрь)
22 декабрь 2023, 15:55

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (23−24 декабрь)

Ўзбек тилидаги «Аквамен ва йўқотилган қироллик» фильми ва бир қатор кинопремьералар, Янги йил ярмаркалари ҳамда фестиваллар, шоу-дастурлар, кўргазмалар ва маҳорат дарслари, концертлар, спектакллар, мусиқий кечалар ва байрамолди дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Ўзбекистонда нашриёт ва матбаа корхоналари 5 йилга солиқлардан озод қилинади
22 декабрь 2023, 15:33

Ўзбекистонда нашриёт ва матбаа корхоналари 5 йилга солиқлардан озод қилинади

Президент нашриёт ва матбаа корхоналари 5 йилга солиқлардан озод қилиниши ва имтиёзли кредитлар берилишини маълум қилди. 2024 йили Ўзбекистонда Халқаро болалар адабиёти кўргазмаси ташкил этилади. Таржимонлар учун Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш ҳам режалаштирилмоқда.

Миллий сертификат олган ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади
22 декабрь 2023, 15:25

Миллий сертификат олган ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади. Шунингдек, ўзбек тили бўйича халқаро фан олимпиадаси ўтказилади. Ғолиблар ўзбек тили филологияси йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

«Биз газ «заправка»ларини ёпмадик» — энергетика вазири
22 декабрь 2023, 14:50

«Биз газ «заправка»ларини ёпмадик» — энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, вазирлик Ўзбекистондаги газ «заправка»ларини ёпмаган, фақат иш вақтини чеклаган. Аввалроқ 630 дан ортиқ газ тўлдириш шохобчалари совуқ ҳаво туфайли ўз фаолиятини тўхтатгани хабар қилинган эди.

Президент — коррупция ва бошқа жиноятлар учун ҳибсга олиш ҳолатлари ҳақида
22 декабрь 2023, 14:36

Президент — коррупция ва бошқа жиноятлар учун ҳибсга олиш ҳолатлари ҳақида

Шавкат Мирзиёев коррупция жиноятлари учун мансабдор шахсларнинг ҳибсга олиниши ва жиноий гуруҳлар вакилларига қарши ўтказилаётган рейдлар бўйича изоҳ берди. «Биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз», — деди у.

Ўзбекистон фуқаролари АҚШга киришда «хавфсиз ва қонуний» йўлдан фойдаланишга чақирилди
22 декабрь 2023, 14:27

Ўзбекистон фуқаролари АҚШга киришда «хавфсиз ва қонуний» йўлдан фойдаланишга чақирилди

АҚШ элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Қўшма Штатларга саёҳат қилишда «хавфсиз ва қонуний» йўлдан фойдаланишга чақирди, шунингдек, жиноий контрабандачиларнинг ёлғонлари қурбони бўлиб қолмасликдан огоҳлантирди.

Марказий банк регулятор номидан фойдаланиб, фирибгарлик қилиш ҳолатлари кузатилаётганидан огоҳлантирди
22 декабрь 2023, 14:00

Марказий банк регулятор номидан фойдаланиб, фирибгарлик қилиш ҳолатлари кузатилаётганидан огоҳлантирди

Марказий банк Telegram`да регулятор номидан сохта канал очилиб, фуқароларга кредит таклиф этилаётгани ва банк карталарига оид маълумотларни олиш орқали пуллар ўзлаштирилаётганидан огоҳлантирди. Шунингдек, ўзини МБ ходими сифатида таништириш ҳолатлари ҳам кузатилган.

Дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтмоқда — Шавкат Мирзиёев
22 декабрь 2023, 12:27

Дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтмоқда — Шавкат Мирзиёев

«Илгари манфаатларини дипломатия билан ҳимоя қилган қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтяпти. Бундай жараён таъсири мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Унга кўра, бу вазиятда «миллий манфаатларга жавоб берадиган тўғри йўлни топиш осон бўлмаяпти».

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво исийди
22 декабрь 2023, 12:26

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво исийди

Ўзбекистон ҳудудига 23−24 декабрь кунлари илиқ ҳаво кириб келиши давом этади ва ҳарорат кўтарилади.

Рақобат қўмитаси чегирмалар ҳақидаги ишончсиз рекламалар бўйича шикоят қилишга чақирди
22 декабрь 2023, 12:09

Рақобат қўмитаси чегирмалар ҳақидаги ишончсиз рекламалар бўйича шикоят қилишга чақирди

Рақобат қўмитаси баъзи йирик савдо тармоқлари товарлар нархини кескин кўтариб, сўнгра бирор байрам муносабати билан уларни эски нархига қайтарган ҳолда чегирма эълон қилиши, бу эса «харид иллюзияси»ни келтириб чиқаришидан огоҳлантирди. Қўмита ишончсиз рекламалар бўйича шикоят қилишга чақирди.

Избоскан тумани собиқ ҳокими Серобиддин Исмоилов қамоққа олинди
22 декабрь 2023, 11:54

Избоскан тумани собиқ ҳокими Серобиддин Исмоилов қамоққа олинди

2018 йилдан 2023 йилнинг 10 декабригача Андижон вилояти Избоскан туманига ҳокимлик қилган Серобиддин Исмоилов қамоққа олинди. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ер бериш тартибини бузишда айбланмоқда.

«Тошкентда „оталар чойхонаси“ ва гуллар учун пул бор, лекин ҳоспис учун йўқ». Шифокорлар — ҳоспис қурилишини якунлаш кечиктирилгани ҳақида
22 декабрь 2023, 11:44 1

«Тошкентда „оталар чойхонаси“ ва гуллар учун пул бор, лекин ҳоспис учун йўқ». Шифокорлар — ҳоспис қурилишини якунлаш кечиктирилгани ҳақида

Онкологлар Тошкент бюджетида саратонга чалинганлар билан ишлаш тажрибасидан бутун мамлакат бўйлаб фойдаланиладиган ҳоспис қурилиши учун «пул йўқлиги»дан норози. Парламентда ҳокимлик вакили пул етишмаслигини айтди. Депутатлар чора кўриш ва апрелга қадар қилинган ишлар юзасидан ҳисобот беришни сўради.

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари босқичма-босқич камаймоқда — Жаҳон банки
22 декабрь 2023, 11:38

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари босқичма-босқич камаймоқда — Жаҳон банки

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми босқичма-босқич камайиши кузатилмоқда, дейилади Жаҳон банки ҳисоботида. Ўтказмалар миқдоридаги камайиш Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони қисқаргани, сўм курсининг рублга нисбатан мустаҳкамлангани ва рубль инфляцияси билан изоҳланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг