Бош прокуратура Нуробод туманидаги корхона электрга ноқонуний уланиб, крипто-актив ва майнинг фаолияти билан шуғулланганини аниқлади. МЧЖ 2,5 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган.
Болалар омбудсмани Қашқадарёда 7 ой давомида жинсий қулликда сақланган 14 ёшли қиз билан учрашди. Ҳозирда қизнинг аҳволи барқарор экани, психолог у билан мунтазам ишлаётгани таъкидланди. Жараён устидан кузатув давом эттирилади.
Тошкентда товламачилик ва гиёҳванд моддалари билан боғлиқ жиноятларда гумон қилиниб, яна тўққиз киши ҳибсга олинди. Ички ишлар бош бошқармаси уларнинг исми ва суратларини эълон қилди.
UzAuto Motors киберҳужумларга учраган ва ишламай қолган контрактация тизимини қайта ишга туширди. Онлайн контрактация 25 декабрь куни соат 14:00 да яна очилади ва фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади.
Ўзбекистонда 26−27 ва 29 декабрь кунлари ёмғир ёғиши, шимолда қорга айланиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +2…+7, кундузи +8…+13 даража (29 декабрда +5…+10) илиққача пасаяди. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Президент фармони билан 1 февралдан Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларида Оила судьялари ташкил этилади.
Тошкентдаги бир қатор бозорлар ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди. Дам олиш кунлари ҳудудда маданий дастурлар ўтказилиши ҳам режалаштирилмоқда. Манзиллар.
Мудофаа вазирлиги таклифи билан 11-синфда ўқийдиган ўғил болалар учун «Ёш ватанпарвар» кўкрак нишони таъсис этилиши кутилмоқда. Нишон ҳарбий ОТМларга киришда қўшимча 3 балл беради.
МҲТИ экспертларига кўра, 2022−2023 йилларда жаҳон бозоридаги нефть нархи Ўзбекистондаги бензин нархларига 1 ойлик кечикиш (лаг) билан таъсир қилди. Шунингдек, талаб юқори бўлган Аи-80 ва Аи-92 маркали бензинларнинг улгуржи нархлари жаҳон бозоридаги нефть нархига сезувчан экани аниқланди.
Қизилтепа туманида Cobalt автомашинасига ўрнатилган газ баллони портлади. Оқибатда ҳайдовчи жароҳатланди, унинг 3 ёшли боласи шифохонада вафот этди.
Президент фармони билан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди. Шунингдек, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.
Тошкент шаҳри ИИББ товламачиликда гумонланиб ҳибсга олинган яна 6 нафар шахснинг номлари ва суратларини эълон қилди. Улар орасида аввалроқ ҳибсга олинган «Бахти Ташкентский»нинг ўғли Ихтиёр Қудратуллаев ва бир аёл ҳам бор.
2009 йилдан бери Навоий вилояти Томди тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Кайрат Алдабергенов лавозимидан озод этилди.
20 декабрь куни «Тошкент» Республика фонд биржасига 5,5 млн донадан ортиқ оддий акциялар чиқарилди. Савдо ҳажми 650 млн сўмдан ортиқни ташкил этди.
Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси жуда кўп миқдорда товламачиликда айбланган тўрт нафар шахсни қидирувга берди. Уларнинг исмлари ва суратлари.
Ўзбекистондаги энг йирик қурилиш компанияларидан бири — NRG Андижонда биринчи турар-жой мажмуасини қуришини эълон қилди. Биринчи босқичдаги хонадонлари сотувига 17 декабрь куни старт берилди.
Ноябрь ойида Ўзбекистон Хитойга газ экспортини ошириб, 54,59 млн долларлик газ сотди. Шу билан бирга, йил бошидан буён экспорт ҳажми 509,03 млн долларни ташкил этди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан икки баравар кам.
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова Кўкдала, Касби ва Косон туманларида эрта никоҳ ва ўқувчи қизлар унаштирилаётгани бўйича ўрганишлар ўтказди. Косонда 18 ёшга тўлмаган қизнинг тўйи тўхтатилди. Кўкдалада 3 та ҳолатда қизлар ва уларнинг ота-оналари унаштирув ёки тўйга тайёргарлик бўлмаганини айтди.
Президент Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни мукофотлаш, шунингдек, ФАнинг навбатдаги ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Рўйхат.
«Дўстлар клуби» Ўзбекистон маданият муассасаларига 85 млрд сўмлик хайрия ёрдамини кўрсатди, деди президент. Унинг фикрича, меценатлик ҳаракатини доимий ишлайдиган тизимга айлантириш керак.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг