Ўзбекистон Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларидаги Исроил аҳоли пунктларини ноқонуний деб топишни ёқлади
13 ноябрь 2023, 10:30

Ўзбекистон Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларидаги Исроил аҳоли пунктларини ноқонуний деб топишни ёқлади

БМТ Исроилнинг Фаластин ва Суриядаги босиб олинган ҳудудларида қурилган аҳоли пунктларини ноқонуний деб топди. Бу бўйича резолюция лойиҳасини 145 та мамлакат орасида Ўзбекистон ҳам маъқуллади.

Наманган ва Фарғонада аҳолига тарқатилиши керак бўлган салкам 2 минг тонна кўмирни ўзлаштирганлар аниқланди
13 ноябрь 2023, 09:57

Наманган ва Фарғонада аҳолига тарқатилиши керак бўлган салкам 2 минг тонна кўмирни ўзлаштирганлар аниқланди

Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 1988 тонна кўмирни сотиб юборган кўмир омбор мудирлари аниқланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон Афғонистондаги темирйўлни «қулай нархда» таъмирлаб беради
13 ноябрь 2023, 09:56

Ўзбекистон Афғонистондаги темирйўлни «қулай нархда» таъмирлаб беради

Ўзбекистон ва Афғонистон темирйўл компаниялари раҳбарлари Ҳайратон — Найбобод — Мозори Шариф темирйўлининг бир қисмини таъмирлашга келишиб олди. «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари Зуфар Нарзуллаев таъмирлаш ишларини «сифатли, қулай нархда ва 50 фоизлик чегирма билан амалга оширишга» ваъда берди.

«Бек Барака» бозори директори ўринбосари пора олишда гумонланиб ушланди
12 ноябрь 2023, 15:29

«Бек Барака» бозори директори ўринбосари пора олишда гумонланиб ушланди

ДХХ 20 минг доллар пора олишда гумонланган «Бек Барака» бозори директори ўринбосарини, Хоразмда ишга киритиб қўйиш учун 1400 доллар ва 1,2 млн сўм пул олган Миллий гвардия ходимини ҳамда Тошкентда суд қарорини ўзгартириб бериш учун фуқародан 5 минг доллар олган адвокатни қўлга олди.

Андижонда мансабдорлар 3 минг тоннадан ортиқ кўмирни талон-торож қилгани аниқланди
12 ноябрь 2023, 14:21 1

Андижонда мансабдорлар 3 минг тоннадан ортиқ кўмирни талон-торож қилгани аниқланди

Андижон, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманлари «Кўмир таъминот» корхонаси мудирлари 3 минг тоннадан ортиқ кўмирни талон-торож қилгани аниқланди. Улар куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган кўмирни сотиб юборган.

HONOR OVOZI лойиҳаси ғолиби эълон қилинди — уни Ўзбекистон халқи танлади
12 ноябрь 2023, 11:00

HONOR OVOZI лойиҳаси ғолиби эълон қилинди — уни Ўзбекистон халқи танлади

HONOR брендининг янги «овоз элчиси» оммавий овоз бериш жараёнида йирик фарқ билан ғолиб чиқди ва совға сифатида гаджетлар тўпламини қўлга киритди.

Тошкент вилоятида кадастр палатаси ходими 15 минг доллар пора билан ушлангани айтилмоқда
12 ноябрь 2023, 09:52

Тошкент вилоятида кадастр палатаси ходими 15 минг доллар пора билан ушлангани айтилмоқда

ДХХ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда 4 та ҳудудда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйди. Хусусан, Давлат кадастрлари палатасининг Ўрта Чирчиқ тумани филиали ходими 15 минг доллар олган вақтида қўлга олингани айтилмоқда.

Нефть-газ соҳасидаги энг яхши профессор-ўқитувчиларга 70 млн сўмгача мукофот пуллари топширилди
11 ноябрь 2023, 23:49

Нефть-газ соҳасидаги энг яхши профессор-ўқитувчиларга 70 млн сўмгача мукофот пуллари топширилди

Иккинчи бор ўтказилган нефть-газ соҳасидаги «Энг фидойи устоз» танловининг 13 нафар ғолибига 70 млн сўмгача бўлган пул мукофотлари топширилди. 383 нафар номзодга 5,5 минг нафар талаба, соҳа ишчилари ва устоз-мураббийлар овоз берди.

Эҳтиёжманд оилаларга уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар бериш тартиби қайта кўриб чиқилади — бош вазир ўринбосари
11 ноябрь 2023, 23:30

Эҳтиёжманд оилаларга уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар бериш тартиби қайта кўриб чиқилади — бош вазир ўринбосари

Бош вазир ўринбосари Жашмид Қўчқоров Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш учун субсидияларнинг бир қисми доимий даромади бўлмаган эҳтиёжманд оилаларга ажратилаётганини маълум қилди. Натижада улар субсидиядан фойдалана олмаяпти. Шу боис уларга ёрдам бериш тартибини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

Albayrak Holding Ўзбекистонда йўл қоидабузарликларини қайд этувчи қурилмаларни ўрнатмоқда
11 ноябрь 2023, 21:34

Albayrak Holding Ўзбекистонда йўл қоидабузарликларини қайд этувчи қурилмаларни ўрнатмоқда

Туркиянинг Albayrak Holding компанияси Ўзбекистон шаҳарларида йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи автоматлаштирилган фото ва видео қурилмаларни ўрнатиш лойиҳасини амалга оширмоқда.

1 январдан микроқарзлар лимити 100 млн сўмгача оширилади
11 ноябрь 2023, 13:22

1 январдан микроқарзлар лимити 100 млн сўмгача оширилади

2024 йил 1 январдан микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади. Шунингдек, микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилади.

Каттақўрғонлик 19 ёшли йигит президентни ҳақоратлагани учун 2,5 йилга қамалди
11 ноябрь 2023, 12:38

Каттақўрғонлик 19 ёшли йигит президентни ҳақоратлагани учун 2,5 йилга қамалди

Суд Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи 19 ёшли йигитни Instagram`да Шавкат Мирзиёевга нисбатан ҳақоратли фикр ёзгани учун 2 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилди. Судья, шунингдек, судланувчининг ушбу ижтимоий тармоқдаги аккаунтини блоклашга қарор қилди.

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
11 ноябрь 2023, 12:09

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Шанба тонгида Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди. Бу салкам бир соат давомида автотранспортлар ҳаракати тўхтаб қолишига сабаб бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмагани хабар қилинди.

Урганч шаҳрига ҳоким тасдиқланди
11 ноябрь 2023, 10:45

Урганч шаҳрига ҳоким тасдиқланди

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келган Бунёд Ражабов Хоразмнинг Урганч шаҳрига ҳоким этиб тасдиқланди. Собиқ ҳоким бир неча кун олдин Шовот тумани ҳокими бўлганди.

Тошкент шаҳрида 13-туманни ташкил этиш режалаштирилмоқда
11 ноябрь 2023, 10:28

Тошкент шаҳрида 13-туманни ташкил этиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрида «Янги Тошкент» деб номланадиган 13-туманни ташкил этиш лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ошқовоқдан таом ва пишириқлар
11 ноябрь 2023, 10:00

Ошқовоқдан таом ва пишириқлар

Ошқовоқли шўрва, татарча бурма, латте, американча пирог, гулсимон сомсалар ёки шоколадли печенье — қовоқдан мазали таомлардан ташқари ширин егуликлар ҳам тайёрласа бўлади. Zira.uz ноодатий рецептлар билан бўлишади.

Тошкентда бир кунда иккита йўловчи автобуси ЙТҲга учради, жабрланганлар бор
10 ноябрь 2023, 22:13

Тошкентда бир кунда иккита йўловчи автобуси ЙТҲга учради, жабрланганлар бор

Тошкентда бир кунда йўловчи автобуслари иштирокида иккита ЙТҲ содир бўлди. Аввалроқ Яшнобод туманида 21-сонли автобус йўл ўртасида турган енгил автомобиль билан тўқнашган эди, Мирзо Улуғбек туманида эса қайрилиб олмоқчи бўлган 151-сонли автобуснинг олд қисмига автомобиль урилган.

Қирғизистон Конституциявий суди фуқароларнинг ота исми ўрнига онасининг исмини танлаш ҳуқуқини бекор қилди
10 ноябрь 2023, 21:37

Қирғизистон Конституциявий суди фуқароларнинг ота исми ўрнига онасининг исмини танлаш ҳуқуқини бекор қилди

Қирғизистон Конституциявий суди вояга етган фуқароларнинг ота исми ўрнига онасининг исмини танлаш ҳуқуқини берувчи қарорини бекор қилди. Аҳолининг катта қисми она исмини олиш институтини қирғиз халқининг ахлоқий асослари ва анъаналарига таҳдид солувчи салбий ҳодиса сифатида қабул қилган.

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?
10 ноябрь 2023, 21:27

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?

«Капитан Марвел 2» ва яна 7 та премьера, дўконлардаги чегирмалар ва акциялар, «NeUyat» ва «Аёл йўли» фестиваллари, Таркан концерти, спектакллар, кўргазмалар, ижодий маҳорат дарслари ва квизлар, болалар учун шоу-дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Омбудсман БМТ экспертларининг Даулетмурат Тажимуратов ҳақидаги баёнотига жавоб берди
10 ноябрь 2023, 20:42

Омбудсман БМТ экспертларининг Даулетмурат Тажимуратов ҳақидаги баёнотига жавоб берди

БМТ мустақил экспертлари ҳуқуқ ҳимоячиси Даулетмурат Тажимуратов 2022 йил июлида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар юзасидан Урганчдаги 11-тергов изоляторида жисмоний ва руҳий босимга учраганини маълум қилди. Ўзбекистон Омбудсман идораси Тажимуратов қийноқлар ҳақида хабар бермаганини билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг