Ўзбекистонда халқаро имтиҳонларда юқори натижа кўрсатган 16,6 мингдан ортиқ ёшларнинг харажатлари қоплаб берилди
14 июнь 2023, 18:03

Ўзбекистонда халқаро имтиҳонларда юқори натижа кўрсатган 16,6 мингдан ортиқ ёшларнинг харажатлари қоплаб берилди

Ўзбекистонда 2021 йил 1 майдан буён 16 655 нафар ёшнинг 28,8 млрд сўмлик имтиҳон харажатлари қоплаб берилди. Уларнинг 9 053 нафарини аёл-қизлар ташкил этади.

«Сувни исроф қилманг», «Асфальтни суғорманг». Экоблогер «O‘rikguli»дан навбатдаги пикет
14 июнь 2023, 17:35

«Сувни исроф қилманг», «Асфальтни суғорманг». Экоблогер «O‘rikguli»дан навбатдаги пикет

Экоблогер «O‘rikguli» Тошкент шаҳрида нотўғри суғорилаётган яшил ҳудудлар акс этган навбатдаги тасвирларни эълон қилди. У суғориш фаввораларини таъмирлашга, дарахтларни суғоришга ортиқча сув сарфламасликка чақирмоқда.

Ўзбекистонлик 6 нафар дзюдочи илк бор Олимпия ўйинлари рейтингида пешқадам бўлди
14 июнь 2023, 17:33

Ўзбекистонлик 6 нафар дзюдочи илк бор Олимпия ўйинлари рейтингида пешқадам бўлди

Ўзбекистоннинг 16 дзюдочиси янгиланган Олимпия рейтингига киритилди. Улар орасида тарихда биринчи марта аёллар терма жамоасининг олти нафар вакили ҳам бор.

Андижонда маҳкумнинг уриб ўлдирилгани юзасидан 12 нафар ИИО ходимига ҳукм ўқилди
14 июнь 2023, 17:11

Андижонда маҳкумнинг уриб ўлдирилгани юзасидан 12 нафар ИИО ходимига ҳукм ўқилди

Андижондаги тергов ҳибсхонасида маҳкумнинг калтакланиб, ўлдириб қўйилгани бўйича 12 нафар ИИО ходимига суд ҳукми ўқилди. Улардан 6 нафари қамалди, қолгани уй қамоғига ҳукм қилинди. Марҳумни камерада калтаклаган бир нафар маҳбуснинг жазо муддати узайди.

Ўзбекистон ва Better Cotton пахтачилик соҳасини янада яхшилаш бўйича йўл харитасини имзолади
14 июнь 2023, 16:35

Ўзбекистон ва Better Cotton пахтачилик соҳасини янада яхшилаш бўйича йўл харитасини имзолади

Тошкентдаги «Тўқимачилик ҳафталиги» доирасида Better Cotton Ўзбекистонда пахтачилик соҳасини янада яхшилаш борасидаги йўл харитасини тақдим этди ва у манфаатдор томонлар иштирокида имзоланди.

Деҳли аэропортида 16,5 кг олтинни олиб ўтаётган икки Ўзбекистон фуқароси ушланди
14 июнь 2023, 15:39

Деҳли аэропортида 16,5 кг олтинни олиб ўтаётган икки Ўзбекистон фуқароси ушланди

Ҳиндистоннинг Индира Ганди халқаро аэропортида қиймати 125 минг доллардан зиёд бўлган 16,5 кг олтинни олиб ўтаётган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

UzAuto Motors автовози ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида икки ҳайдовчи ҳалок бўлди
14 июнь 2023, 15:14

UzAuto Motors автовози ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида икки ҳайдовчи ҳалок бўлди

Бухоро-Урганч автомобиль йўлида UzAuto Motors автовози ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Оқибатда компания машинасида бўлган икки ҳайдовчи ҳалок бўлди.

Хоразмда «тинч юриши учун» фуқародан пул талаб қилиб келган икки шахс ушланди
14 июнь 2023, 14:52

Хоразмда «тинч юриши учун» фуқародан пул талаб қилиб келган икки шахс ушланди

Хоразмда «фуқарони тинчини бузмаслик учун» ундан деярли бир йил мобайнида 58 млн сўм олиб келган ва яна 10 минг доллар талаб қилган шахслар қўлга олинди.

Россияни 2022 йилда 8,5 минг нафар миллионер тарк этди
14 июнь 2023, 14:02

Россияни 2022 йилда 8,5 минг нафар миллионер тарк этди

2022 йил давомида Россиядан 8,5 минг нафар доллар миллионери кўчиб кетди. Henley & Partners компанияси кўрсаткич 15 минг нафар бўлишини прогноз қилганди. Компания бу фарқни уруш оқибатида жорий этилган чекловлар кўплаб миллионерларнинг мамлакатни тарк этишини қийинлаштиргани билан изоҳлади.

Қашқадарёда археологик объект ҳудудига трансформатор ўрнатилгани аниқланди
14 июнь 2023, 13:58

Қашқадарёда археологик объект ҳудудига трансформатор ўрнатилгани аниқланди

Яккабоғ туманида электр таъминоти корхонаси масъуллари VI-ХII асрларга оид «Чилламазортепа» археология объекти ҳудудига трансформатор пункти ўрнатгани аниқланди. Бунинг оқибатида ёдгорликка 93 млн сўмлик зарар етган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Silk Avia Қурбон ҳайити муносабати билан 30 фоизгача чегирма эълон қилди
14 июнь 2023, 12:57

Silk Avia Қурбон ҳайити муносабати билан 30 фоизгача чегирма эълон қилди

Silk Avia компанияси 27 июндан 2 июлгача авиачипталарга 30% гача чегирма эълон қилди. Шунингдек, компания байрам кунлари арзон тарифдаги чипталар сони кўпайтирилишини билдирди.

Сайлов учусткалари брайль трафаретлари билан таъминланади — МСК
14 июнь 2023, 12:38

Сайлов учусткалари брайль трафаретлари билан таъминланади — МСК

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет намунаси тасдиқланди ҳамда ушбу трафаретлар билан ҳар бир сайлов участкасини таъминлаш чоралари белгиланди.

Чилонзордаги портлашда жароҳатланганлар сони 16 нафарга етди, 1 киши ҳалок бўлган
14 июнь 2023, 12:31

Чилонзордаги портлашда жароҳатланганлар сони 16 нафарга етди, 1 киши ҳалок бўлган

Чилонзордаги мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида технологик жараённинг бузилиши оқибатида портлаш ва ёнғин рўй бериб, 1 киши ҳалок бўлгани аниқланди. 16 киши шифохонага олиб кетилган. Дастлаб 6 киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

«Ўзагроэкспортбанк» капиталини керакли кўрсаткичгача оширди
14 июнь 2023, 11:44

«Ўзагроэкспортбанк» капиталини керакли кўрсаткичгача оширди

«Газета.uz» материалига жавобан «Ўзагроэкспортбанк» устав капиталини 32 млрд сўмдан 105 млрд сўмга оширганини ва лицензия бекор қилинмаслиги учун уни 1 сентябргача 200 млрд сўмга етказиш ниятида эканини маълум қилди.

Тошкентдаги цехда портлаш содир бўлди, 6 киши жароҳатланди
14 июнь 2023, 11:25

Тошкентдаги цехда портлаш содир бўлди, 6 киши жароҳатланди

Чилонзор туманидаги мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида портлаш рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 6 нафар фуқаро жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.

Тошкент шаҳри аҳолисига 2 та кўчага ном бериш таклиф этилди
14 июнь 2023, 11:15

Тошкент шаҳри аҳолисига 2 та кўчага ном бериш таклиф этилди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги икки кўча — Катта ҳалқа йўлининг бир қисми (Охангарон шоҳкўчаси ва янги айланма йўл оралиғи) ҳамда Яккасарой ва Сергели туманларини боғловчи янги кўчага ном бериш бўйича аҳолидан таклифлар қабул қилмоқда.

Тошкентнинг 4 туманида электр энергияси вақтинча ўчирилди
14 июнь 2023, 10:56

Тошкентнинг 4 туманида электр энергияси вақтинча ўчирилди

Чоршанба куни таъмирлаш ишлари сабаб Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Учтепа, Яккасарой ва Чилонзор туманларининг баъзи жойларида вақтинча электр энергияси таъминоти тўхтатилди.

Қозоғистондан Ўзбекистонга гўшт экспорти 2022 йилда 134 бараварга ошди
14 июнь 2023, 10:52

Қозоғистондан Ўзбекистонга гўшт экспорти 2022 йилда 134 бараварга ошди

Қозоғистон 2022 йилда Ўзбекистонга гўшт экспортини 134 бараварга оширди. Мамлакатнинг йил давомидаги гўшт экспорти 28,7 минг тоннани ташкил этган ва бу сўнгги 10 йилдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Май ойида Тошкент автобуслари кунига 63 фоизга кўпроқ йўловчи ташиди
14 июнь 2023, 10:42

Май ойида Тошкент автобуслари кунига 63 фоизга кўпроқ йўловчи ташиди

Янги автобус ва электробуслар харид қилиниши туфайли Тошкент шаҳрида автобус йўловчилари сони кескин ошди. Май ойида кунига ўртача 782 минг йўловчи ташилди, бу ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 63 фоизга кўп дегани.

Хоразмда йўл қурилиш корхонаси ходими пора олаётганда қўлга олинди
14 июнь 2023, 10:40

Хоразмда йўл қурилиш корхонаси ходими пора олаётганда қўлга олинди

ДХХ «Хоразм йўл қурилиш» бўлим бошлиғини тадбиркордан 48 минг доллар олаётганда, Хивада эса Давлат кадастрлари палатаси ходимини ер сотиб олган фуқародан 60 минг доллар олаётган вақтда қўлга олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг