Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун янги воситаларни жорий этиш мақсадида бизнесни ривожлантириш компанияси ташкил этилмоқда. У капитални молиялаштириш, хизмат ипотекаси ва бошқа ёрдамларни кўрсатади. Компания бюджетдан 1,2 трлн сўм ва 100 млн долларлик кредитлар олади.
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига 19 та тур қўшилди. Миллий тақинчоқлар, атлас ва адрас ишлаб чиқариш, қўзиқоринларни йиғиш, уйда етиштириш ва сотиш ва бошқалар шулар жумласидан.
Янгиҳаёт туманида «12-Автобус саройи»га тегишли MAN автобуси ёниб кетди. Ҳодисага электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.
Чехия ва Ўмоннинг Ўзбекистондаги янги элчилари ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
8 декабргача Asakabank`да миллий валютадаги депозитларга оширилган фоиз ставкалари амал қилади.
Китоб туманида фуқаро 21 туп қайрағоч дарахтини ноқонуний равишда кесиб ташлагани аниқланди. Ҳолат бўйича 180 млн 840 минг сўм зарар белгиланди.
Саудия Арабистонида ўтган Араб-ислом саммитида Ғазодаги ҳарбий амалиётларни зудлик билан тўхтатиш муҳокама қилинди. Унда қатнашган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов аъзо давлатларни Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа масканлар дахлсизлигини таъминлашда имкониятларини сафарбар этишга чақирди.
Қозоғистон бош вазири Алихон Смаилов мамлакатнинг ғарбий вилоятларини Ўзбекистон билан боғлаш учун Бейнеу-Шалкар автомобиль йўли қурилишини маълум қилди. Бу йўл Европа-Кавказ-Осиё транспорт йўлаги шакллантиришни якунлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон делегацияси 1−2 декабрь кунлари Дубай шаҳрида ўтказиладиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича жаҳон саммитида иштирок этади. Унда Ўзбекистон миллий, минтақавий ва глобал даражада иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суради.
Душанба куни Тошкентдаги «Чуқурсой» подстанциясида юзага келган носозлик сабабли Юнусобод, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида иссиқ сув ва иситиш тизими вақтинча ўчирилади. Ҳокимлик таъминот ярим тунга қадар тикланишини билдирди.
UNICEF`нинг Ўзбекистондаги собиқ раҳбари Мунир Мамедзадега кўра, 200 га яқин ўзбекистонлик бола ва аёллар ҳамон Сурия лагерларида ва ватанига қайтишларини кутмоқда. У ўтган «Меҳр» операциялари доирасида қайтарилганларнинг реинтеграция жараёни учун ижтимоий соҳа ходимлари ўрни муҳимлигини таъкидлади.
Дубайда (БАА) енгил атлетиканинг ярим марафон йўналиши бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар яккалик ва жамоавий баҳсларда иккита кумуш медални қўлга киритди.
Бу ҳафта ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб, иш ҳафтасининг ярмида кундузи +27 даражагача етади. Бундай ҳарорат фони ноябрь ўрталари учун иқлим қийматларидан +5…+8 даража юқори.
БМТ Исроилнинг Фаластин ва Суриядаги босиб олинган ҳудудларида қурилган аҳоли пунктларини ноқонуний деб топди. Бу бўйича резолюция лойиҳасини 145 та мамлакат орасида Ўзбекистон ҳам маъқуллади.
Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 1988 тонна кўмирни сотиб юборган кўмир омбор мудирлари аниқланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон ва Афғонистон темирйўл компаниялари раҳбарлари Ҳайратон — Найбобод — Мозори Шариф темирйўлининг бир қисмини таъмирлашга келишиб олди. «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари Зуфар Нарзуллаев таъмирлаш ишларини «сифатли, қулай нархда ва 50 фоизлик чегирма билан амалга оширишга» ваъда берди.
ДХХ 20 минг доллар пора олишда гумонланган «Бек Барака» бозори директори ўринбосарини, Хоразмда ишга киритиб қўйиш учун 1400 доллар ва 1,2 млн сўм пул олган Миллий гвардия ходимини ҳамда Тошкентда суд қарорини ўзгартириб бериш учун фуқародан 5 минг доллар олган адвокатни қўлга олди.
Андижон, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманлари «Кўмир таъминот» корхонаси мудирлари 3 минг тоннадан ортиқ кўмирни талон-торож қилгани аниқланди. Улар куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган кўмирни сотиб юборган.
HONOR брендининг янги «овоз элчиси» оммавий овоз бериш жараёнида йирик фарқ билан ғолиб чиқди ва совға сифатида гаджетлар тўпламини қўлга киритди.
ДХХ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда 4 та ҳудудда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйди. Хусусан, Давлат кадастрлари палатасининг Ўрта Чирчиқ тумани филиали ходими 15 минг доллар олган вақтида қўлга олингани айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг