Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Cobalt ва Isuzu автобуси ўзаро тўқнашиб кетди. Оқибатда енгил автомобилда ёнғин келиб чиқди. Ҳодиса сабаб ҳеч ким жароҳат олмагани маълум қилинди.
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет олти ойлик камайишдан сўнг октябрь ойида деярли 2 млрд долларга кўпайди. Захиралар миқдори сентябрда 2020 йил апрелидан бери энг паст кўрсаткичга тушиб кетганди. Халқаро захиралар миқдори ошганига қарамай, олтиннинг физик ҳажми камайган.
Европа Комиссияси Европа Иттифоқи кенгашига Грузияга ЕИ аъзолигига номзод мақомини беришни, шунингдек, Украина ва Молдова билан иттифоққа кириш бўйича музокараларни бошлашни тавсия қилди.
Янги Chery Arrizo 6 Pro илғор технологиялар ва ноёб дизайнни ўзида бирлаштириб, автомобиль комплектациясига ёритиладиган эшик токчалари ҳамда мусиқа ритмида харакат қиладиган рангли ёритгичлар киради.
Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи яна 10 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш брутто-шартнома асосида амалга ошириш бошланди. Бу билан улардан талаб қилинадиган кунлик режа бекор қилинди.
Президентнинг махсус вакили Абдулазиз Камилов дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун Япониянинг «Чиқаётган қуёш катта кордон» ордени билан мукофотланди. Орденга Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ҳам лойиқ кўрилди.
Mirabad Avenue турар жой мажмуасидаги Fashion-хиёбонда 4 ноябрь куни Brioni бутигининг очилиши бўлиб ўтди. Тошкентдаги бутик тайёр кийим ва аксессуарларни, шунингдек, Bespoke хизматини таклиф этмоқда.
8 ноябрдан бошлаб Тошкент−Хўжакент−Тошкент йўналишдаги электропоездлар ҳаракати номаълум муддатга тўхтатилди.
Ўтган октябрь ойи рекорд даражадаги энг иссиқ ой бўлди. Олимларнинг таъкидлашича, 2023 йил ҳам тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон давлат қарзи 1 июль ҳолатига кўра 31,5 млрд АҚШ долларни, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,8 фоизни ташкил этди. Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистоннинг давлат қарзини «мўътадил» дея баҳолаган.
Jizzax Auto заводи Соғлиқни сақлаш вазирлигига тез ёрдам автомобилларининнг навбатдаги партиясини — 108 та Volkswagen Caddy машинасини топширди. Режалаштирилган 1000 дона автомобилдан 700 таси республика тез тиббий ёрдам хизмати эҳтиёжлари учун хизмат қилмоқда, дейилади «Ўзавтосаноат» хабарида.
Аграр ОТМлар тасарруфидаги академик лицейни тамомлаганларни 2024/2025 ўқув йилидан кириш имтиҳонларисиз, суҳбат орқали тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш таклиф этилмоқда. Бунда талабгорнинг ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиздан юқори бўлиши керак.
Тошкент вилоятидаги «Дархон» илмий-тажриба станцияси (дендропарк)да ноқонуний қурилган биноларни суд қарори асосида бузиш бошланди. Аввалроқ ҳудудда дарахтлар нобуд қилингани, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидалари бузилгани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилганди.
Президент фармонига кўра, вазирликлар, Бош прокуратура ва Олий суд 2024 йил 1 январгача ўзларига бириктирилган соҳа ва тармоқлар кесимида қонуности ҳужжатларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича Адлия вазирлигига таклиф киритади.
Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Польшадаги янги элчиси бўлди. У шу пайтга қадар Истанбулдаги бош консулликка раҳбарлик қилиб келаётганди.
Қўқон шаҳрида китобхон икки ёш ўз никоҳ тўйини «Амири» кутубхонасида ўтказди. «Бўлажак турмуш ўртоғимни шу кутубхонада учратганман», — дейди куёв. Тадбирда шаҳар ҳокими ҳам иштирок этди.
Бухоро аэропортида фуқаро 96 дона қадимий тангани Россияга олиб чиқиб кетишининг олди олинди. Ҳолат юзасидан бадиий экспертиза ва терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
UzAuto Motors бир харидорга 10 талаб шартнома берилгани ҳақидаги маълумотни рад этиб, шартнома тузиш билан боғлиқ бошқа «тасдиқланмаган ва провокацион» хабарларга изоҳ берди. Компаниянинг фикрича, бу гап-сўзлар мижозлар орасида шов-шув кўтариш мақсадида тарқатилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатарнинг собиқ бош вазири Ҳамад бин Жассим Ол Соний Бухоро ва Тошкентда қатор инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобиль ва темир йўллар инфратузилмасини барпо этиш масаласини кўриб чиқди.
Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб АҚШ билан маданий қимматликлар бўйича шартнома имзолади. Бу ўғирланган артефактларнинг АҚШга олиб кирилишини чеклайди ва уларни ўз мамлакатига қайтариш жараёнини осонлаштиради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг