Пойтахт ЙҲХБнинг Юнусобод туманидаги рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлими («Гвардейская») реконструкция қилиш учун ёпилади. Ҳайдовчилар шаҳардаги бошқа бўлинмаларга мурожаат қилишлари мумкин.
Тошкент аэропортида соат 19:44 атрофида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир қанча рейслар Самарқанд, Наманган ва Навоий аэродромларига йўналтирилди. Айни пайтда аэропортда об-ҳаво шароити барқарорлашди ва чекловлар олинди, дея хабар қилди Uzbekistan Airports.
Тажрибадан устун келган ёшлик, Пепени йиғлатган оқшом, мухлисларни яна хавотирга қўйган Саутгейт, ярим финалга етолмаган «Туркия эртаги» — Европа чемпионатининг чорак финал баҳслари қандай ўтди?
Навоий шаҳрида 18−23 ёш атрофидаги йигитлар 16 ёшга тўлмаган қиз билан жинсий алоқада бўлди, дея ёзмоқда Kun.uz. Уларнинг 5 нафари 3,5 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Гумонланувчилар орасида ИИБ терговчиси ҳам бор.
Учтепа туманида 16 ёшли бола бошқарувидаги Malibu 2 автомобили пиёдани уриб юборди. Фуқаро оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Машина ичида 4 нафар мактаб ўқувчиси бўлган, улар юқори тезликда ва светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган.
Ўзбекистон раҳбари Озарбайжонда Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди. Унда Шавкат Мирзиёев савдо ва транспорт йўлларини ривожлантириш, иқлим ўзгариши ҳамда муқобил энергетика бўйича таклифларни илгари сурди. Фаластин ва Афғонистон муаммоларига яна бир бор эътибор қаратди.
S&P биринчи марта Ўзбекистондаги энг йирик корхона ҳисобланган Навоий кон-металлургия комбинатига кредит рейтингини берди. 2023 йилда НКМК дунёдаги тўртинчи йирик олтин қазиб олувчи (90,2 тонна) бўлганди, бироқ сув билан боғлиқ, шунингдек, битта конга қарамлик хавфлари мавжуд.
Тошкент аэропорти учиб кетиш зали ёнидаги янги «Терминал» кафесида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида 5 кв метр майдонга зарар етган. Жабрланганлар йўқ.
Ўзбекистон президенти Эрондаги президентлик сайловларида ғалаба қозонган Масъуд Пезешкиённи табриклади. Шавкат Мирзиёев ўз мактубида мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли шериклик барча устувор йўналишларда янада юқори босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.
Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида прокурорлар ва ФВБ ходими пора олишда гумонланиб қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда қамоққа олинди.
Ўзгидромет 7−9 июль кунлари Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг бир қанча туманларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Эронда ўтган президентлик сайловининг иккинчи босқичида Масъуд Пезешкиён ғалаба қозонди. Этник озарбайжон бўлган Пезешкиёнга 16,4 млн эронлик — сайловда қатнашганларнинг 54,8 фоизи овоз берди. Унинг рақиби Саид Жалилий эса 13,5 млн овоз тўплади.
Исроил ҲАМАСдан Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклифлар олди ва бир неча ой давомида берк кўчага кириб қолган музокараларни давом эттиришга рози бўлди.
Санэпидқўм Афғонистоннинг газланган анор ичимлигини текширишда зарарли моддаларни аниқламади, аммо маҳсулот хавфсизлигини қайта текширишга қарор қилди. Аввалроқ Қирғизистон болаларда консентрацияни камайтирадиган бўёқ мавжудлиги сабабли афғон ичимликларини мусодара қилишни бошлаганди.
Ҳаво ифлосланиши инсон саломатлиги учун энг жиддий экологик таҳдидлардан бири. Муаммо йилига 4,2 млн кишининг бевақт ўлими сабаби бўлмоқда. Дунё мамлакатлари бунга қарши қандай курашаётгани — Марказий Осиёда тоза ҳаво яратиш конференцияси шарҳида.
Президент сиёсий партияларнинг устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик миқдорини ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Президент депутат ва сенаторлар учун янги мажбурият ва жазо чораларини жорий этиш тўғрисидаги ўзгартишларни имзолади. Улар йиғилишларда йилига 29 кундан кўп қатнашмаса, бошқа давлат фуқаролигини олса, ваколатидан маҳрум бўлиши мумкин. Этика қоидаларини бузишса, маошларидан ҳам ушлаб қолиниши мумкин.
Ўзбекистон микромобиллик ассоциацияси фуқаролар электр самокат ҳайдовчиларининг қоидабузарлиги тўғрисида шикоят юбориши мумкин бўлган Telegram бот яратди. Бот қандай ишлашини тушунтирамиз.
Самарқандда Nexia 2022 йилги ШҲТ саммити олдидан кенгайтирилган йўлдан ўтаётган 7 ёшли болани уриб юборди. «Пешеход»лар орасидаги масофа 1 км бўлгани учун аҳоли доимий равишда бу ердан йўлни кесиб ўтади. Вилоят ЙҲХБ аҳолини болаларга эътиборли бўлишга, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга чақирди.
Ўзгидромет 2024 йилнинг июнини кузатув йиллари учун энг иссиқ июнлар бешлигига киритди. Энг иссиқ об-ҳаво 27−28 июнкунлари кузатилди ва ҳарорат +43 даражагача кўтарилди. Синоптикларга кўра, ойни экстремал қуруқ ой деб тавсифлаш ҳам мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг