Иккинчи бор ўтказилган нефть-газ соҳасидаги «Энг фидойи устоз» танловининг 13 нафар ғолибига 70 млн сўмгача бўлган пул мукофотлари топширилди. 383 нафар номзодга 5,5 минг нафар талаба, соҳа ишчилари ва устоз-мураббийлар овоз берди.
Бош вазир ўринбосари Жашмид Қўчқоров Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш учун субсидияларнинг бир қисми доимий даромади бўлмаган эҳтиёжманд оилаларга ажратилаётганини маълум қилди. Натижада улар субсидиядан фойдалана олмаяпти. Шу боис уларга ёрдам бериш тартибини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.
Туркиянинг Albayrak Holding компанияси Ўзбекистон шаҳарларида йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи автоматлаштирилган фото ва видео қурилмаларни ўрнатиш лойиҳасини амалга оширмоқда.
2024 йил 1 январдан микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади. Шунингдек, микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилади.
Суд Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи 19 ёшли йигитни Instagram`да Шавкат Мирзиёевга нисбатан ҳақоратли фикр ёзгани учун 2 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилди. Судья, шунингдек, судланувчининг ушбу ижтимоий тармоқдаги аккаунтини блоклашга қарор қилди.
Шанба тонгида Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди. Бу салкам бир соат давомида автотранспортлар ҳаракати тўхтаб қолишига сабаб бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмагани хабар қилинди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келган Бунёд Ражабов Хоразмнинг Урганч шаҳрига ҳоким этиб тасдиқланди. Собиқ ҳоким бир неча кун олдин Шовот тумани ҳокими бўлганди.
Тошкент шаҳрида «Янги Тошкент» деб номланадиган 13-туманни ташкил этиш лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ошқовоқли шўрва, татарча бурма, латте, американча пирог, гулсимон сомсалар ёки шоколадли печенье — қовоқдан мазали таомлардан ташқари ширин егуликлар ҳам тайёрласа бўлади. Zira.uz ноодатий рецептлар билан бўлишади.
Тошкентда бир кунда йўловчи автобуслари иштирокида иккита ЙТҲ содир бўлди. Аввалроқ Яшнобод туманида 21-сонли автобус йўл ўртасида турган енгил автомобиль билан тўқнашган эди, Мирзо Улуғбек туманида эса қайрилиб олмоқчи бўлган 151-сонли автобуснинг олд қисмига автомобиль урилган.
Қирғизистон Конституциявий суди вояга етган фуқароларнинг ота исми ўрнига онасининг исмини танлаш ҳуқуқини берувчи қарорини бекор қилди. Аҳолининг катта қисми она исмини олиш институтини қирғиз халқининг ахлоқий асослари ва анъаналарига таҳдид солувчи салбий ҳодиса сифатида қабул қилган.
«Капитан Марвел 2» ва яна 7 та премьера, дўконлардаги чегирмалар ва акциялар, «NeUyat» ва «Аёл йўли» фестиваллари, Таркан концерти, спектакллар, кўргазмалар, ижодий маҳорат дарслари ва квизлар, болалар учун шоу-дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
БМТ мустақил экспертлари ҳуқуқ ҳимоячиси Даулетмурат Тажимуратов 2022 йил июлида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар юзасидан Урганчдаги 11-тергов изоляторида жисмоний ва руҳий босимга учраганини маълум қилди. Ўзбекистон Омбудсман идораси Тажимуратов қийноқлар ҳақида хабар бермаганини билдирди.
Июнда Тошкентда Мактабгача таълим агентлигининг собиқ ходими маст ҳолда Nexia автомобилида бир аёлни уриб юборган эди. Пиёда кўплаб жароҳатлар туфайли касалхонада вафот этди. Унинг қизи 100 млн сўм товон пулидан бош тортди ва суддан айбдорни жазолашни сўради. Ҳайдовчи 4,5 йилга қамалди.
10−12 ноябрь кунлари Click иловасида Premium-обунани атиги 12 минг сўмга харид қилиш мумкин. Обунанинг одатий нархи 50 минг сўмни ташкил қилади.
Чилонзор туманидаги «Кўзи ожизлар» жомеъ масжидида бир эркак жума намозини адо этиш вақтида оламдан ўтди. Унинг юраги шифокорлар келгунига қадар тўхтаган, тез ёрдам машинаси эса автомобиллар йўлни тўсиб қўйгани туфайли мурданинг олдигача етиб боролмаган.
ACWA Power компанияси акциядори бўлмиш Vision invest холдинги Ўзбекистон билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишни бошқариш учун Тошкентда минтақавий ваколатхонасини очмоқда.
Туркиянинг Aksa Enerji компанияси Қашқадарё вилоятида қуввати 400МВт бўлган газ поршенли электр станцияси қурилишига 250 млн доллар сармоя киритади. Компания аввал Бухоро ва Тошкент вилоятларида ҳам иккита ИЭС қурган.
Ўқитувчиларга ажратилаётган бюджет маблағлари ўз самарасини кўрсатмаяпти, дея таъкидлади Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров. 2024 йилги давлат бюджетида ўқитувчиларнинг ойлик маоши учун 35 трлн сўмга яқин маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон билан Италия ўртасида Дипломатик паспорт эгаларини виза тартиб-таомилларидан озод этиш, шунингдек, таълим, фан, технология ва инновациялар, спорт соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг