Франция Ўзбекистондаги ислоҳотлар стратегиясига ишонч билдиради ва бу мамлакатга сармоя киритишини жуда аниқ баён этади, деди Эммануэль Макрон. «Бу икки томонлама сиёсий кафолатдир… Франция сиз томонингизда. Биз барча тармоқлар ва молиявий ресурсларимизни сафарбар қиламиз», — деди у.
Тошкентдаги жамоат транспортида карта орқали йўлкира тўловчиларга нақд пулдан кўра арзонроқ мослашувчан тарифлар жорий қилингач транспорт карталарига талаб ошди. «Тошшаҳартрансхизмат» расмийлари йўловчилар 1−2 ой ичида 70−80 фоиз йўлкирани электрон карта орқали тўлаши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистондаги уран конларида геологик қидирув ишларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Шавкат Мирзиёев француз компанияларига ислоҳотлар ва очиқ иқтисодиёт сиёсати давом этишига кафолат берди. Республикалар муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқмоқчи.
Фуқаролар мурожаатлари ва метеорология хизмати маълумотларига мувофиқ, Тошкент шаҳрида 6 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади.
Миллий туроператор Asialuxe Travel кузда Анталияга саёҳат қилиш устунликлари билан ўртоқлашди. Тўғридан-тўғри рейслар ва «ҳаммаси ичида» комплекс турлари нархлари 8,7 млн сўмдан бошланади.
Россиянинг Fly and See Agro компанияси Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. 80 млн долларлик бўлган беш йиллик лойиҳа Навоий эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилади.
Ўзбекистон ва Франция президентлари иштирокида саккизта ҳужжат имзоланди. Улар орасида Самарқанд француз альянсини ташкил этиш, ичимлик суви инфратузилмасини яхшилаш, таълим ва маданий мерос соҳасидаги ҳамкорлик кабилар бор.
Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макроннинг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари давомида Ўзбекистон-Франция савдо палатаси ишга тушиши ҳамда Тошкентда Business France агентлигининг офисини очиш режалаштирилаётгани эълон қилинди. Шунингдек, улар Самарқандда Франция альянси филиали очилишини олқишлади.
Қашқадарёдаги Она ва бола саломатлиги тиббиёт марказида Беларусь бошқарув тизимини жорий этиш, вилоятдаги 900 нафар дояни ушбу давлат таълим стандартлари асосида ўқитиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Беларусь вакиллари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш кодексини ишлаб чиқишда ёрдам беришини билдирди.
Шавкат Мирзиёевнинг Эммануэль Макрон билан ўтган тор доирадаги учрашувида Тошкентда Ўзбекистон-Франция олийгоҳини очишни тезлаштириш ва француз тили ўқитувчиларини тайёрлашда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди. Шунингдек, Франция альянсининг Самарқанддаги филиали очилиши эълон қилинди.
Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Усмон Алимов Шеробод туманига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди. Туманнинг собиқ ҳокими соғлиғи туфайли ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.
Самарқанддаги Конгресс марказида Франция президенти Эммануэль Макронни тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Давлат раҳбарлари у ерда кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқади.
Тошкент вилояти прокуратураси томонидан 150 та объектда сифатсиз бажарилган 10,6 млрд сўмлик ишлар ва 106 та объектдаги 4,8 млрд сўмлик қўшиб ёзиш аниқланди. Лойиҳа-смета ҳужжати қайта ўрганилиши натижасида 994 та лойиҳадан 216,8 млрд сўмлик маблағ бюджетдан ортиқча харажат қилинишининг олди олинди.
Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2024 йилги Париж Олимпиадаси ўйинларига саралаш босқичининг ҳал қилувчи учинчи босқичига чиқди. Улар гуруҳдаги сўнгги ўйинда ҳиндистонлик рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этди (статистика, видео, фото).
Ўзбекистонда январь-сентябрь оралиғида ажрашганларнинг ўртача ёши эркакларда 37, аёлларда 32,9 ни ташкил этди. Никоҳланганларнинг ўртача ёши аёлларда 22,5, эркакларда 27,3 ёш бўлган. Ажрашган оилаларнинг ярмидан кўпида фарзанд бўлмаган.
Франкфурт-Майн суди россиялик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан олиб борилган тергов давомида олиб қўйилган мол-мулкларни эгаларига қайтаришни белгилади. Суд май ойида тинтувларни ноқонуний деб топганди.
2023 йил якунига қадар Тошкент шаҳридаги жами 250 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига чақирув тугмали светофорлар ўрнатилади. «Зарбдор икки ойлик» тадбири давомида 142 та пиёдалар ўтиш жойлардаги етишмайдиган йўл белгилар ўрнатилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан учрашди. Улар тунда Самарқанд бўйлаб сайр қилди, Регистон майдони ва «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасига ташриф буюрди (фото, видео).
Президент 2−3 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
«Микрокредитбанк» Тошкент марказидаги Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Алоқабанк» бинолари харидорига айланди. Битимларнинг умумий суммаси 387 млрд сўмни ташкил этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг