ЎФА Париж-2024 ўйинларига борадиган футболчилар таркибини эълон қилди
4 июль 2024, 11:52

ЎФА Париж-2024 ўйинларига борадиган футболчилар таркибини эълон қилди

Ўзбекистоннинг Париж-2024 Олимпия ўйинларига борадиган таркибидан 23 нафар футболчи жой олди, уларнинг сони биттага камайиши мумкин. Шунингдек, таркибда 3 нафар 23 ёшдан катта футболчи — Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқуловлар бор.

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига таъзия йўллади
4 июль 2024, 11:52

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда диний йиғиндаги тиқилинч оқибатида 120 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат президенти ва бош вазирига таъзия йўллади.

Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун тегишли лицензияга эга бўлиш кераклиги белгиланди
4 июль 2024, 10:53

Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун тегишли лицензияга эга бўлиш кераклиги белгиланди

Умра тадбирларини ташкил этиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Лицензияни олиш учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида бож тўлаш керак. Умра тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияни қалбакилаштириш БҲМнинг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади.

Ўзбекистон Қирғизистонга 95 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди
4 июль 2024, 10:35

Ўзбекистон Қирғизистонга 95 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди

Ўзбекистон Қирғизистоннинг селдан зарар кўрган Ўш вилояти учун 95 тоннали инсонпарварлик ёрдамини юборди. Унинг таркибида ун, ўсимлик мойи, шакар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар бор. Сел оқибатида ҳудудда бир неча киши вафот этганди.

Марказий банк эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнлари учун танлов эълон қилди
4 июль 2024, 10:29

Марказий банк эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнлари учун танлов эълон қилди

«Давлат белгиси» ДУК томонидан эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларининг танлови эълон қилинди. Комиссия дизайн лойиҳаларини ўрганиб чиқиб, 15 та ғолибни танлаб олади. 1-ўрин учун 20 млн, 2-ўрин учун 15 млн, 3-ўрин учун 10 млн ва 4−15 ўринларга 3 млн сўмдан мукофот пули берилади.

«Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсуми 6 июлдан бошланади
4 июль 2024, 10:09

«Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсуми 6 июлдан бошланади

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2-мавсуми 6 июлдан бошланади. Лойиҳаларни 26 июлга қадар киритиш мумкин. Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Мактабгача таълим агентлиги тугатилди
4 июль 2024, 09:42

Мактабгача таълим агентлиги тугатилди

Президент фармони билан, Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди. Унинг тузилмасидаги ташкилотлар ва қўшимча функциялар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилди.

Андижон вилояти прокурори «Ҳудудгазтаъминот» АЖ раҳбари бўлди
4 июль 2024, 08:57

Андижон вилояти прокурори «Ҳудудгазтаъминот» АЖ раҳбари бўлди

Андижон вилояти прокурори сифатида ишлаб келаётган Маруфхон Ходжаев «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг янги раҳбари бўлди. Компания очилганидан буён унга Баҳодир Эшмуратов раислик қилиб келаётганди.

«Ўзбекнефтгаз» шохобчалари тармоғи ва Чиноз нефть заводи қанчага сотилган?
4 июль 2024, 00:01

«Ўзбекнефтгаз» шохобчалари тармоғи ва Чиноз нефть заводи қанчага сотилган?

«Ўзбекнефтгаз» UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводини Данияр Камилов компаниясига 519 млрд сўмга (42,3 млн доллар) сотган бўлиши мумкин. Давактив ва «Ўзбекнефтгаз» ҳалигача келишув тафсилотлари ҳақида маълумот бермади.

Жо Байден сайловолди пойгасидан чиқса, унинг ўрнини Камала Ҳаррис эгаллаши мумкин — Reuters
3 июль 2024, 22:50

Жо Байден сайловолди пойгасидан чиқса, унинг ўрнини Камала Ҳаррис эгаллаши мумкин — Reuters

Жо Байденнинг Дональд Трамп билан дебатдаги муваффақиятсиз чиқиши Демократик партия ичида ваҳима ва унинг номзодини алмаштириш ҳақидаги гап-сўзларга сабаб бўлди. АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис энг яхши альтернатив ҳисобланяпти, деб ёзди Reuters.

Юнусободдаги сув қувуридаги носозлик бартараф этилди, электр энергияси кейинроқ ёқилади
3 июль 2024, 21:54

Юнусободдаги сув қувуридаги носозлик бартараф этилди, электр энергияси кейинроқ ёқилади

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида сув қувуридаги аварияни бартараф этиш ишлари якунланди. Сув таъминоти тикланди. Ертўлаларда намлик борлиги учун электр ҳозирча уланмаган.

Ўзбекистон апрель ва майда олтин сотишни кескин қисқартирди
3 июль 2024, 21:37

Ўзбекистон апрель ва майда олтин сотишни кескин қисқартирди

Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, апрель-май ойларида Ўзбекистон хорижга олтин сотишни сезиларли даражада қисқартирган. Февраль-март ойларида 23 тонна олтин экспорт қилинган бўлса, апрель-майда кўрсаткич 1 тоннани ташкил этган.

Озодбек Назарбеков иштирокидаги реклама ролиги бўйича ўрганиш ишлари бошланди — Рақобат қўмитаси
3 июль 2024, 20:55

Озодбек Назарбеков иштирокидаги реклама ролиги бўйича ўрганиш ишлари бошланди — Рақобат қўмитаси

Маданият вазири Озодбек Назарбеков маҳаллий кийим брендини реклама қилгани юзасидан ўрганиш ишлари бошланди, деди Рақобатни ривожлантириш қўмитаси. Жамоатчилик вазирнинг реклама ролигидаги иштирокини қонунбузилиш ҳолати сифатида баҳоламоқда.

Ўзбекистон ва Покистон Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиши кутилмоқда
3 июль 2024, 20:30

Ўзбекистон ва Покистон Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиши кутилмоқда

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашди. Томонлар қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика, кимё каби тармоқларда лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи 2025−2026 йилларга мўлжалланган Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Экинлар ҳосилини суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизи қоплаб берилади
3 июль 2024, 20:10

Экинлар ҳосилини суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизи қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан қишлоқ хўжалиги субъектларига экинлар ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизи, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун давлат бюджетидан субсидия ажратилади.

Депутатлар «Космик фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди
3 июль 2024, 19:39

Депутатлар «Космик фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди

Қонунчилик палатаси соҳадаги давлат сиёсатини, тақиқ ва чекловларни белгилаб берувчи «Космик фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Депутатлар Ўзбекистоннинг космосдан фойдаланиш бўйича халқаро шартномага қўшилиши тўғрисидаги битимни ҳам маъқуллади.

Остонада Мирзиёев ва Цзиньпин стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилди
3 июль 2024, 19:11

Остонада Мирзиёев ва Цзиньпин стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилди

Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Хитой етакчилари стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, иккинчи Ҳудудлараро форумни ўтказиш, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўлини тез фурсатда қуриш масалаларини муҳокама қилди.

Илгари 2 марта рад этилган электрон далиллар тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентда 3-марта кўрилмоқда. Асосий маълумотлар
3 июль 2024, 17:28

Илгари 2 марта рад этилган электрон далиллар тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентда 3-марта кўрилмоқда. Асосий маълумотлар

Депутатлар кибержиноятларга қарши курашиш учун электрон (рақамли) далиллар тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Ҳужжат аввал 2 марта рад этилганди, бу қонунни парламентдан ўтказишга учинчи уриниш. Депутатлардан бири ҳужжатдаги камчиликларга тўхталиб, «фожиавий оқибатлар» ҳақида огоҳлантирди.

Тошкент-Будапешт-Тошкент янги рейслари амалга оширилди
3 июль 2024, 17:00

Тошкент-Будапешт-Тошкент янги рейслари амалга оширилди

30 июнь куни Тошкент халқаро аэропортида Qanot Sharq авиакомпаниясининг Тошкент-Будапешт-Тошкент янги рейслари ишга туширилиши муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Суд «Док-1 Макс» иши бўйича ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди
3 июль 2024, 16:50

Суд «Док-1 Макс» иши бўйича ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди

Апелляция суди «Док-1 Макс» иши бўйича ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди. Фармацевтика агентлигининг судланган собиқ раҳбарининг онаси томонидан тўланган 2,5 млрд сўм пул жабрланувчилар ўртасида тақсимланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг