Америкалик машҳур актёр Мэттью Перри 54 ёшида вафот этди. У «Дўстлар» сериали, шунингдек, «Уч кишилик танго», «Тўққиз ярд» ва бошқа кўплаб фильмлардаги роли билан танилган.
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Грузиядан Самарқандга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватлади. Грузия томони ўзбек бизнесига Қора денгизда порт ва терминаллар қуришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Москва Тергов қўмитаси Россия фуқаролигини олган марказий осиёликларга нисбатан ҳарбий хизматдан бўйин товлаганлик бўйича 22 та жиноят иши қўзғатди. Россия паспортига эга 80 дан ортиқ муҳожир Россия Қуролли кучлари сафларида хизмат қилиш учун юборилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот давомида Қарағанда вилоятидаги конда рўй берган авариянинг фожиали оқибатлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Ўзбекистон зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги маълум қилинди.
Суд блогер Олимжон Ҳайдаровга нисбатан жиноят ишини кўришни 30 октябрга белгилади. Жабрланганлар ва даъвогарлар орасида Қўқон шаҳри ҳокими, Ўзбекистон тумани ИИБ ходими ва бошқалар бор.
1 ноябрдан Тошкент шаҳри жамоат транспортида бир марталик йўл ҳақи 1400 сўмдан 1700 сўмга (нақд пул билан 2000) ошади. Бир соат ичидаги ўтишлар, шунингдек, кунлик, ҳафталик, ойлик ва йиллик тарифларга чегирмалар жорий этилмоқда. Тафсилотлар.
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги конда метан портлаши содир бўлиб, камида 28 кончи ҳалок бўлди, яна 18 кишини қидириш ишлари давом этмоқда. Президент Тоқаев корхонага эгалик қилувчи компания билан ҳамкорликни тўхтатишни топширди. 29 октябрь мамлакатда мотам куни деб эълон қилинди.
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган Пара Осиё ўйинларини Ўзбекистон терма жамоаси 8-ўринда якунлади. 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик спортчи мусобақада жами 79 та медални қўлга киритди.
Сенаторлар Сурайё Раҳмоновани Ўзбекистон болалар омбудсмани лавозимига сайлади. Унинг номзоди президент томонидан кўрсатилган ва Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқлаганди.
1 ноябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳақи нақд ёки банк картаси орқали тўлашда 1400 сўмдан 2000 сўмга оширилади. АТТО транспорт картаси билан тўлов амалга оширилганда, бир соат ичида биринчи сафар учун йўл ҳақи 1700 сўмни ташкил қилади.
Сурхондарё вилоятида ўзбек-тожик чегарасининг Сариосиё тумани ҳудудидан ўтган қисмида 4 дона рюкзакда жами 89 кг 699 гр гиёҳвандлик воситалари топилди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди. Гиёҳванд моддаларнинг эгалари қидирилмоқда.
БМТ Бош ассамблеясининг Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи резолюциясига 120 та давлат, жумладан, Ўзбекистон ёқлаб овоз берди. 14 та мамлакат бунга қарши чиққан бўлса, 45 та мамлакат бетараф қолди.
Товуқли арабча сомса, бедана тухумли сомсалар, жулен, «Лола», «Пармуда» ёки кабоб-сомса ва бошқалар — Zira.uz сомсани қандай қилиб мазали ва ноодатий тайёрлаш рецептлари билан бўлишади.
Шанба тонгида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган Ecobozor мажмуасида ёнғин чиқиб, бозорнинг ташқи девор қопламаси ва шу жойдаги кафега зарар етди. ФВВ ҳеч ким жароҳат олмаганини маълум қилди.
Пара Осиё ўйинларининг 5-куни ўзбекистонлик пара сузувчилар ва пара атлетларга омадли келди. Эркин усулда сузиш баҳсларида шоҳсупанинг учала ўрнини ҳам ўзбекистонликлар эгаллади. Жамоа турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқаролардан ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмаслик ва элчихонага консуллик хизматларини олиш учун келишни вақтинча тўхтатиб туришни сўради.
Россия Марказий банки асосий ставкани 13 фоиздан 15 фоизга оширди. Ушбу қарор инфляция босимининг сезиларли даражада ошгани ва кредитлашнинг юқори ўсиш суръатлари билан изоҳланди. Россия Марказий банки 2023 йил июлидан бери кетма-кет тўртинчи марта асосий ставкани оширди.
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида 8370 долла қалбаки долларни муомалага киритмоқчи бўлган икки киши қўлга олинди.
Тошкентдаги «Чилонзор Оқтепа», Сурхондарё вилоятидаги «Далверзинтепа», Андижон вилоятидаги «Мингтепа», Самарқанд вилоятидаги «Шероз қалъа» ва Қорақалпоғистондаги «Қўйқирилган қалъа» археологик ёдгорликларида очиқ осмон остидаги музейларни яратиш устида иш олиб борилмоқда.
Бекор қилинган «мобил қуллик», рақамни сақлаб, мобил компанияни ўзгартириш қўлланмаси, вақтинча ёпилган метро бекатлари, соддалашган IMEI тизими, 2026 йилгача электр энергиясининг эркин улгуржи бозори ташкил этилиши, ёғингарчиликсиз дам олиш кунлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг