Ўзбекистон World Justice Project`нинг қонун устуворлиги бўйича йиллик рейтингида 142 давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Рейтинг муаллифларининг фикрича, мамлакат ҳуқуқ тизимидаги энг ёмон ҳолат давлат ваколатларини чеклаш ва ҳокимиятнинг очиқ эмаслиги билан боғлиқ.
Миробод туманида орқага ҳаракатланаётган Hyundai автомобилига юқори тезликдаги Weltmeister электромобили урилиб, сўнг яна 4 та машина билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида 3 киши жароҳат олди.
Пойтахтнинг Яшнобод, Яккасарой ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида 26 октябрь соат 10:00 дан 17:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.
Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан соҳанинг бир қанча ходимлари «Мардлик», «Дўстлик» орденлари ва «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медаллари билан мукофотланди.
Ўзбекистонда фермерларга ўз фаолиятида қисман эркинлик берилиши мумкин. Президент фермерларга кластерларни ихтиёрий танлаш ва ортиқча ҳосилни сотиш ҳуқуқини бериш масаласи муҳокама қилинаётганини билдирди. Шунингдек, у яйловлар деградацияси муаммосига тўхталиб, уни ҳал қилиш йўлларини кўрсатди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 25−26 октябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган ШҲТ, МДҲ ва ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишларида иштирок этади.
АҚШда ўнлаб штатлар Facebook ва Instagram эгаси ҳисобланган Meta компаниясини даромадини ошириш мақсадида ўсмирлар ва болаларни ижтимоий тармоқларга қарам қилиш учун «кучли ва мисли кўрилмаган технология»дан фойдаланганликда айблаб судга берди.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйда ичида одамлари бўлган лифт тушиб кетди ва 4-қаватга етгандагина тормоз тизими ишга тушди. Ҳокимлик уй давлат қабулидан ўтмаса ҳам уч йил олдин топширилганини маълум қилди. Қурувчи эса қабулдан ўтганини айтиб, бошқарув компаниясини айблади.
АҚШ «Икки халқ учун икки давлат» режасига мувофиқ Яқин Шарқда тинчликка эришиш тарафдори, деди Самарқандга келган USAID раҳбари Саманта Пауэр. У, шунингдек, АҚШнинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги поймол этилишини қоралаш бўйича чақириқларидан ажабланмаслик кераклигини таъкидлади.
«Ижара тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, энди ижара муносабатларининг объектлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ижарага берувчининг розилиги билан ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкин.
Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз аэропортида авиақатновлар қайта тикланишини маълум қилди. Аэропортга янги ATR самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади.
Президент Қаршида ўтказаётган йиғилишида Тахтақорача довонидан ўтиш талабларини енгиллаштиришни топширди. Келгуси йилда мазкур довонда узунлиги 7 км бўлган туннель қурилиши бошланади. Қолаверса, Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 км йўл хитойлик инвесторлар билан бирга таъмирланади.
ICTWeek 2023 ҳафталиги доирасида UZTELECOM инновацион ечимлар, интернет, мобил алоқа, телевизор ва уй телефонини ўз ичига олган янги ноёб тарифни тақдим этди.
Yandex Go Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилди. «1 декабрга қадар Yandex Go ахборот хизмати мамлакатда маҳаллийлаштирилишини тасдиқлаймиз», — деди компаниянинг МДҲдаги раҳбари Кирилл Свинцов. Хизмат шу кунларда Тошкентдаги ICTExpo кўргазмасида иштирок этмоқда.
2022 йилнинг декабридан буён олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаб келган Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди.
Пойтахтдаги 56, 60, 95, 16, 103 ва 148-сонли автобус йўналишлари ҳаракатига ўзгаришлар киритилади.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми «йўқ жойдан пайдо бўлмаганини» айтди. Бу фикр Исроил ҳукумати томонидан қаттиқ танқидга учради ва мамлакат расмийлари Гутерришнинг истеъфосини сўради. Баёнотдан сўнг Исроил БМТ вакилларига виза беришни тўхтатди.
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг 3 нафар аъзоси вафот этди.
Аср охирига келиб, Гоби чўлидан Марказий Осиёгача бўлган ҳудудларда чанг миқдори ортиши кутилмоқда, дейилади Жаҳон метеорологик ташкилоти бюллетенида. Шунингдек, экспертлар қум ва чанг бўронларининг пайдо бўлишига сув ва ердан нотўғри фойдаланиш ҳам таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.
Пара Осиё ўйинларининг 2-кунида 18 та медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумий рўйхатда 4-ўринда бормоқда. Пара каноэ баҳсларида илк бор иштирок этган жамоанинг барча 6 нафар аъзоси олтин медалга сазовор бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг