Тошкент-Андижон йўловчи поездида турк сайёҳи жойини алмаштириш учун вагон кузатувчисига 100 минг сўм бергани ҳақида видео тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» ҳолатни ўрганди, бироқ айбдор ходимни аниқлай олмаганини маълум қилди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Бухорода Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Гасановни қабул қилди. Томонлар 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Эрон туризм вазири Эззатоллаҳ Зарғамий Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашувда икки давлат ўртасидаги сайёҳлик визаларини бекор қилиш йўллари изланаётганини маълум қилди.
Қўшкўпир туманида 19-мактаб ўқувчиларини шоли ўримига жалб қилган фермер суд қарори билан 3,3 млн сўм жаримага тортилди. Аввалроқ болаларни мактаб директори мажбурий меҳнатга жалб қилгани айтилганди, бироқ ҳолат ўз тасдиғини топмаган.
Хоразм вилоятида 3 ноябрдан совуқ сув ва оқова хизматлари нархи ошади. Йил охиригача вилоят аҳолисини марказлаштирилган сув таъминоти билан қамраб олишни 90 фоизга етказиш, мавжуд сув тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш режалаштирилган.
Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига Дилшод Рахимов тайинланди.
Қозоғистонда 60 дан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат қуллигидан қутқарилиб, вақтинчалик сақлаш маркази ва ҳостелга жойлаштирилди. Ўзбекистон Миграция агентлиги вакиллари улар билан учрашди. Фуқаролар паспорти қайтариб берилса, ватанга қайтиши ва иш берувчига эътирози йўқлигини билдирди, дейилади хабарда.
«Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми доирасида «Ўзбекгидроэнерго» ва China Southern Power Grid International компанияси ўртасида Бўстонлиқ туманида қуввати 600 МВтга тенг «Юқори Пскем» гидро тўплаш электр станцияси қуриш бўйича шартнома имзоланди.
Байден ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумини 11 сентябрь воқеаларига қиёслади. АҚШ ва Исроил разведкаси «Ал-Аҳли» касалхонасидаги портлашда «кўпи билан бир неча ўн нафар» одам ўлган деб ҳисобламоқда. Миср ва АҚШ раҳбарлари гуманитар ёрдам коридорини очиш бўйича келишиб олди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 15 октябрдан парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар бир йилда камида бир маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Шунингдек, муҳтож аҳоли мурожаатларини кўриб чиқадиган «ишонч телефони» ишга туширилади.
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бабаев саккиз йиллик миссиясини якунламоқда. У Eurogospodarka нашрига интервью бериб, Польшанинг қайси инвесторлари Ўзбекистонга келишга тайёрлигини, шунингдек, тўғридан-тўғри авиаташувни бошлаш режалари ҳақида гапирди.
Ўзбекистон велоспорт бўйича 2024 йилги Олимпиадада иштирок этиш учун тўртта — аёллар терма жамоаси учта, эркаклар жамоаси эса битта йўлланмани қўлга киритди.
Asialuxe Travel миллий туроператори мактаб таътили пайитида Дубайда унутилмас тарзда саёхат қилиш ва янги уфқларни кашф этишга ёрдам беради. Бундан ташқари у ерга Тошкент ва Фарғонадан тўғридан-тўғри рейслар орқали бориш мумкин.
Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишни режалаштирган Олтинкўл туманида яшовчи 3 нафар фуқаро қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонда Соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил этилди. Ассоциацияга Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов раис этиб сайланди. Алишер Саъдуллаев унга биринчи ўринбосар бўлди.
Президент Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган Silk Avia минтақавий авиакомпаниясининг устав капиталидаги 100 фоиз улушини Uzbekistan Аirways таркибига кирувчи Uzbekistan Helicopters устав капиталига ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
2021 йилда Ўзбекистонга олиб келинган асал таъмли «Док-1 Макс» сиропи таркибида ҳам заҳарли этиленгликоль моддаси бўлган. Бу Marion Biotech дориларини қабул қилган камида 65 боланинг ўлими бўйича суд мажлисида маълум қилинди.
Қозоғистон полицияси Чимкентдаги ғишт заводларида ноқонуний равишда ушлаб турилган 60 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини меҳнат қуллигидан озод қилди. Заводлар эгалари қўлга олинди.
Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухтар Мухитдинов Тошкент Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи бўлди.
Экологик ҳуқуқбузарларни жаримага тортиш ваколатига эга бўлган Миллий гвардия ва ИИО, хусусан, чиқиндиларни нотўғри жойга ташлашнинг олдини олиш мақсадида рейдлар ўтказишни бошлади. Бундай ҳуқуқбузарликлар ҳақида 1354 рақамига қўнғироқ қилиб ёки Tozalik лойиҳаси боти орқали ҳам хабар бериш мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг