Жиззахда қуввати 220 МВт бўлган қуёш электр станцияси ишга туширилади
11 февраль 2023, 09:31

Жиззахда қуввати 220 МВт бўлган қуёш электр станцияси ишга туширилади

Президент раислигидаги йиғилишда Жиззахда 270 Мегаватт қуёш энергияси қувватлари ишга туширилиши айтилди. Жумладан, 220 Мегаваттли йирик қуёш станцияси қурилади. Бунинг ҳисобига 236 млн киловатт соат ишлаб чиқарилиб, танқислик ортиғи билан қопланади, жами 71 миллион куб метр газ тежалиши айтилди.

Нима тайёрлаймиз: Пасталар
11 февраль 2023, 00:18

Нима тайёрлаймиз: Пасталар

Помидорли қайлада пиширилган товуқли спагетти, «Арабята», қаймоқли қайлада пиширилган товуқли шарчалар, Карбонаро пастаси ва бошқалар — Zira.uz мазали ва ноодатий услубда тайёрланган пасталар рўйхатини тақдим этади.

Тошкент маҳаллаларига ободонлаштириш учун 1 млрд сўмдан ажратилади
10 февраль 2023, 22:12 1

Тошкент маҳаллаларига ободонлаштириш учун 1 млрд сўмдан ажратилади

Президент Тошкентдаги 584 та маҳалланинг ҳар бирига Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 1 млрд сўмдан маблағ ажратишни тасдиқлади. Маблағлар инфратузилмани ривожлантириш ва қаттиқ совуқдан зарар кўрган муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлашга йўналтирилади.

10 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
10 февраль 2023, 22:00

10 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Қамоққа олинган Фармацевтика агентлигининг собиқ директори, Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб ўтувчи 2 та туннель, Open Budget учун 1,7 трлн сўм пул, Жиззахга борган президент, Туркияда қарийб 80 кишини вайроналар остидан олиб чиққан ўзбек қутқарувчилар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкент вилоятида Lacetti каналга тушиб кетди
10 февраль 2023, 17:44

Тошкент вилоятида Lacetti каналга тушиб кетди

Оҳангарон туманида Lacetti ноқулай об-ҳаво ва йўллардаги музламалар сабаб каналга тушиб кетди. Вилоят ФВБ ва ППХ томонидан машина олиб чиқилди. Воқеа оқибатида жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Сирдарёда МЧЖ раҳбари, Андижонда эса 2 фуқаро ерни ноқонуний сотишда гумонланмоқда
10 февраль 2023, 16:55

Сирдарёда МЧЖ раҳбари, Андижонда эса 2 фуқаро ерни ноқонуний сотишда гумонланмоқда

ДХХ Сирдарё ва Андижон вилоятларида ерни мос равишда 12,5 минг доллар ва 148,2 млн сўмга ноқонуний сотишга уринганликда гумонланганларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқандда фуқароларни АҚШга жўнатиш эвазига $27 минг талаб қилган шахслар ушланди
10 февраль 2023, 16:31

Самарқандда фуқароларни АҚШга жўнатиш эвазига $27 минг талаб қилган шахслар ушланди

Самарқандда фуқароларни Европа ва Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, 27 минг доллар талаб қилганликда гумонланаётган 2 нафар шахс қўлга олинди. Улар яна бир кишидан 22 500 доллар олгани айтилмоқда.

Самарқандда электр энергияси ҳисобини сунъий камайтириб, давлатга 1,8 млрд сўм зарар етказган тадбиркор аниқланди
10 февраль 2023, 16:30

Самарқандда электр энергияси ҳисобини сунъий камайтириб, давлатга 1,8 млрд сўм зарар етказган тадбиркор аниқланди

Тойлоқ туманида тадбиркор электр таъминоти корхонасига фойдаланган электр энергиясининг сунъий камайтирган ҳисоботларини тақдим этиб келгани аниқланди. Унга белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Тайёр мебель ясаб, экспорт қилувчи тадбиркорларга ижара ҳақининг бир қисми қоплаб берилади
10 февраль 2023, 15:57

Тайёр мебель ясаб, экспорт қилувчи тадбиркорларга ижара ҳақининг бир қисми қоплаб берилади

Февралдан бошлаб тайёр мебелларни экспорт қилувчи тадбиркорларга хориждаги иш жойлари ижара харажатларининг бир қисми тўлаб берилади. Аввал майдоннинг 100 кв метрига тенг миқдордаги қисми қоплаб бериларди, энди бу меъёр 250 кв мертга етди.

Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади
10 февраль 2023, 15:54

Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Президент фармони билан 1 йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 20 бараваридан ошмаган қисми қоплаб берилади. Даромади 10 млрд сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлар учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади.

Сув ҳисобини онлайн режимда мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилади
10 февраль 2023, 14:54

Сув ҳисобини онлайн режимда мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилади

2023 йилги давлат дастурига кўра, жами 13 057 сув хўжалиги объектларида рақамли технологиялар жорий этилиб, «Ақлли сув» қурилмалари ўрнатилади. Сувнинг ҳисоби онлайн режимда мониторинг қилиниб, республика бўйлаб сувнинг аниқ ҳисобини юритиш, фойдаланиш ва оператив бошқариш имконияти оширилади.

Тошкентда ёғингарчилик туфайли янги тротуар ва велойўлакларга шикаст етди
10 февраль 2023, 14:45

Тошкентда ёғингарчилик туфайли янги тротуар ва велойўлакларга шикаст етди

Кучли қор ёғиши ва қаттиқ совуқдан сўнг Тошкентдаги янги бетон тротуарлар ва велойўлаклар бузила бошлади. Ҳокимлик уларни таъмирлаш бўйича режа ишлаб чиқилгани, об-ҳаво яхшиланиши билан иш бошланишини билдирди.

Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўллари ўртасида юк ташуви тикланди
10 февраль 2023, 14:32

Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўллари ўртасида юк ташуви тикланди

Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Согдиана транс» ўртасида Ҳайратон−Мозори-Шариф темир йўлининг эксплуатациясини давом эттириш бўйича янги шартнома имзоланди. Мамлакатлар ўртасидаги қатнов шартнома ўз вақтида бажарилмагани сабабли тўхтатилганди.

Урганчда 10 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағларини ўзлаштиришда гумонланганлар қўлга олинди
10 февраль 2023, 14:17

Урганчда 10 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағларини ўзлаштиришда гумонланганлар қўлга олинди

Урганчда ўтказилган терговга қадар текширувда иккита МЧЖ раҳбари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 5,8 ва 4,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштиргани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қорақалпоғистонда ўт-чўплар қуриган майдонда ёнғин бўлди
10 февраль 2023, 13:51

Қорақалпоғистонда ўт-чўплар қуриган майдонда ёнғин бўлди

Тўрткўл туманида «Амударё» дарёси бўйидаги Хоразм вилояти билан чегарадош ҳудудда қуриган ўт-чўпларда ёнғин пайдо бўлган. Воқеа сабаб ҳеч ким тан жароҳатини олмаган ва ҳалок бўлмаган.

Туркияда ўзбекистонлик ФВВ ходимлари 77 кишини вайроналар остидан олиб чиқди
10 февраль 2023, 13:44

Туркияда ўзбекистонлик ФВВ ходимлари 77 кишини вайроналар остидан олиб чиқди

Туркиянинг Ҳатай вилоятида ўзбекистонлик қутқарувчилар 4 кун ичида жами 77 кишини зилзила оқибатида бузилган бинолар остидан чиқариб олди. Қутқарув ишлари давом этяпти.

Фото: Фарғонада йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб тушди
10 февраль 2023, 12:48

Фото: Фарғонада йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб тушди

Бешариқ туманида йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб, оқибатда Nexia ҳайдовчиси жароҳатланди. Ҳолат ўрганилмоқда.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво кузатилади
10 февраль 2023, 12:10

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво кузатилади

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари −2…−7 даража, кундузи +2…+5 даражагача бўлади, жанубда +7…+9 даражагача исийди.

Президент Жиззах вилоятига ташриф буюради
10 февраль 2023, 10:58

Президент Жиззах вилоятига ташриф буюради

Жума куни президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий ва ижтимоий объектлар фаолияти билан танишиш ва бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун Жиззахга боради.

Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб ўтувчи яна 2 та ноқонуний туннель топилди
10 февраль 2023, 10:28

Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб ўтувчи яна 2 та ноқонуний туннель топилди

Андижонда Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтувчи 2 та ерости йўли аниқланди. Ҳар иккисининг эни 60 см, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150−200 метрга тенг.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг