Ўзбекистонда 23−29 декабрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
23 декабрь 2024, 08:29

Ўзбекистонда 23−29 декабрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Иш кунлари қуруқ, аммо совуқ, дам олиш кунлари эса бироз булутли ва кам ёғинли бўлиши кутиляпти; кундузи илиқроқ ҳарорат кузатилса-да, тунда барибир совуқ бўлади. Дам олиш кунлари Ўзбекистонга нам ҳаво оқими кириб келиши билан ҳароратнинг тунги минимуми ҳам ноль даражага яқин бўлиши мумкин.

Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда (видео)
22 декабрь 2024, 15:45

Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда (видео)

Фарғонада портлаш содир бўлган автомобилларга пропан ва бензин қуйиш шохобчаси бузилмоқда. Вилоят ФВБга кўра, бузиш ишлари шохобча раҳбарининг ўз хоҳиш истаги билан амалга оширилмоқда ва у қайта фаолият кўрсатмайди.

Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
22 декабрь 2024, 09:46

Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди

Ўғриликда айбланиб қидирувда бўлган 26 ёшли аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ундан жабр кўрган фуқаролардан консуллик ёки ИИВга мурожаат қилиш сўралди.

Ўзбекистон 1,55 млрд долларлик газ импорт қилди, экспорт ҳажми эса 600 млн долларга етди
22 декабрь 2024, 08:51

Ўзбекистон 1,55 млрд долларлик газ импорт қилди, экспорт ҳажми эса 600 млн долларга етди

Ўзбекистон ички газ ишлаб чиқариш ҳажми камайиши ва импорт 1,55 млрд долларга етганига қарамай, газ экспорт қилишни давом эттирмоқда. Йил бошидан буён хорижий давлатларга «кўк ёқилғи» етказиб бериш қарийб 600 млн долларга етди. Хитой 667,4 млн долларлик ўзбек газини импорт қилганини билдирди.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши 27 декабрдан бошланади
21 декабрь 2024, 22:59

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши 27 декабрдан бошланади

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг маълум қилишича, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши 27 декабрдан бошланиши режалаштирилмоқда. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва қўшма темирйўл компанияси лойиҳа бўйича инвестиция битимини имзолади (тафсилотлар).

АҚШда Сенат ҳукумат ишини молиялаштиришни маъқуллади
21 декабрь 2024, 20:15

АҚШда Сенат ҳукумат ишини молиялаштиришни маъқуллади

АҚШ Конгресси Сенати ҳукумат ишини молиялаштиришни узайтирувчи қонун лойиҳасини сўнгги дақиқаларда ёқлаб овоз берди, бу орқали ҳукумат идоралари иши тўхтатиб қўйилишининг олди олинди. Президент Жо Байден ҳужжатни имзолади.

Германияда одамлар устига машина ҳайдалди, Шавкат Мирзиёев воқеа юзасидан таъзия йўллади
21 декабрь 2024, 18:51

Германияда одамлар устига машина ҳайдалди, Шавкат Мирзиёев воқеа юзасидан таъзия йўллади

Германиянинг Магдебург шаҳрида Рождество ярмаркасига ташриф буюрганлар устига машина ҳайдалди. Икки кишидан 11 кишигача ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ инсон жароҳат олгани айтилмоқда. Гумонланувчи қўлга олинди. Шавкат Мирзиёев воқеа юзасидан Германия президентига таъзия йўллади.

Фарғонадаги цехда содир бўлган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди
21 декабрь 2024, 17:25

Фарғонадаги цехда содир бўлган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Фарғона шаҳридаги солидол ва литол ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Видео.

Асроржон Аскаров «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари этиб тайинланди
21 декабрь 2024, 17:04

Асроржон Аскаров «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари этиб тайинланди

«Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келган Асроржон Аскаров акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланди.

Президент Ўзбекистон Божхона кодексининг янгиланган лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди
21 декабрь 2024, 14:39

Президент Ўзбекистон Божхона кодексининг янгиланган лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистонда IT ва финтех компанияларга тадқиқот ва ривожланиш марказлари (R&D) учун лаборатория жиҳозларини, технологик ускуналарни божсиз олиб киришга рухсат берилади, деди президент. Шунингдек, у Божхона кодексини янгилашга кўрсатма берди.

Носозлик кузатилаётган электрон газ ҳисоблаш ускуналаридаги муаммолар бартараф этилмоқда
21 декабрь 2024, 10:34

Носозлик кузатилаётган электрон газ ҳисоблаш ускуналаридаги муаммолар бартараф этилмоқда

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ишламай қолаётган электрон газ ҳисоблаш ускуналаридаги муаммолар бартараф этилаётганини маълум қилди. Бунинг учун республика бўйлаб 2 мингга яқин мутахассис ишламоқда.

Нима тайёрлаймиз: Янги йил ширинликлари
21 декабрь 2024, 01:12

Нима тайёрлаймиз: Янги йил ширинликлари

Пряникли уйча, тирамису рулети, «Қишки олча» торти, занжабилли пряниклар ва Янги йил учун бошқа ширинликлар рецептлари — Zira.uz жамланмасида.

АҚШ Конгресси давлат харажатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди, ҳукумат фаолияти тўхтаб қолиши мумкин
20 декабрь 2024, 20:21

АҚШ Конгресси давлат харажатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди, ҳукумат фаолияти тўхтаб қолиши мумкин

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси республикачилар таклиф этган ҳамда Дональд Трамп ва миллиардер Илон Маск қўллаб-қувватлаган ҳукуматни вақтинчалик молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди. Ҳужжат яқин вақтда келишилмаса, ҳукумат ишни тўхтатишига тўғри келиши мумкин.

«Аминманки, келгуси йилларда камбағаллик даражасини 6 фоизга туширамиз» — президент
20 декабрь 2024, 20:00

«Аминманки, келгуси йилларда камбағаллик даражасини 6 фоизга туширамиз» — президент

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси йил охиригача 9% га тушади, деди президент. Унга кўра, агар тадбиркорлар билан ҳамкорлик давом этса, «келгуси йилларда бу кўрсаткични бемалол 6 фоизга туширамиз». У, шунингдек, туризм, солиқ, экспорт ва инфратузилма соҳаларидаги режалар ҳақида ҳам гапирди.

АҚШ Украинага 1,2 млрд долларлик ҳарбий ёрдамнинг якуний пакетини эълон қилмоқчи — Reuters
20 декабрь 2024, 18:58

АҚШ Украинага 1,2 млрд долларлик ҳарбий ёрдамнинг якуний пакетини эълон қилмоқчи — Reuters

Байден маъмурияти Украинага 1,2 млрд долларлик ҳарбий ёрдамнинг якуний пакетини эълон қилишга тайёрланмоқда. Пакетга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва артиллерия снарядлари киради.

Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг ўғли ис газидан вафот этди
20 декабрь 2024, 18:08

Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг ўғли ис газидан вафот этди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Малайзия 10 йил олдин йўқолган MH370 рейсини қидиришни давом эттиришга қарор қилди
20 декабрь 2024, 17:52

Малайзия 10 йил олдин йўқолган MH370 рейсини қидиришни давом эттиришга қарор қилди

Малайзия ҳукумати 10 йил олдин сирли тарзда йўқолган MH370 Malaysia Airlines рейсини қидириш ишларини қайта тиклашга рози бўлди. Унинг бортида 239 киши бўлган. Қидирув ишларини Американинг денгиз туби тадқиқотлари билан шуғулланувчи Ocean Infinity компанияси олиб боради.

Зардуштийлик ёдгорлиги, карма таоми ва Хоразмшоҳлар шаҳри. Манғит тарихи
20 декабрь 2024, 17:00

Зардуштийлик ёдгорлиги, карма таоми ва Хоразмшоҳлар шаҳри. Манғит тарихи

Uzum Market билан махсус лойиҳа доирасида Қорақалпоғистоннинг Манғит шаҳри ҳақида.

Тошкентдан вилоятларга қўшимча автобус қатновлари ташкил этилади
20 декабрь 2024, 16:27

Тошкентдан вилоятларга қўшимча автобус қатновлари ташкил этилади

20 декабрдан 31 декабрга қадар Тошкент автовокзалидан вилоятларга йўловчилар оқимидан келиб чиқиб, кун давомида қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилади.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга ўтмоқда — президент
20 декабрь 2024, 16:13

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга ўтмоқда — президент

Президент Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича «якуний босқич»га ўтаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ЖСТ қоидаларига зид бўлган имтиёзлар бекор қилинаётганига қарамай, давлат тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давом этади ва адолатли рақобат муҳитида ишлаш учун барча шароитларни яратади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг