Ўзбекистон Афғонистонга озиқ-овқат ва дори-дармонлар билан бирга «саломатлик поезди» жўнатди. Ўзбекистонлик шифокорлар 25−30 декабрь кунлари Балх вилоятида аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказади.
Қонунчилик палатаси чиқинди қарзлари учун электр тўловларини чекловчи қонунни қабул қилди. Депутатлар ўзгартиришларни фаол муҳокама қилди ва якунда чекловлар жорий этилгунга қадар қарзни тўлаш учун 5 кун вақт беришга қарор қилинди.
Ўзбекистон президенти Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистонда қулаши оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани муносабати билан Озарбайжон ва Россия раҳбарларига ҳамдардлик билдирди.
Покистон Афғонистоннинг Пактика вилоятига бомбардимон уюштирди, камида 46 киши ҳалок бўлди. «Толибон» бу ҳаракатлар учун қасос олишни ваъда қилди. Покистон томони ҳаво ҳужумлари чегара бўйлаб «террорчилар яширинган жойларни» нишонга олганини билдирди.
Халқаро Judo Awards 2024 танловида Ўзбекистон вакиллари 5 йўналишда ғолибликка даъвогарлик қилмоқда. Хусусан, Диёра Келдиёрова йил дзюдочиси, унинг устози Марко Шпитка энг яхши мураббий ютуғини қўлга киритиши мумкин. Judogirls.uz лойиҳаси ва Муҳаммад Жумаевнинг иппони ҳам номинацияларга қўйилган.
Ҳукумат қарори билан кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини юритиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди. Бошқарув органи Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтади.
UZTELECOM қишки байрамлар учун 2024 йилнинг 20 декабридан 2025 йилнинг 5 январигача 25 ГБ 25 минг сўмлик махсус таклифни эълон қилмоқда.
Хитойнинг Sheng Ke-International компанияси Тошкент шаҳридаги 1,83 гектар майдондаги мулк ва «Аския» бозори ҳудуди бўйича савдолар ғолиби бўлди. Икки қатнашчи иштирокидаги аукцион 15 дақиқа давом этди ва 225,59 млрд сўмлик битта ставкадан сўнг якунланди.
Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли Боку-Грозний рейси самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортида 67 киши, жумладан, экипаж аъзолари бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 25 киши тирик қолган, улардан 22 нафари шифохонага ётқизилган.
2023 йилда Ўзбекистондаги ЙТҲларда Швециядагига нисбатан 10 (!) баробар кўп одам вафот этди, автомобиллар сони эса деярли тенг. Нега тинч шароитда ҳар сафар кўчага чиқиш қўрқув ва стрессга сабаб бўляпти? Нега мутасаддилар буни кўрмаяпти? «Газета.uz»нинг «Контекст» подкастида шу саволлар кўтарилди.
Ҳукумат қарори билан қурувчиларни қурилаётган объект манзили бўйича рўйхатга олиш тартиби тасдиқланди. Бу қарор ижросини назорат қилиш ички ишлар вазири зиммасига юкланди.
CRPT Turon компаниясининг Asl Belgisi рақамли маркировкалаш тизими орқали ҳар бир маҳсулотнинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик ва уларни молиялаштирганлик учун жиноий жавобгарлик киритилишини назарда тутувчи қонунни қабул қилди.
Россияга амалий ташриф билан борган Шавкат Мирзиёевни аэропортда Санкт-Петербург губернатори ва бошқа расмийлар кутиб олди. Асосий тадбирлар 25−26 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Фото.
БМТ уруш давом этаётган Суданда очарчилик авж олаётгани, шунингдек, аҳоли зўравонлик, вайронагарчилик, касалликлар, алоқа йўқлиги, оммавий кўчишларлардан жабр кўраётганини билдирди. 2025 йил майигача 24,6 млн киши, яъни барча суданликларнинг ярмига яқини шошилинч озиқ-овқат ёрдамига муҳтож бўлади.
Термизда Божхона қўмитаси томонидан контрабанда сигаретларининг рекорд партияси — 10,2 млрд сўмлик салкам 750 минг қути йўқ қилинди. Фото.
Ўзбекистон йил давомида АҚШ, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказди. Асосий мавзу учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш бўлди. Қолаверса, Мудофаа вазирлиги миллий армиянинг шайлигини ошириш учун қуролли тўқнашувлар таҳлили олиб борилаётганини билдирди.
Янги йилда Ўзбекистонда соғлиқни сақлашга 14% кўпроқ маблағ ажратилади. Қорақалпоғистон ва беш вилоятда давлат тиббий суғуртаси бўйича тажриба лойиҳалари жорий этилади. Тиббиёт ходимлари иш ҳақи ошиши кутилмоқда. Оилавий шифокорларга эса меҳнат самарадорлиги асосида устама тўлаш йўлга қўйилади.
Президент фармони билан беш кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун 2025 йил 4 январь (шанба) кунидаги дам 2 январга (пайшанба) кўчирилди. Олти кунлик иш кунидаги ходимлар учун 2 январь қўшимча дам олиш куни бўлади. Шу тариқа биринчи гуруҳ олти, иккинчиси эса кетма-кет беш кун дам олади.
Президентга мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантириш режалари олиб кирилди. 2025 йилда 100 дан ортиқ мактаб қуриш, малака тоифаси беришда янги тизимга ўтиш, ҳарбий ватанпарварлик дарсликларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Давлат раҳбари таълим сифатини, айниқса, чекка туманларда яхшилашни буюрди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг