Exadot компанияси бизнес туридан қатъий назар қамров кўламини кенгайтириш учун мобил иловалар яратади. Ҳозиргача компания InMovie, Finance App, Benny Rideshare ва бошқа иловаларни оммага тақдим этган.
Исроилда баҳсларга сабаб бўлган суд ислоҳоти лойиҳасига қарши янги йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Минглаб намойишчилар мамлакат бўйлаб йўлларни тўсиб қўйди, бир қанча шаҳарларда полиция билан тўқнашувлар бўлмоқда.
Қорақалпоғистоннинг Беруний давлат ўрмон хўжалиги участкасида 2 та Бухоро буғусининг жасади топилди. Улар браконьерлар тузоғига тушиб қолиши оқибатида ҳалок бўлган. Ҳолат бўйича гумонланган 3 киши қўлга олинди.
Ўзбекистон Henley & Partners консалтинг компаниясининг жаҳон паспортлари рейтингида беш поғонага юқорилаб, 78-ўринни эгаллади. Япония 5 йил ичида биринчи марта рейтингда етакчиликни йўқотди, унинг ўрнини Сингапур эгаллади. Афғонистон паспорти эса энг кучсиз деб топилди.
Тижорат банклари 19 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 530−11 610 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 650−11 665 сўм.
ДХХ ҳудудларда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланишда гумонланган 8 кишини қўлга олди. Улардан бири тожикистонлик наркокуръерлар яшириб кетган моддани олиб кетаётганида, яна бири Қирғизистондан контрабанда йўли билан келтирилган наркотикни сотаётганида ушланди.
Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Буюк Британия элчиси Тим Торлоу ўрнини Тимоти Смарт эгаллади. У фаолиятини август ойида бошлайди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тбилисига расмий ташриф билан бориб, Грузия ҳукумати раҳбари Ираклий Гарибашвили билан учрашди. Томонлар мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2023−2024 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурини имзолади.
Чирчиқда уйларни сотишдаги коррупцион схема, овқатланиш сабаб ривожланишдан ортда қолган болалар, Хоразмда банкка тўппончада кирган шахс, Россияда паспортини олдириб қўйганлар, «Қўйлиқ» бозори олдидан видеорепортаж, Оҳангарондаги янги чиқинди полигони ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Пахта ва олтин нархининг пасайиши, қишлоқ хўжалигидаги оғир аҳвол сабаб Ўзбекистон раҳбарияти 1990-йиллар ўрталарида иқтисодиётда «катта хато қарор»ни қабул қилган. Иқтисодчи Комилжон Акрамов президент Каримовни бу қарордан машҳур макроиқтисодчилардан бири Стэнли Фишер ҳам қайтаролмаганини эслади.
Қирғизистон президенти имзолаган қонун билан барча давлат хизматчиларига қирғиз тилини билиш мажбурий этиб белгиланди. Иш жараёнида ҳам қирғиз тилидан фойдаланиш мажбурияти юкланмоқда.
Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон Трансафғон темирйўл линиясини қуриш бўйича музокараларнинг якуний босқичини бошлади. Лойиҳа қиймати 4,6 млрд доллардан 8,2 млрд долларгача баҳоланмоқда ва 2027 йилгача якунланиши режалаштирилган. Афғонистон томони Ўзбекистон ишларни баҳорда бошлашини маълум қилди.
Чирчиқда уй-жой сотишда коррупцион схема мавжуд, «шапка» ва «откат» олинмоқда, шу сабабли аҳолининг уй-жойни тўғридан-тўғри сотиб олиш мумкинлигига ишончи йўқолди, деди Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев. У шаҳар ҳокими ва бошқа сектор раҳбарларини танқид қилди.
Kompromatuzb Telegram каналига алоқадорлиги айтилаётган журналистларга нисбатан суд иши ёпиқ тарзда кўриладиган бўлди.
Ўзбекистонда ҳар ўн нафар боладан бири овқатланишдаги муаммо сабаб ривожланишдан ортда қолган. «Бу рақам бутун Ўзбекистон бўйича ўртача олинган. Вилоятлар ўртасида фарқ икки хонали рақамгача етади» дейди Халқаро озиқ-овқат сиёсати илмий тадқиқот институти катта илмий ходими Комилжон Акрамов.
Ўзбекистонда 2023 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил этди. Кўрсаткич пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдори, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмаклар суммасини белгилашда мезон сифатида ишлатилади.
Шавкат Мирзиёевнинг 1 июндаги фармони билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилганди. Агентликнинг 14 та ҳудудий бошқармасига бошлиқлар тайинланди. Рўйхат.
Саудия Арабистонида ўтган Counter-Strike:Global Offensive on Steam (CS:GO) киберспорти бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1-ўринни эгаллади. Спортчилар Жаҳон чемпионатида қатнашади. Шунингдек, жамоага 7000 доллар пул мукофоти берилади.
Ҳисоб палатасига оз миқдорда талон-торож қилинганлиги ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилгани, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат молиявий назорати органларига эса оз миқдорда талон-торож қилингани учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатлари берилди.
Нукусда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари уй деворлари орасига тиқилиб қолган мушукни чиқариб олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг