Россия президенти Владимир Путин ЖАРда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитига бормайди. У ерда Путинни мамлакат расмийлари Халқаро жиноят суди ордери билан ҳибсга олиши мумкин эди. РФ раҳбари украиналик болаларни ноқонуний депортация қилишда гумонланмоқда.
Солиқлардан қутулган ЎФА, Бухорода жадидчиликка бағишланган илк музей, мактаблар учун юқори интернет тезлигига эга тарифлар, йилига фақат 1 марта қабул бўладиган Хусусий ОТМлар, Ўзбекистоннинг жаҳон паспортлари рейтингидаги ўрни ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон халқ артисти Толиб Каримов 83 ёшида вафот этди. У умрининг сўнгига қадар Ўзбек Миллий академик драма театрида фаолият юритди. Актёр «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» телекўрсатуви, кўплаб видеофильм, телепостановка, теле ва радиоспектаклларда роллар ижро этган.
Суд Хоразмдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлгани учун судланган собиқ амалдорларга қўзғатилган жиноий ишни қўшимча тергов ўтказиш учун прокурорга қайтарди. Судланувчиларга янги айбловлар қўйиш ва бошқа шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш режалаштирилган.
UNG Petro`нинг айрим ёқилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинини етказиб беришда узилишлар кузатилди. «Ўзбекнефтгаз» ҳаво ҳарорати кескин исиб кетгани туфайли бензин тунги вақтларда етказиб берилаётганини маълум қилди.
«Вақф» хайрия жамоат фонди сўнгги 6 ойда 16,6 млрд сўмдан ортиқ маблағни хайрия сифатида сарфлади. Фонд ушбу пуллар қайси йўналишларга йўналтиргани ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистонлик аёл курашчилар Иорданияда ўтган спорт кураши бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 7 медаль: 2 кумуш ва 5 бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институтида проректорга алоқадорлиги айтилган фирмага 2 млрд сўмдан ортиқ маблағ ортиқча тўлаб берилгани аниқланди. Антикоррупция агентлиги манфаатлар тўқнашуви юз бергани ва ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганини билдирди.
Президентнинг янги фармонига кўра, нафақат давлат, балки хусусий ва хорижий ОТМлар ҳам бакалавриат ва магистратурага йилига фақат бир марта қабул қила олади. «Таълим тўғрисида»ги қонунда қабул тартибини хусусий ОТМларнинг ўзи белгилаши кўрсатилган. Кўп марталик қабул дунё бўйлаб кенг тарқалган.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, умумтаълим мактаблари учун юқори тезликда ва чекловларсиз кириш имконини берадиган «New Education» тариф режаси ишлаб чиқилади. Тариф бўйича интернет тезлиги камида 40 Мбит/с, ўқувчилар сони 400 нафардан кўп бўлганларда — камида 100 Мбит/с бўлади.
21 июль куни Alif компанияси ўтказаётган Alif Juma акцияси якунланади. Акция давомида харидлар учун комиссия тўлови икки баравар камайтирилгани билан бирга онлайн буюртмаларни етказиб бериш бепул.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси Парижда ўтказилган жаҳон чемпионатида 17 та медаль — 6 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида саккизинчи ўринни эгаллади. Спортчилар 2024 йилги Паралимпия ўйинларига 19 та йўлланма олди.
Тошкентнинг Нурлийўл, Хонобод 1-тор ва Қипчоқ кўчаларининг бир қисми 19 июль куни соат 15:00 дан 21 июль 21:00 га қадар ёпилади. Бу вақтда метронинг ер усти ҳалқа линиясида қурилиш ишлари олиб борилади.
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) раҳбари Умар Кремлев ўзбекистонлик боксчи Руфат Рисқиевга Malibu-2 машинасини топширди. Фахрий спортчи IBA президентининг фахрийлар масаласида маслаҳатчиси этиб тайинланди. Аввалроқ унга ташкилот томонидан умрбод 1000 долларлик маош тайинланганди.
АҚШ Россияга қарши чекловларни четлаб ўтишда ёрдам бергани учун Қирғизистонга қарши санкциялар жорий этишга тайёрланмоқда, дея хабар берди The Washington Post. Мамлакат ҳудуди орқали санкциялар остидаги маҳсулотлар, хусусан, Хитой дронлари Россияга етказиб берилаётгани таъкидланган.
Жиноят кодексининг фирибгарлик, товламачилик ва бошқа моддалари билан айбланаётган блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича суд 25 июлда бўлиб ўтади. Ишда 14 нафар жабрланувчи мавжудлиги ва уларга жами 903 млн сўм моддий зарар етказилгани аниқланган.
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди. Унинг кучи 2−3 баллни ташкил этди.
Бухоро шаҳридаги «Ҳовли поён» уйида Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси иштирокида жадидчилик тарихига бағишланган илк музей ташкил этилмоқда. Бу уй Ўрта Осиё жадидчилиги етакчиларидан бири Усмонхўжа Пўлатхўжаевга тегишли бўлган.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси, «Профессионал футбол лигаси» жамоат бирлашмаси, футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари 2026 йилгача ижтимоий солиқдан ташқари барча солиқларни тўлашдан озод этилди. Улар жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчилари ҳам даромад солиғи тўламайди.
Exadot компанияси бизнес туридан қатъий назар қамров кўламини кенгайтириш учун мобил иловалар яратади. Ҳозиргача компания InMovie, Finance App, Benny Rideshare ва бошқа иловаларни оммага тақдим этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг