Ипакчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов Kun.uz ва журналист Шокир Шариповга нисбатан судга берган аризасини қайтариб олди. У ўзига нисбатан олиб борилган тергов бўйича раддия эълон қилишни, узр сўраш ва 1 млрд сўм товон пули тўлашни талаб қилганди.
Тошкентдаги яна 32 та автобус йўналиши кунлик режа бекор қилинган ҳолда брутто-шартномаларга ўтказилди.
Марказий банк Ўзбекистон халқаро захиралари бўйича тарқалаётган хабарларга берган муносабатида захиралар 11,3 ойлик импортни қоплашга етишини билдирди. Бу минимал талабдан қарийб 4 баробарга кўп. Кўрсаткич йил бошидан буён 2 млрд долларга камайган.
Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитини асраш, сув тақчиллигининг олдини олиш долзарб вазифа бўлиб қолади, деди президент. У, шунингдек, Ўзбекистон фақат деҳқончилик билан кун кўрадиган мамлакат бўлиб қолмаслиги кераклигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев инаугурация нутқида «ҳамма тизим ўзгаради», дея ваъда берди. Қонунлар, одамларни менсимайдиган, уларга қўпол муносабатда бўладиганлар ўрнини ёшлар эгаллашини билдирди. Президент коррупция бўлмаса, «барча ишлар халққа ваъда берилганидек бўлади», дея таъкидлади.
Дилшод Азимов «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. этиб тайинланди. Аввалги раҳбар Соҳиб Саифназаров президент топшириғи билан ишдан бўшатилганди.
Давактив «Биокимё» АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва «Андижон биокимё заводи» АЖдаги 76 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошланганини эълон қилди. Корхоналарнинг устав фонди 9,6 млрд ва 24 млрд сўм, иккала заводнинг ҳам ишлаб чиқариш қуввати йилига 1,83 млн декалитрни ташкил этади.
Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги нутқида Ўзбекистонда ҳақиқий сафарбарлик энди бошланишини таъкидлади. «Кимки „Сайлов ўтди — сафарбарлик тугади“, деб ўйласа, хато қилади», — деди 3-муддатга сайланган президент.
Президент Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимида сўзлаган нутқида Ўзбекистонда конструктив мухолифат фаолияти, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатиш ҳуқуқлари кафолатланишини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев 14 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди.
Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Президент собиқ раҳбар Ҳуснутдин Хосиловни фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун ишдан олганди.
Жума куни Ўзбекистон бўйлаб Кавказдан кириб келаётган ҳаво ҳаракатини давом эттиради ва барча жойларда иссиқ заифлаша бошлайди. Дам олиш кунлари ҳарорат +33…+38 даража, фақат айрим жойларда 39…+40 даражагача иссиқ бўлади.
Ҳукумат иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби бўйича қарор қабул қилди. Унга кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан ўзи ёки оиласи истеъмоли учун озиқ-овқат маҳсулотлари бериш, уй хизматчилари билан эса озиқ-овқат ва вақтинча яшаш учун уй-жой билан таъминлаш шаклида ҳисоб-китоб қилиш мумкин бўлади.
Бош прокуратура ўрганиши давомида Тошкент шаҳрида жойлашган 18 та тадбиркорлик субъектлари томонидан Бўзсув каналига юқори концентрацияда ифлосланган кимёвий моддалар оқизилгани аниқланди ва корхоналар огоҳлантирилди.
Канокпан Лао-Арая Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори бўлди. Бунгача у банкнинг Қирғизистондаги ваколатхонасини бошқарган.
Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида 22 ёшли Фарида Солиева югуриш баҳсларида 2-ўринни, баландликка сакраш секторида Светлана Радзивил 3-ўринни олди. Аввалроқ босқон улоқтириш баҳсида Суҳроб Ходжаев кумуш медалга эга чиққанди.
Тижорат банклари 14 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 525−11 590 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 630−11 640 сўм.
Европарламент депутатлари кўпчилик овоз билан Қирғизистонда сўз эркинлигига босим тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатда мамлакат расмийлари бир қатор мунозарали қонун лойиҳаларини қайтариб олишга ва қатор журналистларга нисбатан айбловларни олиб ташлашга чақирилган.
Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Автойўл раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган Жамшид Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси бўлди. У аввалроқ ишдан бўшатилган, соҳага 20 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган Абдураҳмон Абдувалиевнинг ўрнини эгаллади.
Ғазалкентда қотилликда гумонланган шахслар ушлангани, Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси, Ўзбекистон автомобиль бозоридаги пасайиш, Наманганда нашида сабаб ака-сингилга суд ҳукми ўқилгани, Асакадаги заводни тўлиқ қайта ишга туширадиган UzAuto Motors ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг