Қозоғистон Ўзбекистонга кўмир ташиш тарифларини оширмоқчи, бироқ ун транзити учун тарифларни камайтиришни сўрамоқда
18 июль 2023, 12:33

Қозоғистон Ўзбекистонга кўмир ташиш тарифларини оширмоқчи, бироқ ун транзити учун тарифларни камайтиришни сўрамоқда

Қозоғистон Ўзбекистонга кўмир ташиш тарифларини оширишни режалаштирмоқда, бироқ айни пайтда Ўзбекистондан Афғонистонга ун маҳсулотлари транзити учун тарифларни камайтиришни сўрамоқда. Мамлакатлар бош вазирлари ўринбосарлари Қарағандада маиший техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ҳам муҳокама қилди.

Россияда паспортини олдириб қўйиб, маошсиз ишлаган 12 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
18 июль 2023, 11:52

Россияда паспортини олдириб қўйиб, маошсиз ишлаган 12 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Чувашия Республикасида ҳужжатларини олдириб қўйиб, ойлик маошсиз ишлаган ўзбекистонликларнинг 12 нафарига ватанга қайтиш сертификати расмийлаштирилди. Улар Ўзбекистонда янги паспорт олади.

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилинганлар сони 4 йилда қарийб 3 бараварга ошди
18 июль 2023, 11:33

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилинганлар сони 4 йилда қарийб 3 бараварга ошди

Ўзбекистонда судланганлар ва озодликдан маҳрум қилинганлар сони 4 йилда каррасига ошган. Судланган вояга етмаганларнинг сони 3 баравардан кўпроққа ошган. Бу Олий суд очиқлаган статистик маълумотларда акс этади.

Термизда 316 млн сўм қалбаки пуллар ва алкоголь маҳсулотлари ёқиб юборилди
18 июль 2023, 11:24

Термизда 316 млн сўм қалбаки пуллар ва алкоголь маҳсулотлари ёқиб юборилди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида сохта пуллар ясовчи шахсдан олиб қўйилган 50 минг сўмлик купюрадаги жами 316 млн сўм қалбаки пуллар ва ноқонуний алкоголь маҳсулотлари ёқиб юборилди.

2023 йилнинг дастлабки 6 ойида тез ёрдамга 6,3 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушди
18 июль 2023, 10:23

2023 йилнинг дастлабки 6 ойида тез ёрдамга 6,3 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушди

Ўзбекистонда 2023 йил январь-июнь ойларида тез тиббий ёрдам хизматига 6 млн 337 мингта чақириқ келиб тушди. Уларнинг энг кўпи водий вилоятлари ва пойтахтда қайд этилган. 2022 йил давомида чақириқлар сони 13 миллиондан ошганди.

Санжар Обидов Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари этиб тайинланди
18 июль 2023, 09:52

Санжар Обидов Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Санжар Обидов Тошкент шаҳри ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлди. У аввал Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида фаолият юритган. Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори в.в.б. бўлиб ҳам ишлаган.

Банкларда доллар курси 11 665 сўмгача кўтарилди
18 июль 2023, 09:49

Банкларда доллар курси 11 665 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 18 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 520−11 590 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 640−11 665 сўм.

Фарғона вилоятида 2−3 балли зилзила содир бўлди
18 июль 2023, 09:01

Фарғона вилоятида 2−3 балли зилзила содир бўлди

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида 3,9 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу шаҳарга яқин бошқа ҳудудларга 2−3 балл кўринишида сезилди.

Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатида 8 та медални қўлга киритди
18 июль 2023, 06:13

Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатида 8 та медални қўлга киритди

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Иорданияда ўтказилган Осиё чемпионатида саккизта медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Маккада ЙТҲга учраган
18 июль 2023, 06:00

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Маккада ЙТҲга учраган

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов Макка шаҳрида автоҳалокатга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Буни тасдиқлаган имомнинг фарзанди видеомурожаат йўллаб, отасини машина туртиб юборгани, ҳозир унинг аҳволи яхши экани ва ҳар бир муолажа бепул амалга оширилаётганини маълум қилди.

17 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
17 июль 2023, 22:00

17 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Жиззахда ЙТҲ сабаб вафот этган икки футзалчи, Тошкентда ТАПОиЧ кўпригидаги бетон тўсиққа урилган Nexia-3, Грузия портида логистика маркази очишни режалаштираётган Ўзбекистон, июнь ойида инфляция минимал даражага етгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

UzAuto Motors Қозоғистонда Onix автомобилини кичик узелли йиғишни бошлашни режалаштирмоқда
17 июль 2023, 21:04

UzAuto Motors Қозоғистонда Onix автомобилини кичик узелли йиғишни бошлашни режалаштирмоқда

UzAuto Motors 2024 йилнинг биринчи чорагида Қозоғистонда Chevrolet Onix автомобилларини кичик ҳажмда йиғишни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Ушбу моделни йирик узелли йиғиш ишлари жорий йилнинг май ойидан бошланган.

Ўзбекистон президенти Саудия Арабистонига ташриф буюради
17 июль 2023, 20:38

Ўзбекистон президенти Саудия Арабистонига ташриф буюради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18−19 июль кунлари «Марказий Осиё — Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши» форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун Жиддада бўлади

Click Up иловасида янги «Менинг авто» бўлими пайдо бўлди
17 июль 2023, 19:00

Click Up иловасида янги «Менинг авто» бўлими пайдо бўлди

Энди Click Up иловасининг «Менинг авто» бўлимида 15% гача кешбэк билан суғуртани расмийлаштириш ва автомобиль ҳақидаги барча маълумотларни қўл остида сақлаш мумкин.

Тошкент аэропортида йўловчилар ва ходимларни ҳақорат қилган эркак 10 суткага қамалди
17 июль 2023, 18:00

Тошкент аэропортида йўловчилар ва ходимларни ҳақорат қилган эркак 10 суткага қамалди

Маст ҳолатда аэропорт ходимлари ва йўловчиларни ҳақорат қилган эркак Тошкент−Москва рейсида учмайдиган бўлди ва 10 суткага қамалди. Аниқланишича, у уч ҳафта олдин шу ҳолатда бўлгани учун беш кунга ҳибсга олинган бўлган.

Жиззахда икки футзалчи ЙТҲ оқибатида вафот этди
17 июль 2023, 17:56

Жиззахда икки футзалчи ЙТҲ оқибатида вафот этди

Жиззахда икки ўзбекистонлик футзалчи йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди.

Ўзбекистон Грузиянинг Поти портида логистика маркази ташкил этиши мумкин
17 июль 2023, 16:50

Ўзбекистон Грузиянинг Поти портида логистика маркази ташкил этиши мумкин

Ўзбекистон Грузиянинг Поти портида логистика маркази ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни АҚШ, Канада ва Японияга солиқ ва Грузиянинг ушбу давлатлар билан GSP+ дастуридан фойдаланган холда божхона божисиз ре-экспорт қилиш имконини беради.

Нашида ортидан 3 йилга қамалган йигитга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди
17 июль 2023, 15:40

Нашида ортидан 3 йилга қамалган йигитга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Тошкент вилоят суди жиҳод ва ҳижратга даъват қилувчи диний мазмундаги нашидаларни 10 кишилик Telegram-гуруҳга юборгани учун 3 йилга қамалган Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.

Тошкентда Nexia-3 ТАПОиЧ кўпригидаги бетон тўсиққа урилди
17 июль 2023, 15:18

Тошкентда Nexia-3 ТАПОиЧ кўпригидаги бетон тўсиққа урилди

Душанба тонгида Мирзо Улуғбек туманида Nexia-3 ТАПОиЧ кўприкдаги бетон тўсиққа урилди. Воқеага 21 ёшли фуқаронинг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. Икки йил аввал кўприкдан Matiz ҳам қулаб тушганди.

Кремль дон битими «амалда бекор қилинганини» эълон қилди
17 июль 2023, 15:05

Кремль дон битими «амалда бекор қилинганини» эълон қилди

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 17 июлдан бошлаб Туркия ҳамда БМТ иштирокида Украина билан тузилган дон шартномаси амалда тугатилганини маълум қилди. У бунга битимдаги Россия талаблари бажарилмаганини сабаб сифатида келтирган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг