Фарғона вилоятидаги масжидда эркак танишига пичоқ билан ҳужум қилди
7 июль 2023, 00:23

Фарғона вилоятидаги масжидда эркак танишига пичоқ билан ҳужум қилди

Фарғона вилоятининг Данғара туманида эркак масжидда намоз олдидан таҳорат олаётган танишини пичоқлади. Маълум бўлишича, масжидга кетаётганда улар ўртасида можаро келиб чиққан. Ҳужум қилган шахс қўлга олиниб, жиноий иш очилган.

Григорий Лепснинг Тошкентдаги концерти бекор қилинди
7 июль 2023, 00:06

Григорий Лепснинг Тошкентдаги концерти бекор қилинди

Григорий Лепснинг 23 октябрь куни Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган концерти бекор қилинди, дея хабар берди Afisha.uz ташкилотчиларга таяниб. Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги концерт «баъзи техник сабабларга кўра қолдирилганини» маълум қилди.

6 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
6 июль 2023, 22:00

6 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ҳавоси ифлосланган Тошкент, 3 йилга қамалган Урганч шаҳри собиқ ҳокими, тиббиёт йўналишидан «суперконтракт»ни бутунлай йўқотиш таклифи, 13 ёшли қизчани зўрлаганликда гумонланаётган ИИО ходими, реконструкция қилинган Шимолий вокзал, Twitter`га қарши Threads ва бошқалар — «Газета.uz»нинг дайжестида.

Григорий Лепснинг Қирғизистондаги концерти жамоатчилик норозилиги туфайли бекор қилинди
6 июль 2023, 21:33

Григорий Лепснинг Қирғизистондаги концерти жамоатчилик норозилиги туфайли бекор қилинди

Қирғизистонда жамоатчилик норозилигидан сўнг урилган украин танклари учун пул ваъда қилган россиялик қўшиқчи Григорий Лепснинг концерти бекор қилинди. Лепс октябрь ойида Ўзбекистонда концерт беришни режалаштирган.

Айрим тоифадаги шахсларга бензин учун тўланадиган товон пули миқдори 55 фоизга оширилди
6 июль 2023, 21:19

Айрим тоифадаги шахсларга бензин учун тўланадиган товон пули миқдори 55 фоизга оширилди

Ўзбекистон ҳукумати бензин учун товон пули миқдорини 55 фоизга оширди. Ҳар ойлик тўловлар айрим тоифадаги шахсларга берилади.

Германияда етти нафар марказий осиёлик терроризмда гумонланиб ҳибсга олинди
6 июль 2023, 19:07

Германияда етти нафар марказий осиёлик терроризмда гумонланиб ҳибсга олинди

Германияда Марказий Осиё давлатларининг етти нафар фуқароси террорчилик гуруҳи тузишда гумонланиб қўлга олинди. Нидерландияда ҳам терактлар тайёрлашда гумон қилинаётган Тожикистон ва Қирғизистоннинг яна икки фуқароси ушланган.

Ўзбекистон энергетика тизимидаги ГЭСларда «яшил энергия» сертификатлари жорий этилди
6 июль 2023, 19:00

Ўзбекистон энергетика тизимидаги ГЭСларда «яшил энергия» сертификатлари жорий этилди

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибида бўлган ГЭСларда «яшил энергия» сертификатлари тизими ташкил қилиниб, улар энди биржа савдоси орқали сотувга қўйилади.

5 йилда яроқсиз ҳолга келиб қолган 600 минг гектардан зиёд ерлар фойдаланишга қайтарилди
6 июль 2023, 18:52

5 йилда яроқсиз ҳолга келиб қолган 600 минг гектардан зиёд ерлар фойдаланишга қайтарилди

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов мамлакатда 1,1 млн гектар ирригация ва мелиорация ҳолати ёмонлашуви натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолгани, сўнгги 5 йил ичида уларнинг 600 минг гектари фойдаланишга қайтарилганини маълум қилди.

Ўзбекистон санъат музейи таъмир ишлари сабабли ёпилди
6 июль 2023, 18:11

Ўзбекистон санъат музейи таъмир ишлари сабабли ёпилди

Ўзбекистон Давлат санъат музейи таъмирлаш ишлари учун ёпилди. Ишлар бир неча ой давом этади.

«Мамлакатингиз картошка уруғини импорт қилишдан тўхташи керак» — Венгрия Картошкачилик илмий маркази директори
6 июль 2023, 18:04

«Мамлакатингиз картошка уруғини импорт қилишдан тўхташи керак» — Венгрия Картошкачилик илмий маркази директори

Венгрия Картошкачилик илмий маркази директори Полгар Сзолт Ўзбекистон картошка уруғини импорт қилишни тўхтатиши кераклиги, Венгрия ва Ўзбекистон мутахассислари импорт ўрнини босиш мақсадида маҳаллий картошка уруғчилигини йўлга қўймоқчилигини маълум қилди.

Meta Twitter`га рақобатчи — Threads ижтимоий тармоғини ишга туширди
6 июль 2023, 17:45

Meta Twitter`га рақобатчи — Threads ижтимоий тармоғини ишга туширди

Facebook ва Instagram`га эгалик қилувчи Meta компанияси Twitter билан тўғридан-тўғри рақобатлашиши кутилаётган Threads платформасини ишга туширди.

«Ўзмиллийбанк» ва Standard Chartered банки ўртасида шартнома имзоланди
6 июль 2023, 17:00

«Ўзмиллийбанк» ва Standard Chartered банки ўртасида шартнома имзоланди

«Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат» халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида «Ўзмиллийбанк» Буюк Британиянинг Standard Chartered банки билан 100 млн долларлик шартнома имзолади.

Тошкент шаҳри божхона бошқармаси ёнида йўл ўтказгич қурилади
6 июль 2023, 16:27

Тошкент шаҳри божхона бошқармаси ёнида йўл ўтказгич қурилади

Ўзбекистон президенти «мунтазам равишда юзага келадиган тирбандликларни бартараф этиш учун» Бунёдкор шоҳ кўчаси ва 2-Қатартол кўчаси чорраҳасида янги йўл ўтказгич қурилишини тасдиқлади.

«Яшил макон» доирасида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан прокуратура ўрганиш ишларини бошлади
6 июль 2023, 16:07

«Яшил макон» доирасида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан прокуратура ўрганиш ишларини бошлади

Азиз Абдуҳакимов «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 2 миллиондан ортиқ кўчат экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзилгани, суғориш тизимлари бўлмаган ҳудудларга 7,3 миллион туп кўчат экилишига йўл қўйилгани каби камчиликлар ҳақида маълум қилганди. Шу бўйича прокуратура ўрганиш ишларини бошлади.

Антикоррупция агентлиги раҳбари унга 1,5 млн долларлик уй совға қилингани ҳақидаги хабарни рад этди
6 июль 2023, 15:54

Антикоррупция агентлиги раҳбари унга 1,5 млн долларлик уй совға қилингани ҳақидаги хабарни рад этди

Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов қайнотаси унга 1,5 млн долларга уй олиб бергани ҳақидаги хабарни ёлғон деб атади. «[Бу ҳақдаги хабарни] қайнотамга юбориб қўйдим», — дея ҳазил қилди у Twitter`да.

Миллий гвардия қошида қўриқлаш-патруль хизматини ташкил этиш таклиф этилмоқда
6 июль 2023, 14:49

Миллий гвардия қошида қўриқлаш-патруль хизматини ташкил этиш таклиф этилмоқда

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ҳузурида қўриқлаш ва патруль хизмати ташкил этилиши режалаштирилмоқда. У қўриқлаш хизматлари учун олинадиган маблағлар ҳисобидан ўзини ўзи молиялаштириш тамойили асосида ишлайди.

Тошкент вилоятида ИИО ходими 13 ёшли қизчани зўрлаганликда гумонланмоқда
6 июль 2023, 12:26 1

Тошкент вилоятида ИИО ходими 13 ёшли қизчани зўрлаганликда гумонланмоқда

Сукут сақлама (Nemolchi.uz) лойиҳасига май ойида қўшнисининг таниши томонидан зўрланган 13 ёшли қизчанинг онаси мурожаат қилди. Бу ишни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида фаолият олиб борувчи профилактика инспектори қилгани айтилмоқда.

Тошкент ҳавосидан нафас олса бўладими?
6 июль 2023, 12:03

Тошкент ҳавосидан нафас олса бўладими?

3 июль куни эрта тонгда ҳаво ифлосланиши бўйича Тошкент яна дунёда етакчилардан бири бўлди. 6 июлга ўтар кечаси эса шаҳарни тутун ва куйинди ҳиди қамраб олди, ҳаво сифати яна «зарарли» даражага чиқди. Тошкент ҳокимлиги ва Ўзбекистон ҳукумати намойишкорона сукут сақламоқда.

Тошкентдан Хивага қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди
6 июль 2023, 10:50

Тошкентдан Хивага қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди

Тошкент−Хива−Тошкент йўналишида 7−10 июль кунлари қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди.

Банклар долларнинг сотув курсини 11 560−11 600 сўм этиб белгилади
6 июль 2023, 10:08

Банклар долларнинг сотув курсини 11 560−11 600 сўм этиб белгилади

Тижорат банклари 6 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 475−11 530 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 560−11 600 сўм.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг