«Квартплата»дан қарздорларни электрдан узиш режа қилинмоқда. У қачон ва нима учун амалга оширилади?
3 май 2024, 13:41

«Квартплата»дан қарздорларни электрдан узиш режа қилинмоқда. У қачон ва нима учун амалга оширилади?

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Шерзод Хидоятов нима учун «квартплата»дан қарздор хонадон эгаларини электрдан узиш режа қилинаётганини тушунтирди. Янги тизим эксперимент тариқасида Навоийдан бошланади, аммо бунинг учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш талаб этилади.

Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгашининг 4 та устувор йўналишини белгилаб берди
3 май 2024, 13:02

Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгашининг 4 та устувор йўналишини белгилаб берди

Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгаши доирасида капитал бозорини ривожлантириш, масъулиятли бизнес юритиш, муқобил инвестицияларни рағбатлантириш ва инвесторлар билан ишлашни рақамлаштириш бўйича ишчи гуруҳларни ташкил этишни таклиф қилди.

Тошкентда Қирғизистон элчихонасининг янги биноси очилди
3 май 2024, 12:27

Тошкентда Қирғизистон элчихонасининг янги биноси очилди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкентда мамлакат элчихонасининг янги биноси очилди.

«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфилла Умаров 6 йил 2 ойга қамалди
3 май 2024, 12:18

«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфилла Умаров 6 йил 2 ойга қамалди

Тошкентда «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган, декабрь ойида ўтказилган рейд чоғида ҳибсга олинган Лутфилла Умаров 6 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

Миграция агентлиги Россияга киришда ўзбекистонликларга тўсқинлик қилинаётганини рад этди
3 май 2024, 12:17

Миграция агентлиги Россияга киришда ўзбекистонликларга тўсқинлик қилинаётганини рад этди

Россияга киришда Ўзбекистон ва Қирғизистондан борган мигрантлар чегарада ушлаб турилгани, телефонлари олиб қўйилиб, овқат ва сувсиз қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Миграция агентлиги Россиядаги ваколатхона билан боғланилганини билдириб, бундай ҳолатлар бўлаётганини рад этди.

ОПЕК Ўзбекистонда хусусий боғчаларни ривожлантиришга 20 млн доллар ажратди
3 май 2024, 11:52

ОПЕК Ўзбекистонда хусусий боғчаларни ривожлантиришга 20 млн доллар ажратди

ОПEК халқаро тараққиёт жамғармаси Ўзбекистонда хусусий мактабгача таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш учун 20 млн доллар ажратди. Бу маблағлар боғчаларни қуриш, модернизация қилиш ва ўринлар сонини ошириш имконини беради.

Энергетика вазири — Ўзбекистоннинг газ транспорт тизимини модернизация қилиш зарурати ҳақида
3 май 2024, 11:09

Энергетика вазири — Ўзбекистоннинг газ транспорт тизимини модернизация қилиш зарурати ҳақида

Энергетика вазирлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов «Газета. uz»га мамлакатнинг магистрал газ тизимини модернизация қилишга бўлган зарурат юзасидан изоҳ берди. Аввалроқ Россиядан газ импортини ошириш учун модернизация ишларига 500 млн доллар сарфлаш режа қилинаётгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Жибути билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
3 май 2024, 10:57

Ўзбекистон Жибути билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Шарқий Африкада жойлашган Жибути Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 149-давлат бўлди. Бу ҳақдаги ҳужжат Нью-Йоркда имзоланди.

Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади
3 май 2024, 10:30

Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади

1 майдан бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинди.

148-ўрин: Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғона пастлади
3 май 2024, 10:30

148-ўрин: Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғона пастлади

«Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 2023 йилги ўрнидан 11 поғона пастлаб, 180 та давлат орасида 148-ўринни эгаллади. Мамлакатда ОАВ эркинлиги билан боғлиқ вазият «мураккаб»дан «жуда жиддий» босқичга ўтди.

Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 млн сўмгача ипотека кредити берилади
3 май 2024, 10:04

Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 млн сўмгача ипотека кредити берилади

Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга 120 млн сўмгача ипотека кредити берилади.

Тошкент вилоятида эркак 260 гектар ерни 400 минг долларга сотмоқчи бўлди
3 май 2024, 09:33

Тошкент вилоятида эркак 260 гектар ерни 400 минг долларга сотмоқчи бўлди

«Чирчиқ шағал саралаш» корхонаси директори Юқори Чирчиқ туманидаги ғалла ва чорвачилик учун ажратилган 260 гектар ерни 400 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. У 40 минг долларни бўнак сифатида олаётганида қўлга тушди.

«Ҳали ҳеч нарса аниқ эмас». «Ўзатом» директори — АЭС қурилиши бўйича Россия билан музокаралар ҳақида
2 май 2024, 21:47

«Ҳали ҳеч нарса аниқ эмас». «Ўзатом» директори — АЭС қурилиши бўйича Россия билан музокаралар ҳақида

«Ўзатом» директори Азим Ахмедхаджаев Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича Россия билан музокаралар ҳақида гапириб, ҳали ҳеч нарса аниқ эмаслигини таъкидлади. «Фақат гаплашяпмиз, умумий гаплар бўляпти. Қайси йўналишда қандай имкониятлар борлигини кўриб чиқяпмиз», — деди у.

АҚШ ва Саудия Арабистони мудофаа пактини тузишга яқин турибди — Bloomberg
2 май 2024, 21:28

АҚШ ва Саудия Арабистони мудофаа пактини тузишга яқин турибди — Bloomberg

Америка Қўшма Штатлари ва Саудия Арабистони Яқин Шарқни ўзгартириши мумкин бўлган мудофаа пактини тузишга яқин турибди, деб ёзмоқда Bloomberg нашри. Битим Ар-Риёдга Американинг илғор қуролларидан фойдаланиш имконини беради ва Исроилга Ғазо урушини тугатиш учун рағбатлар тақдим этади.

ЕТТБ Хоразм вилоятидаги йўлни модернизация қилиш учун 238 млн доллар кредит ажратди
2 май 2024, 20:53

ЕТТБ Хоразм вилоятидаги йўлни модернизация қилиш учун 238 млн доллар кредит ажратди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Тошсоқа — Амударё — А380 автомобиль йўли»ни реконструкция қилиш ва Амударё устидан кўприк қуриш учун 238 миллион долларгача кредит ажратди. Реконструкциядан сўнг бир қаторли йўл икки қаторли автомобиль йўлига айланади.

Қирғизистонда ҳайдовчисиз мини юк машинаси 29 болани уриб юборди
2 май 2024, 19:32

Қирғизистонда ҳайдовчисиз мини юк машинаси 29 болани уриб юборди

Қирғизистондаги тоғли қишлоқда ўтказилган танлов пайти музқаймоқ ортилган мини юк машинаси бир гуруҳ мактаб ўқувчиларини уриб юборди. 29 нафар бола жароҳатланди, етти нафари — реанимацияда. Маълумотларга кўра, фургон ҳайдовчисиз ҳаракатланган ва тормоз тизими ишдан чиққан бўлиши мумкин.

ЕТТБ «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёрлашда кўмаклашади
2 май 2024, 17:25

ЕТТБ «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёрлашда кўмаклашади

Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасида Тошкент инвестиция форумида имзоланган келишувга кўра, томонлар «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш жараёнида институционал трансформациялар ва корпоратив бошқарув тизимини ислоҳ қилиш бўйича иш олиб боради.

Ўзбекистон инвесторларни халқаро лойиҳаларга қўшилишга чақирмоқда
2 май 2024, 17:14

Ўзбекистон инвесторларни халқаро лойиҳаларга қўшилишга чақирмоқда

Ўзбекистон президенти хорижий инвесторларни қўшни Қирғизистон ва Тожикистонда гидроэлектр станциялари, шунингдек, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темирйўлларини ҳамкорликда қуриш лойиҳаларига қўшилишга чақирди.

«Қамбарота ГЭС-1 Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга» — Абдулла Арипов
2 май 2024, 17:02

«Қамбарота ГЭС-1 Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга» — Абдулла Арипов

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонда қурилиши кутилаётган Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини «Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга» деб атади. У халқаро молия институтларини ушбу лойиҳада иштирок этишга чақирди.

«Тошкент Қуръони» реставрация қилинади
2 май 2024, 15:55

«Тошкент Қуръони» реставрация қилинади

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Мусулмонлар идораси кўмагида «Тошкент Қуръони» номи билан машҳур бўлган Усмон мусъҳафини консервация ва реставрация қилиш режалаштирилмоқда. Лойиҳада хорижлик мутахассислар ва реставраторлар иштирок этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг