Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Теҳронда Эрон президенти Иброҳим Раисий билан музокаралар ўтказди. Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Шунингдек, ҳукуматлар, идоралар ва вилоятлар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.
Тошкентдаги Қўйлиқ кўприги устида 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади.
Якшанба куни Остонадаги Kaspi банкка қуролли шахс бостириб кириб, одамларни гаровга олди. У банкнинг барча активларини ногирон болалар, камбағаллар ва муҳтожлар фондига ўтказишни талаб қилди. Орадан вақт ўтиб, босқинчи полиция томонидан қўлга олинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Эронга борди. Теҳрондаги «Меҳробод» халқаро аэропортида уни мамлакат саноат, кончилик ва савдо вазири Аббос Алиободий ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг бўрони кузатилди. Пастдарғом, Жомбой ва Булунғур туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан мурожаатлар келиб тушмаганини маълум қилди.
Адлия вазирлиги янги — «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини рўйхатдан ўтказиш имзолар етарли бўлмагани сабабли рад этилганини билдирди. Партияга бирлашмоқчи бўлган фуқаролар рўйхатига вафот этганлар, вояга етмаганлар ва хорижда яшаётганларнинг ҳам имзолари киритилгани маълум бўлди.
Қарши, Термиз, Нукус, Наманган ва Андижон шаҳарларидан Истанбулга янги авиақатновлар йўлга қўйилади. Шунингдек, Тошкент ва Истанбул ўртасидаги рейслар сони ҳафтасига 38 тадан 50 тага етказилади.
Олий Мажлис Сенатида Хоразм вилоятидан бўшаб қолган ўринга 2022 йил декабридан бери вилоят ҳокими сифатида ишлаб келаётган Жўрабек Раҳимов сайланди.
«Ўзавтосаноат» компанияси раҳбари Улуғбек Розуқулов Гимнастика федерацияси раиси этиб сайланди. Бунгача федерацияни компаниянинг аввалги раҳбари Шавкат Умурзоқов бошқариб келган.
Ўзбекистон президенти 18 июнь куни расмий ташриф билан Эронга боради. Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисий ва мамлакат олий диний раҳбари Али Хоманаий билан учрашади.
Тойлоқ туманида ҳокимият захирасидаги 18 сотих ерни 75 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент ИИББда қийноққа солинган тадбиркор Дилшод Тўрахўжаев президентга мурожаат йўллади. Шундан сўнг омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари аъзолари у билан учрашди. Тадбиркор уни қийноққа солган ходимларга нисбатан чора кўрилмаётганидан шикоят қилди.
Янги шартнома бўйича Россиядан Ўзбекистонга қувур орқали қарийб 6 млрд куб метр газ етказиб берилади, деб ёзмоқда «Коммерсантъ». Таҳлилчиларга кўра, «Газпром» гази Ўзбекистонга ўз эҳтиёжларини қондириш имконини беради, бироқ Хитойга газ экспорти бўйича шартномани бажариш учун етарли бўлмайди.
Энди кам таъминланган, руҳий ҳолати бузилган ва ўз ҳуқуқлари бузилган шахслар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиши мумкин. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилган адвокатлар томонидан кўрсатилади.
Президент фармойиши билан 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари тасдиқланди.
Самарқандда эркак чет элда ишловчи хотини билан жанжаллашиб, жаҳл устида икки қиз ва бир ўғлини ўлдирди.
Uzbekistan Airways 19 ва 20 июнь кунлари Тошкентдан Термиз, Бухоро ва Қарши шаҳарларига қўшимча парвоз амалга оширади.
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.
Китоб туманида қўлбола усулда ясалган газли сув тайёрловчи аппарат портлаши оқибатида икки киши жароҳатланди, улардан бири шифохонада вафот этди.
Велосипедчи Андрей Баришев Мустақиллик шоҳ кўчасида президент кортежи ўтишидан сал аввал фуқаро кийимидаги шахс томонидан калтакланди. «У менга ҳеч ким эмаслигимни айтиб бақирди, соқолимдан тортди, юзимга уриб, ҳақоратлади… Нега улар одамларга ҳуқуқи йўқ ҳайвондек муносабатда бўлишади?» — дейди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг