Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.
Китоб туманида қўлбола усулда ясалган газли сув тайёрловчи аппарат портлаши оқибатида икки киши жароҳатланди, улардан бири шифохонада вафот этди.
Велосипедчи Андрей Баришев Мустақиллик шоҳ кўчасида президент кортежи ўтишидан сал аввал фуқаро кийимидаги шахс томонидан калтакланди. «У менга ҳеч ким эмаслигимни айтиб бақирди, соқолимдан тортди, юзимга уриб, ҳақоратлади… Нега улар одамларга ҳуқуқи йўқ ҳайвондек муносабатда бўлишади?» — дейди у.
Туркча пиде, бурек, симит, менемен, туркча рататуй, тайёр фило хамиридан пистали пахлава ва бошқалар — Zira.uz машхур турк ошхонасига мансуб таом ва ширинликлар рўйхатини тақдим этади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг 6 та туманида 2 дан 4 баллгача ер силкиниши қайд этилди. Эпицентр Сариосиё тумани бўлди.
Uzbekistan Airways парки ўн саккизинчи Airbus — A320neo самолёти билан тўлдирилди. Самолётда битта класс бўлади — эконом. Кейинроқ салон икки тоифалига айлантирилади. Фюзелаж ранги ҳам соддалаштирилган — компания тез орада самолётлар ташқи кўринишини янгилашни режалаштирмоқда.
Июнь ойи бошидаги глобал ўртача ҳарорат «сезиларли фарқ» билан аввалги барча рекордларни янгилади. Ҳарорат илк бор 1,5 даражага — «глобал исиш чегараси»га қадар кўтарилди.
Ўзбекистонга олиб келинган автомобиллар учун божхона тўловлари камайтирилгани улар нархига қандай таъсир кўрсатиши тахминий ҳисоб-китоб қилинди. Жумладан, двигатель ҳажми 1000 куб см гача, нархи 10 минг доллар бўлган автомобилнинг якуний нархи 14 мингдан 12 минг долларгача пасаяди.
ОТP Bank «Ипотека-банк»даги 75% давлат улушини сотиб олиб, бошқарув ҳуқуқини қўлга киритди. Давлатнинг қолган 25 фоизи 3 йил ичида харид қилинади.
Ўзбекистон президенти двигатели ҳажми 1000 дан 1200 см кубгача бўлган автомобилларни олиб киришда божхона тўловларини камайтиришни кўзда тутган қарорни имзолади.
Тошкентда тартибга солинмаган ўтиш жойида автомобиль уриб юборган яна бир пиёда ҳалок бўлди.
Апрелда аёл ҳамкасбларини дўппослаган Узун туманидаги 31-мактабнинг эркак ўқитувчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди. У 1,5 йил муддатга қамалди. Шунингдек, ундан икки нафар жабрланувчига етказилган маънавий ва моддий зарарлар ундирилган.
Андижон вилоятида «Завроқ» микрогидроэлектр станциясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Олтинкўл туманида янги чархпалак типидаги микро ГЭС ҳам янги қувватда ишга туширилди.
Тошкентда 24 ёшли қиз ўзи билан яшаб келган Хитой фуқаросини пичоқлаб, ўлдиргани аниқланди. У психотроп модда таъсирида бўлгани ва воқеага рашк сабабчи экани айтилмоқда.
Миллий гвардия Жиззах вилояти бошқармасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган 19 ёшли аскар вафот этди. Самарқанд ҳарбий госпиталига олиб кетилган аскарнинг ўлимига ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб сифатида келтирилмоқда.
Касби туманида фуқаро Қизил китобга киритилган 43 бош бўз эчкемарни ўлдириб, терисини шилиб олгани аниқланди. Бундан ташқари, унинг уйида бўлган яна 20 бош жонивор Муборак туманидаги чўлга қўйиб юборилди.
БМТ ҳисоботида айтилишича, «Толибон» бир қатор террористик гуруҳлар билан алоқада ва терроризм таҳдиди Афғонистонда ҳам, минтақада ҳам кучаймоқда. «Толибон» раҳбарияти ичида ҳам келишмовчиликлар бор. «Толибон» бу ҳисоботни «асоссиз ва нохолис» деб атади.
Бектемир ва Сергели туманларида Veolia Energy Tashkent томонидан 130 дан ортиқ уй-жой ва 30 дан ортиқ ижтимоий объектни ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтказиш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу биноларни самарали иситиш имконини беради. Лойиҳа доирасида янги қозонхоналар қурилмоқда.
Ўзгидромет узоқ давом этган юқори ҳарорат Кавказдан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши сабабли пасайишини билдирди. 20 июндан республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳарорат 4−6 даражага пасаяди, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, тошқинлар юз бериши мумкин.
Human Rights Watch ташкилоти нашида ортидан қамалган талаба Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан қўзғатилган иш бўйича апелляцияни адолатли кўриб чиқишга чақирди. Ташкилот қўзғатилган иш унинг дин ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқини бузишини қайд этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг