Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида тошқин хавфи эълон қилинди
16 июнь 2023, 16:38

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида тошқин хавфи эълон қилинди

18−21 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилнинг IV чорагидан бошланади
16 июнь 2023, 16:25

Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилнинг IV чорагидан бошланади

Ўзбекистон ҳукумати ва «Газпром» ўртасида Россия газини мамлакатга етказиб бериш бўйича шартнома, шунингдек, республика газ узатиш тизимини газни қабул қилишга тайёрлаш бўйича «йўл харитаси» имзоланди.

Экопартия номзоди 2009 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни тақиқлашни таклиф қилди
16 июнь 2023, 16:01

Экопартия номзоди 2009 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни тақиқлашни таклиф қилди

Экологик партиядан президентликка номзод Абдушукур Хамзаев 2030 йилдан бошлаб 2009 йилдан кейин туғилганларга ёшидан қатъи назар сигарет сотишни тақиқлашни таклиф қилди. Шунингдек, у 2030 йилдан ички ёнув двигателли автомобилларни сотиш ва импорт қилишни тақиқлаш тарафдорилигини таъкидлади.

Осиё инфратузилма инвестициялари банки ва Ислом тараққиёт банки Сурхондарёда ЭС қуриш учун инвестиция киритади
16 июнь 2023, 14:15

Осиё инфратузилма инвестициялари банки ва Ислом тараққиёт банки Сурхондарёда ЭС қуриш учун инвестиция киритади

Осиё инфратузилма инвестициялари банки ва Ислом тараққиёт банки Сурхондарёда 1560 МВт қувватга эга бўлган буғ-газ электр станцияси қуриш учун давлат кафолатисиз 325 млн евро инвестиция киритади.

Қонунчилик палатасига давлат бюджети тўғрисидаги ҳисобот кечикиб киритилди, Шерзод Кудбиев бунга изоҳ берди
16 июнь 2023, 13:40 1

Қонунчилик палатасига давлат бюджети тўғрисидаги ҳисобот кечикиб киритилди, Шерзод Кудбиев бунга изоҳ берди

Депутат Бекмирза Эшмирзаев иқтисодиёт ва молия вазиридан давлат бюджети ижроси бўйича ҳисобот Қонунчилик палатасига белгиланган муддатдан 15 кун кечикиб киритилганининг сабабини сўради. Вазир бу шахсан унинг камчилиги эканини айтиб, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигига умид қилишини таъкидлади.

Фарғонада тирик мушукни ёқиб юборганлар жаримага тортилди
16 июнь 2023, 13:04

Фарғонада тирик мушукни ёқиб юборганлар жаримага тортилди

Қувасой шаҳрида мушукни қафасга солиб, уни тириклайи ёқиб юборган шахслар жаримага тортилди.

Бухоро вилоятида тўр билан балиқ овлаган браконьерлар қўлга олинди
16 июнь 2023, 13:00

Бухоро вилоятида тўр билан балиқ овлаган браконьерлар қўлга олинди

Бухоро вилоятидаги Қорақир табиий сув омбори ҳудудида тақиқланган тўрлар билан 327 та турли турдаги балиқни овлаган эркаклар қўлга олинди.

Қамчиқ довонида юк машинаси хандаққа тушиб кетди
16 июнь 2023, 12:52

Қамчиқ довонида юк машинаси хандаққа тушиб кетди

Қамчиқ довонида MAN юк автомобилининг тормоз тизими ишламай қолиб, хандаққа тушиб кетди. ФВВ қутқарувчилари махсус техникалар ёрдамида машинани чиқариб олди.

«Июнь ойида ҳароратнинг юқори бўлиши истисно эмас» — Ўзгидромет
16 июнь 2023, 12:38

«Июнь ойида ҳароратнинг юқори бўлиши истисно эмас» — Ўзгидромет

Ўзгидромет ёз ноодатий иссиқ билан бошланганига изоҳ берди. Охирги марта бундай иссиқ 2021 йилда июнь ойининг биринчи ярмида кузатилган ва у барча кузатувлар давомидаги энг иссиқ ҳаво бўлиб, ҳарорат +46 даражага етган. Жорий июнь бундай қийматларга «ета олмади».

Қорақалпоғистонда фермер 620 гектарни $400 минг эвазига фуқарога расмийлаштириб беришга урингани айтилмоқда
16 июнь 2023, 11:48

Қорақалпоғистонда фермер 620 гектарни $400 минг эвазига фуқарога расмийлаштириб беришга урингани айтилмоқда

Қорақалпоғистонда фермер мансабдор танишлари орқали жами 620 гектар ерни $400 мингга фуқаро номига расмийлаштириб бермоқчи бўлгани, пулнинг ярмини олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Шунингдек, Самарқанд ва Наманган вилоятларида ҳам ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади
16 июнь 2023, 11:39

Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат +43 даражагача исийди. Айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
16 июнь 2023, 11:11

Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Тринидад ва Тобаго республикаси Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 144-давлат бўлди. Нью-Йоркда икки давлатнинг БМТдаги доимий вакиллари томонидан бу борада қўшма коммунике имзоланди.

Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев сенатор бўлди
16 июнь 2023, 10:34

Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев сенатор бўлди

Олий Мажлис Сенатида Сирдарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Акмал Маҳмудалиев сайланди.

Ўзбекистонда бир нечта солиқ турлари бўйича пеня ва жарималардан кечиб юборилади
16 июнь 2023, 10:32

Ўзбекистонда бир нечта солиқ турлари бўйича пеня ва жарималардан кечиб юборилади

Президент қарори билан жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғидан қарзга ҳисобланган пеня суммалари, охирги 6 ойда ишламаётган ЯТТларнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан қарзи ҳамда уларга ҳисобланган пеня ва жарима суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Банкларда долларнинг сотув ва сотиб олиш курси тушди
16 июнь 2023, 10:25

Банкларда долларнинг сотув ва сотиб олиш курси тушди

Тижорат банклари 16 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 405−11 460 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 480−11 515 сўм.

Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
16 июнь 2023, 09:59

Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

Жума куни пойтахтнинг Яшнобод, Юнусобод ва Чилонзор туманларидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Самарқандда болаларини қийнаб, видеога олган она 7,5 млн сўм жаримага тортилди
16 июнь 2023, 09:56

Самарқандда болаларини қийнаб, видеога олган она 7,5 млн сўм жаримага тортилди

Россияда бўлган эрига жаҳл қилиб, боласини қийнаганини тасвирга олган ва турмуш ўртоғига юборган каттақўрғонлик аёл жазога тортилди. 23 ёшли она судда бу ишни эрини қўрқитиш мақсадида қилганини айтди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи аёл 7,5 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди.

Адлия вазирлиги Uzbekistan’s club нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказди
16 июнь 2023, 09:46

Адлия вазирлиги Uzbekistan’s club нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказди

Uzbekistan’s club нодавлат нотижорат ташкилоти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. ННТнинг асосий мақсади халқаро миқёсда муваффақиятларга эришган, Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшган ўзбекистонликлар билан ишлаш.

Тошкентда автобус билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди
16 июнь 2023, 09:28

Тошкентда автобус билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди

Мирзо Улуғбек туманида Isuzu автобуси билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

15 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
15 июнь 2023, 22:00

15 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентда ҳимоя ордери талабларини бузиб, жаримага тортилган АҚШ фуқароси, Наманганда ЖҚБ собиқ бошлиғига қийноқ учун енгил жазо тайинлангани, ёниб кетган Қўқон бозори ҳақида гапирган Шавкат Мирзиёев, эски банкнот ва тангаларни алмаштириш тиклангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг